Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Мустафо Б., Ҳамраев Ф.Х Агротехник тадбирларни комплекс қўллашнинг тупроқ 
унумдорлигига ва пахта xосилдорлигига таъсири. Илмий анжуман ЎзПИТИ 1999й 3 сентябрь. 
Тошкент, 2001,- б, 91-92.
2. Назаров Р., Якубов М., Тусматов С. Пахта xосилдорлигига кўчат қалинлиги ва ўғит 
меъёрининг таъсири. «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги» журнали. Тошкент, 2003, 5-сон, 13-14 б . 
3. Тиллабеков Б.Х., Б.Ниёзалиев, Э.Кодиров, Г.С.Яквалхужаев. «Турли ғўза навларининг 
xосилдорлигини ошириш усуллари». «Урта ва ингичка толали ғўза навлари агротехникаси» (2003 й 
17-18 августда Тошкент вилояти, Кибрай туманида ўтказилган конференция материаллари) Тошкент-
2003,- б, 25-30.
4. Тешаев Ш., Қодирхўжаева М. С-6524 ғўза навида маъдан ўғитларни қўллаш муддатлари ва 
дефолиация самарадорлиги. «Аграр фани хабарномаси» журнали. Тошкент, 2003,- б, 51-55. 
5. Ёдгоров Д.С., Азимов С., Икромов М.Л. Сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш пахтадан 
мўл xосил олишнинг гаровидир. Халқаро Атом Энергияси илмий анжумани ЎзПИТИ. Тошкент, 
2003,- б, 118-120. 
6. Исаев Р., Д.Рашидова, И.Мамедов. “Кўчат сонининг уруғлик пахта xосили, кўсак йириклиги 
ва чигит вазнига таъсири” Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали Тошкент 2009,- б, 9-10. 
ОТ АРДОҒИ 
Н.И.Турсунов 
ТошДАУ  
 
Қишлоқ хўжалиги соҳасининг тараққиёти мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий
омилларидан бирини ташкил этади. Юртимизда халқимиз деxқончилик билан жуда қадим 
замонлардан бери шуғулланиб келмоқда ва, айтиш мумкинки, бу борада ўзбек деxқонлари жуда бой 
тажрибага эга. Юқорида таъкидлаганимиздек, мамлакат иқтисодий ривожланишини қишлоқ 
хўжалигисиз тасаввур этиб бўлмаганидек, қишлоқ хўжалиги тараққиётида ҳам соҳа маънавий 
қадриятларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Қишлоқ хўжалигига оид кўплаб халқ оғзаки ижоди 
намуналарининг яралиши ва ижро этилиши, албатта, халқимизнинг бой маънавий тафаккуридан 
далолат беради. Бугун биз мана шундай маънавий қадриятларимиздан баъзиларига тўхталиб 
ўтмоқчимиз. Маълумки, қишлоқ хўжалиги фақат зироатчилик ёки боғдорчиликдан иборат эмас. 
Унинг чорвачилик деб аталган яна бир йирик соҳаси бор. Бу соҳанинг тармоқларидан бири – бу 
йилқичиликдир. Шунинг учун биз қуйида йилқичилик билан боғлиқ от ардоғи масаласига ҳам 
қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик. Мутахассислар отлар таризин асримиздан олти миллион йил 
аввалги даврлар билан боғлайдилар ва уларни қўлга ўргатиш илк бор Марказий Осиёда рўй берган 
деб ҳисоблайдилар. Бир пайтлар ўзбек қорабайирлари бутун жаxонга машxур бўлган. 
Ўзбек халқи туркийларнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий, маиший турмушида отлар жуда муҳим 
ўрин тутган. От қадимда ўзбекнинг қадрдон дўсти, унинг узоқ манзилини яқинлаштирувчи 
кумакчиси, душман ҳамласидан қутқарувчи ва душманни янчиш учун яқин сафдоши, ёр висолига 
элтувчи тенгсиз биродари сифатида тилга олинади. Алпомиш ва Гўрўғлиларнинг энг яқин дўсти, 
ёрдамчиси, сирдоши ҳам от бўлганлиги барчага айён. Шунинг учун ҳам халқ достонларини отларсиз 
тасаввур этиб бўлмайди. Бундай xодиса жаxон адабиёти, хусусан, фольклор учун типологик xодиса 
деб аташ мумкин. Шу жиxатдан Президентимизнинг “Алпомиш” достони муносабати билан айтган
қуйидаги сўзларини бутун ўзбек маънавиятимизга тааллуқли десак, хато бўлмас: “Алпомиш” 
достони бизга инсонпарварлик фазилатларидан сабоқ беради. Одил ва xақгўй бўлишга, оиламиз 
қўрғонини қўриқлашга, дўст-у ёр, ор-номусимизни, ота-боболаримизнинг муқаддас мозорларини ҳар 
қандай тажовуздан ҳимоя қилишга ўргатади”.
XI асрнинг буюк тилшуноси, бобоколонимиз Маxмуд Қошғарийнинг “Девону луғат турк” – 
Туркий тиллар луғати асарида “От туркнинг қанотидир”, - деган мақолни учратамиз. 
292


Туркий халқларнинг отларга бўлган эxтиёжи, эxтироми асрлар бўйи давом этган ва xонузгача 
мавжуд, десак сира муболаға бўлмайди. Халқимиз xайвонлар туркуми билан ҳисобланадиган мучал 
йилларидаги от йилини, одатда, қутли-баракали, деб ҳисоблайдилар. От бошига урушни катта гуноx 
санайдилар. Фарзандларини кўпинча тойга ўхшатадилар. Ўзбек халқи ўтмишда қизлар учун 
xалгинчак учиши расм бўлса, ўғил болалар учун тол химичлардан от қилиб миниш одати бўлган. 
Суннат тўйга тўй боланинг яқинлари той олиб келишган. От туркий халқлар учун xайвонлар
дурдонаси, гўзаллик, оилада қут-барака нишони, йигит- қизларнинг фахри бўлган. Ғолиб шоxлар
мағлуб шаҳарларга оқ отда савлат тўкиб, кириб борганлар. От ардоғи халқимиз маънавияти, 
хусусан, ижодида жуда муҳим ўрин тутади. Қўшиқларда қиз боланинг балоғати, тойнинг от 
бўлишига қиёсланади: 
Тоғда тойчоқ кишнайди, 
От бўлдим деб, ёр-ёр. 
Уйда келин йиғлайди, 
Ёт бўлдим, деб ёр-ёр
От ҳамиши ўзбекнинг энг яқин дўсти, биродари бўлган. У йигитни жангу-жадаллардан эсон-омон 
олиб чиққан, узоқ манзилларга бехато етказган. От xақида ўзбек фольклорида кўплаб образлар 
яратилган. Масалан халқ термаларига бир эътибор берингга! Гўрўғли туркумида, умуман,
мақтов-таъриф термаларидаги бош образлардан бири Ғирот образидир. Гўрўғли умр бўйи
халқига ўз оти билан хизмат қилади. Гўрўғли тенгсиз куч-қудратига қарамай, дунёдан бефарзанд 
ўтади ва бу у xақдаги эпик биографик термаларнинг лирик якунидир. Шунинг учун “Кунларим” 
термасининг поэтик хулосасида Гўрўғлининг фарзандсизлиги олдида унинг барча қаxрамонликлари-
ю Юнус, Мисқол париларнинг беқиёс сулувликлари бирмунча нурсизланиб қолади. Бу ерда халқ
дунёқараши билан боғлиқ яна бир жиxат бор, яъни халқ инончларига кўра париларга уйланган киши 
узоқ яшайди-ю, аммо фарзанд кўрмайди. 
Кокилингдан Юнус, Мисқол паризод, 
Икковингдан бирор фарзанд суймадим, 
Қулоч уриб, қуруқ қолган кунларим. 
Бу мисралар қаxрамон фарзандсизлигини далиллайдиган яширин xусни таълил санъатидир. Аммо 
бу санъатнинг энг нодир кўриниши қуйидаги мисрададир: От тиламай, зот тилаган кунларим. 
Йигитликда пирлар Гўрўғлидан от тилайсанми ёки зот деганда, у от деб жавоб беради.
Бироқ Гўрўғлининг эл-юрт учун қилган ишлари, қаxрамонликлари унинг номини то қиёмат ўчмас 
қилиб сақлайди. Шунинг учун эпик қаxрамоннинг: 
Отим ўчмас, билмайдилар зотимни, 
То қиёмат ўчирмаслар отимни, – 
дейишида улкан фахр ва чуқур армон бор. Кўпгина халқлар фольклорида йирик эпик
асарларнинг бош қаxрамонлари доимо ўзи каби қудратли отга эга бўладилар. Умуман, 
инсоният тарихида от жуда муҳим роль ўйнаган. От образининг ўзбек фольклоридаги тарихий 
асослари жуда қадимга бориб тақалишини X.Зарифов фактик далиллар билан исботлаб берган 
эди. “От тарихи, – деб ёзади В.Ковалевская, – олтмиш миллион йил
аввалги даврларга боғланади …”. От фақат уй жонивори бўлмай, қа-димги даврлардан
бошлаб ХХ асрнинг бошларига қадар жангларда xал қилувчи кучлардан бири ҳисобланган. 
Бизнингча, от таърифига бағиш-ланган барча халқ ижоди намуналари уларнинг ана шу 
жанглардаги иштироки туфайли яратилган. Ўзбек фольклорида отларнинг юлдузларни кўзлаши, 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish