мaxoрaтларини aниқ мутaхaссисликлaр бўйичa агромажмуада юз бераётган инновацион жараёнларни
тезкoр ўзгариб боришигa мутаносиблаштириш, тaрмoқдaги тaълим жaрaёнигa модернизациялашни
жoрий қилиш, сoxaлaр бўйичa замонавий техникa вa технoлoгиялaрни ўзлаштириш бўйича
прoфессoр-ўқитувчилaрда зарурий кўникмаларини xосил қилишдaн ибoрaт.
Xозирги кунда
Ўзбекистон Республикаси Хукумати олдиди ёшлар тарбияси жуда эътиборли ҳамда долзарб
муаммолар жумласидан бўлиб турибди. Шу боис ҳам ОТМи профессор- ўқитувчиларини қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш айнан мазкур йўналишга қаратаган xолда олиб борилиши
марказнинг устувор вазифаларидан бўлиб турибди. Бу муаммони xал этишда марказ ўзининг барча
илмий-амалий имкониятлари ва салоxиятини ишга солиб келмоқда. Хусусан, марказда дарс бериш
учун фақат илмий даражаси ва амалий тажрибага эга бўлган профекссор-ўқитувчилар жалб этилади,
марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари мавжуд, юқори
илмий салоxиятига эга
бўлган ахборот ресурс маркази ишлаб турибди, тинловчилар дарсларга бемалол тайёргарлик кўриб
келишлари учун барча қулайликларга эга бўлган ётоқхона бериб қўйилган.
Тармоқда малака ошириш муддати–1 ой (144 соат) ни ташкил этади. Марказ директори томонидан
тасдиқланган дарс жадваллари тингловчилар эътиборига xавола этилган, мутаносиб равишда
календар-тематик (ўқув мавзу) режалар ҳам мавжуд. Бугунги кунда ТошДАУ xузуридаги тармоқ
марказида 7+9 та йўналиш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилган бўлиб,
республикамизнинг аграр тармоғидаги ОТМ педагог ва раxбар ходимларининг малакасини оширишга
хизмат қилмоқда. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади, “Агрономия”, “Агрокимё ва
тупроқшунослик”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш”, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш”,
“Қишлоқ хўжалик маxсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш”, “Ўрмончилик”, “Фермер хўжалигини
бошқариш”, “Ветеринария”, “Сабзавотчилик”, “Мевачилик ва узумчилик”, “Ирригация ва
мелиорация”, “Зоотехния”, “Ипакчилик”, “Балиқчилик”, “Тупроқшунослик”, “Селекция ва
уруғчилик”. ОТМ ходимлар малакасини ошириш бўйича 2013 йилдан бошлаб қуйидаги 7 та йўналиш
бўйича (ўқув режаси бўйича 5 та йўналиш мавжуд, аммо марказ рахбарининг
тегишли идораларга
айрим йўналишлар бўйича эxтиёж зарурлиги xақидаги хужжатлар тақдим этилгач ушбу
мутахассислик йўналишлари 7 тага етказилди) малака ошириш курслари ташкил этилган. (шу вақтга
қадар малака ошириш марказида тингловчилар якка тартибда малака оширганлар) Барча йўналишлар
бўйича ўқув-услубий комплекслар ялатилган.
Xозирги кунда тармоқ марказининг асосий муаммоларидан бири ундамутахассисликлар бўйича
кафедралар мавжуд эмаслигидир. Шу боис марказга профессор-ўқитувчилар соатбай асосида
фаолият ишга олинади. Мутаносиб равишда уларинг асосий иш жойларидаги ўқув юкламаси уларни
марказда самарали иш юритишларига тўлиқ имкониятлар бера олмайди. Шунга қарамасдан
профессор-ўқитувчилар ўқитаётган фанларга мос, уларнинг илмий салоxияти жами 96%. Марказда
фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг барчаси охирги уч йилда малака оширган.
Марказнинг моддий техник таъминоти талабга яқин даражасида. Марказдаги компьютерлар мавжуд,
лекин уларадан фақат иккитасигана Интернет тармоғига уланган. Марказда тингловчилар учун
кутубхона ташкил қилинган. Аммо интернет тармоғидан дунёвий
билимларни олиш учун
тингловчилар университет АРМ дан фойдаланишга мажбурдирлар. Бу эса бир мунча вақтни
эгаллайди. Шунга қарамасдан улар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Тингловчилар ўз xохиш
истакларидан келиб чиққан xолда университет АРМдаги барча қулайликлардан фойдалиш
имкониятларига эга.
Марказда масофавий ўқитиш жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сабаби кўпчилик
ходимлар иш юзасидан малака оширишга ўз вақтида етиб кела олмайдилар ёки умуман кела
олмайдилар.Иккинчидан машғулотлар бевосита “дала” шароитида ўтказилиб, назария амалиётга
куланиб кетган бшлар эди. Бундай холлар икки томон ўртасидаги тушунмовчиликларга чеклайди.
Бундан ташқари марказ учун тўлов турларини ўтказиш тизимини мукамаллаштиришўз вақтида
амалга оширилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. Чунки натижада дарс берувчи профессор-
ўқитувчиларга пул тўланиши ўз вақтида бажарилмайди. Мутаносиб равишда улар ҳам ўз
вазифаларига совуққонлик билан қарашларига олиб келиши холлари юзага келади. Бу эса ўз ўрнида
дарс бериш сифатини пасайтиради.
Бундан ташқари бизнинг фикримизча Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги
сохасидаги
ОТМ профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш тизимининг янада такомиллаштиришда
қуйидагилприни амалга оширилиши лозим деб ўйлаймиз:
279
●илғор педагогик технологияларни такаомиллаштириш ва ўзлаштириш юзасидан мақсадли
инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан фан-техника тараққиётининг
таълим амалиёти билан алоқасини таъминлашни амалга ошириш;
●илғор ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш учун экспериментал майдончалар
барпо этиш орқали илмий тадқиқотлар натижаларини ўқув-тарбия жараёнига ўз вақтида жорий этиш
механизмини ишлаб чиқиш;
●кадрлар тайёрлаш миллий дастурини самарали тарзда бажаришни таъминлаш юзасидан илмий-
тадқиқот ишларини олиб бориш;
●юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ёшларнинг илмий ижодиётини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш;
●таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар даражасини баxолашга
замонавий ёндашувни рўёбга чиқариш, илмий тадқиқотлар ва технологик
ишланмалар натижалари
бозор муносабатлари асосида олимларнинг ижтимоий мақомини ошириш;
Do'stlaringiz bilan baham: