Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиётлар 
1. Р. Кузиев, В. Сектименко “Почвы Узбекистана ” Т. 2009 
2. У. Тожиев, Х. Намозов “Ўзбекистон тупроқлари” Т. 2004 
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУПРОҚЛАРИНИ ЎРГАНИШ ТАРИХИ 
 
Х.Намозов, Г.Рахимова, И.Болтаев, Б.Тиллабеков, Ш.Қаландаров 
ТошДАУ 
 
Марказий Осиё, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси тупроқларини ўрганиш, улардан 
самарали фойдаланиш усулларини излаш жуда қадимий тарихга эга. Лекин тупроқ қопламини 
харитага тушириш, тупроқларнинг хосса ва хусусиятларини тахлил қилиш, уларнинг унумдорлик 
даражасини у ёки бу экин учун етарли эканлигини баҳолаш ишлари, асосан, ўтган асрдан бошланди. 
Амударё қуйи оқимида биринчи марта тизимли тупроқ тадқикот ишлари 1912—1915 йилларда 
Н.А.Димо раxбарлигида олиб борилди. Н.А.Димо (1915) Амударё қуйи оқими худудларининг 
тупроқларини тавсифлаб, суғоришга яроқли ерларнинг тахминий майдонини аниқлади. Шунингдек, у 
тупроқларнинг пастки қатламлари зичланиши ва гипс хосил бўлишининг сабабларини кўрсатиб 
берди. 1920—1930 йилларда ўтказилган тупроқ тадқиқот ишлари асосида МА. Орлов томонидан 
Амударё қуйи оқими xудуддарининг тупроқ харитаси тузилди. 1925 — 32 йилларда Е.Н.Иванова 
рахбарлигидаги экспедиция томонидан Амударё қуйи окими, жумладан Қорақалпоғистон xудудлари 
тупроқ коплами нисбатан чуқур урганилди. Шу билан бирга Устюрт, шимолий Қизилкум 
287


худудларида маршрутлар бўйича И.П.Герасимов томонидан тадкикотлар ўтказилди. Шу даврда 
Турткул, Кегейли ва Чимбой xудудларининг 1:42000 ва 1:50000 миқёсли тупроқ хариталари тузилди. 
Шунингдек, мазкур экспедиция ишларининг натижалари хдқида бир катор ҳисоботлар ва илмий 
мақолалар чоп этилган. Ушбу ишларда тадкикот ўтказилган xудудларнинг тупроқлари, энг аввало, 
сугоришга яроклилиги жиxатдан ўрганилди. Лекин, шу билан бирга уз даври учун янги булган, 
тупроқларнинг генезиси ва хоссалари xакида бир катор фикрлар айтилди. Жумладан, саxро 
минтақаси автоморф тупроқлари профилининг «икки қатламлиги» ва унинг пайдо бўлишида А1 ва Fe 
гидрооксидларининг роли очиб берилди. Устюрт платосида шўртоблашган бўз тупроқларнинг 
мавжудлиги кўрсатиб берилди. Бу тупроқларга И.П.Герасимов томонидан «сур тусли қўнгир 
тупроқлар»,— деб ном берилди. Энг асосий ғоялардан бири — Ўрта Осиё, хусусан, Амударё қуйи 
оқими 
ва 
унга 
ёндошган 
худуддарнинг 
субтропик 
xудудларга 
ўхшашлиги 
очиб 
берилди(И.П.Герасимов, 1933), Шу билан бирга, бу xудудларнинг ўзи ҳам бир қатор кичик 
минтақачаларга бўлиниши кўрсатиб берилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси тупроқларининг генетик, жуғрофик, кимёвий, физикавий 
жиxатлари ва хусусиятларини ўрганиш ишларининг кенг миқёсда олиб борилиши ўтган асрнинг 50-
60 йилларига туғри келади. 1951 — 1953 йилларда Амударё қуйи оқимидаги ^удудлар тупроқларини 
ўрганиш бўйича ташкил этилган экспедиция маълумотлари мухим ахамият касб этди. Унинг 
натижасида тупроқ қопламининг тавсифи берилиб, бу ерда тарқалган тупроқларнинг тип ва 
типчалари аниқланди. Ҳар бир тупроқ типларининг xосил бўлиш жараёни, тупроқ пайдо қилувчи 
омиллар— xудудларнинг рельефи, геоморфологияси, иқлими, ўсимлик қоплами тавсифлаб берилди. 
Шунингдек, инсон фаолияти натижасида тупроқ қопламининг ўзгариши, хусусан, суғориш сувлари 
таркибидаги агроирригацион ётқизиқлари таъсирида табиий қўрик тупроқларнинг ўз хосса ва 
хусусиятларини ўзгартириб бориши ва янги белгилар пайдо бўлиши жараёнлари очиб берилди. 
Бунинг натижасида суториладиган, айниқса, қадимдан суториладиган тупроқларнинг механик 
таркиби, сув — физик хоссаларининг табиий тупроқлардан кескин фарқланиши очиб берилди
И.Н.Фелициантнинг (1953) фикрича, ушбу худуднинг тупроқ қоплами гидрогеологик босқични 
бошдан кечирган. Дарё этакларининг қуриши, сизот сувларининг чуқурлашуви натижасида 
гидроморф тупроқлар ўтлоки-тақир тупроқларга айлана бошлаган. Ушбу тупроқлардан кейинчалик 
пгўр автоморф тупроқлар ривожланган. 
Н.В.Богданович (1953) Амударё дельталарида тупроқ xосил бўлиши хусусиятларидан бири— 
ботқоқланиш босқичининг қисқалиги ва унинг кам намоён бўлишида деб ҳисоблайди. Муаллиф 
Амударё делътасида тупроқ xосил бўлиш жараёни йўналишларини белгилади; гидроморф босқич— 
ўтиш босқич — автоморф, сахро босқичи. Н.В.Кимбергнинг (1953) фикрича, Ўрта Осиё дельта 
тупроқларининг эволюциясини В.А.Ковда (1946) таклиф қилган тасвири (схемаси) ушбу тупроқлар 
тараққиёти бўтинларининг фақатгина биридир. Ушбу тасвирнинг (схеманинг) тўлик эмаслигини Н. 
В. Кимберг тақирли ва такир тупроқларнинг шўрхок — шўр тупроқли генезиси таркибий бўғин 
сифатида берилганлигида кўради. Унинг фикрига кўра тупроқлар ўз тараққиётида шўрланиш ва 
шўрхоклик босқичини четлаб ўтиши мумкин. В.В. Егоровга (1959) дельта хавзалари тупроқларига 
оид анча тўлиқ бўлган маълумотлар тегишлидир. Муаллиф денгиз бўйи дельталарининг алохида 
кисмларининг эволюциясини кўрсатиб берди, ёғинларнинг асосий турларини ўрганди. Тупроқ xосил 
бўлиш жараёнини у шундай тасаввур килади: дарё этакларининг илк тупроқлари ўта намланиш 
шароитида юзага келади. Ўта намланиш тупроқни сизот сувлари билан капилляр таъминланган 
намланиш билан алмашади. Чақик материалларнинг келиши қисқаради. Кейинрок сизот сувлари 
сатхи пасаяди. Тупроқка дарё ва сизот сувлари билан моддалар окиб келиши тўхтайди. Умум зона 
биокимёвий омиллар таъсири кучая боради. Тупроқлар автоморф даражасига ўтади. 
В.А.Муханова (1954) Амударё дельтасининг ўнг соxили тупроқлари асосий турларининг 
агрокимёвий хоссалари бўйича маълумотлар беради. Унинг изланишлари якунларига кўра тадкиқ 
этилган тупроқларда чиринди, азот ва фосфор кам, шу сабабли уларга минерал ўғитларни қўллаш 
самарали натижа беради. 
1960 йилда А.З.Генусов, Б.В.Горбунова Н.В.Кимбергларнинг «Ўзбекистонни қишлоқ хўжалик 
максадларида тупроқ—иклим районларга ажратиш» монографияси чоп этилди. Мазкур ишда 
Қорақалпоғистон xудудлари Устюрт, Амударё қуйи окими ва Қизилқум округларига киритилган. Бу 
уз навбатида бу ерда тупроқ пайдо бўлиш жараёни нақадар мураккаб эканлигини кўрсатади. 
Қоракалпоғистон Республикасининг тупроқ қоплами, унинг генезиси, асосий хосса ва 
хусусиятлари, антропоген омил таъсиридаги эволюцияси характери Н.В.Кимберг (1974) томонидан 
урганилган. 
288


Қорақалпогистон худудларининг сугориладиган кисмида 1966 — 1969 йилларда биринчи бор 
йирик масштабли тупрок — тадкикот ишлари «ЎзДАВЕР лойиха» институтининг «Ер кадастри» 
шуъба корхонаси томонидан олиб борилди. Унинг натижасида суюриладиган тупроқлар хар 
томонлама ўрганилиб, Республика хўжаликларининг 1:10000 ва туманларининг 1:25000 микёсли 
тупроқ хариталари тузилди ва уларга тушунтириш хатлари ёзилди. Хўжаликлар ва туманлар 
хариталарини умумлаштириш асосида 1969 йилда Қоракалпоғистон Республикасининг 1:200000 
микёсли тупроқ харитаси тузилди. 1960 йиллардан бошлаб Амударё ва Сирдарё-ларнинг суви 
сугориладиган майдонларни кенгайтиришга сарфланганлиги туфайли, Орол денгизининг сув сатxи 
пасайиши ва унинг натижасида Қоракалпогистон Республикасининг шимолий ва марказий 
кисмларида грунт сувлари сатxининг кескин пасайиши кузатила бошлади. Бу ўз навбатида 
гидроморф тупроқларнинг автоморф тупроқларга айланиши, яъни тупроқ профилининг қуришига 
олиб келди. Орол денгизи сатxи пасайиши ва саxроланиш жараёни таъсирида тупроқларнинг 
эволюцион ўзгаришлари ва характерлари В.Г.Попов, В.Е.Сектименко, А.А.Турсунов (1982, 1985, 
1987) ишларида кўрсатиб берилган. 
Саxроланиш жараёнининг тупроқларнинг турли хоссаларига таъсири Л.Т.Турсунов (1989), 
Х.Т.Рискиева (1989), М.М.Тошқўзиев (1994) ва бошка олимларнинг ишларида очиб берилган. 
Юкорида исми шарифлари кайд этилган ва кўплаб бошка олимларнинг илмий ишлари 
натижаларидан диссертациянинг тегишли бобларида, махсус масалалар ёритилаётган пайтда 
фойдаланамиз. 
Ўтган асрнинг охирларига келиб, Амударё куйи окими, хусусан Қоракалпоғистон Республикасида 
мураккаб экологик вазият вужудга келди. Энг аввало, сув тақчиллиги туфайли, шўр ювиш ишлари ўз 
вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суториладиган ерларнинг иккиламчи шўрланиш жараёни кучая 
бошлади. Шунингдек, сугориш сувларининг минерализацияси ошиб, уларнинг сифати бузилди. Ана 
шуларнинг натижасида, суториладиган ерлардан олинадиган xосил кескин камайиб кетди. Юкорида 
қайд этилган нохуш холларнинг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
Академиясининг Тупроқшунослик ва агрокимё институти 1992-1998 йилларда Қоракалпоғистон 
Республикаси суғориладиган тупроқларни комплекс ўрганиш, уларнинг унумдорлигини баҳолаш, 
мелиоратив, экологик холатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш максадида илмий — 
тадқиқот 
ишларини 
олиб 
борди. 
Бу 
ишларнинг 
натижасида 
Қорақалпогистон 
Республикаситупроқларининг1:25000 
миқёсли 
тупроқ, 
бонитировка, 
мелиоратив, 
экологикхариталари тузилди ва туман тупроқлари, улардан самарали фойдаланиш бўйича 
тавсияларжамланганмонографиялар чоп этилди.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish