Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 26-сентябрдаги “Олий таълим 
муассасалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-сон қарори 
2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон. 
3. Олий таълим. Меъёрий-xуқуқий ва услубий хужжатлар тўплами. “Истиқлол” –Т., 2004. 
МАМЛАКАТИМИЗДА ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Б.Сапаев, Т.Н. Хушвақтов, Х.И.Каримов, Ш.И.Хамдамов 
ТошДАУ 
Дунё давлатларининг ривожланиш даражасини кўрсатувчи омиллардан бири, бу мамлакат 
аxолисининг ўртача қанча электр энергияси исътемол қилишидир.
Дунёнинг ривожланган давлатларида, масалан, Америка Қўшма Штатларида энергия исътемол 
қилиш йилига тахминан 25 триллион
кВт/соатни ташкил қилади ёки кунига аxоли жон 
бошига тахминан 260 кВт/соатни ташкил этади. Бу дегани кун бўйи юзта 100 ваттлик лампочканинг 
ишлашишга мос келувчи эквивалент кўрсаткичдир. АҚШ фуқароси ўртача статистика бўйича 
Xиндистон фуқаросидан 33 марта, Хитой фуқаросидан 13 марта, Япония фуқаросидан 2,5 марта ва 
Шведция фуқаросидан тахминан 2 марта кўп электроэнергия исътемол қилади.
Қазиб олинадиган ёқилғи (нефт, газ, кўмир) ларни фойдаланиб энергия олиниши “парник” 
эффектига салмоқли xисса қўшади. 60% дан кўпроқ парник газларининг атроф муxитга чиқариб 
ташланишига қазиб олинувчи ёқилғилардан иссиқлик ва электр энергияси олиниши ҳамда ички ёнув 
двигателларидан чиқадиган газлар сабаб бўлади. Қазиб олинувчи ёқилғиларнинг заxираси тамом 
бўлиб бормоқда. Агарда қазиб олинувчи ёқилғилардан фойдаланиш xозирги жадаллигида кетса XXI 
асрда инсоният қазиб олинадиган ёқилғи заxираларини тамом қилиши мумкин.
Шу сабабдан дунё цивилизацияси олдида қайта тикланмайдиган энергия заxираларини ўрнини 
босадиган алтернатив энергия манбаларини - экологик соф тоза энергия манбаларини топиш 
муаммоси пайдо бўлади, тўғрироғи пайдо бўлди.
Ўзбекистон давлати, шахсан президенти томонидан 
2009-2012 йиллар дунё молия-иқтисодий кризисига 
қарши қабул қилинган дастурда xал қилувчи комплекс 
чора-тадбирлардан 
биттаси 
электроэнергетикани 
модернизацияси, энергия xажмини қисқартириш ва 
энергияни 
асрашни – энергиядан 
теъжамли 
фойдаланишни эффектив тизимларини татбиқ қилиш 
чораларини қўллашдан иборат эди [1]. 
Шунга кўра нисбатан экологик тоза қайта 
тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқиш ва уларни тадқиқ қилиш зарурияти туғилади. Бу 
ўринда бирдан-бир, амалда тугамайдиган беъминнат – Қуёш энергиясидан фойдаланиш мақсадга 
280


мувофиқ бўларди [2-3]. Инсоният бу билан анъанавий электр энергиялари манбаларини қайта 
тикланувчи Қуёш энергиясига алмаштириб, анъанавий энергияни ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
бўлган камида 89% чиқиндилардан қутуларди [4]. Маълумотларга кўра бир минут давомида Қуёш 
ёруғлиги билан ерга тушаётган энергия xозирги энергияга бўлган глобал эxтиёжни йил давомида 
қаноатлантиришга бемалол етарли экан [5]. 
Қуёш энергияси жонажон еримизда – планетамизда xаёт манбаи саналади. Қуёш энергияси 
туфайли шамол эсади, табиатда сувларнинг айланма ҳаракати юзага келади, ўсимликлар 
ривожланади (фотосинтез жараёни), xайвонот олами егуликга эга бўлади. Қуёш нурланиши ҳисобига 
ерда қазиб олинувчи ёқилғи манбалари вужудга келади.
Қуёш радиацияси – бу электромагнит нурланиш 
бўлиб, асосан қуйидаги тўлқин узунликлари 0,28 – 
3,0 мкм диапазонида ётади. Қуёш спектри: 
-тўлқин узунлиги 0,28-0,38 мкм бўлган ва 
бизнинг кўзимизга кўринмайдиган ҳамда Қуёш 
нурланиш спектрини тахминан 2% изини ташкил 
этувчи ультрабинафша тўлқинлардан; 
-0,38-0,78 мкм тўлқин узунликдаги ҳамда Қуёш 
нурланиш спектрининг тахминан 48% изини 
ташкил этувчи ёруғлик тўлқинларидан; 
-0,78-3,0 мкм тўлқин узунлигидаги ҳамда Қуёш нурланиш спектрининг тахминан 49% изини 
ташкил этувчи инфрақизил тўлқинлардан ташкил топган. Спектрнинг қолган қисми ернинг иссиқлик 
балансида унча катта бўлмаган аҳамиятга эга. 
Қуёш радиациясининг ўртача йиллик қиймати йил фаслларига боғлиқ бўлиб қишда камроқ ва ёзда 
кўпроқ бўлади. Ундан бошқада ерга келиб 
тушаётган Қуёш радиацияси миқдори жойнинг 
географик жойлашишига ҳам боғлиқ бўлиб 
экваторга яқинлашган сайин унинг қиймати ошиб 
боради. Масалан, йиллик ўртача горизонтал сиртга 
келиб тушаётган Қуёш радиацияси миқдори Ўрта 
Осиё ва Канадада тахминан 

Ўрта 
ер 
денгизи 
атрофларида 
тахминан 
; Африканинг кўпгина чўл 
зоналарида, Яқин шарқ ва Австралияда – тахминан 
ни ташкил этади. 
Қуёш нури иссиқлигидан фойдаланиб табиий усул билан энергиянинг ҳамма турини – тоза, осон 
xолда олиш мумкин. Демак, Қуёш нуридан фойдаланиб, биноларни ёритиш, иситиш ва иссиқ сув 
билан таъминлаш мумкин экан.
Ўрта Осиёда хусусан жонажон Ўзбекистонимизда қуёшли кунларнинг сони 300 кундан ошади. 
Худонинг берган бундай неъматидан фойдаланмаслик, лўнда қилиб айтганда беъминнат энергиядан 
фойдаланмай уни исроф қилиш кечириб бўлмас xол бўларди.
Ушбу соҳада мамлакатимизда ҳам кенг кўламли ишлар сари илк қадамлар ташланмоқда. Хусусан 
давлатимизнинг, шахсан юртбошимизнинг дадил ва оқилона сиёсати туфайли “Ўзбекэнергия” давлат 
акционерлик компанияси электр энергиясини ҳисобга олиш системаларини Ўзбекистоннинг учта 
вилояти - Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида модернизация қилишга тендер эълон қилиниб, 
Тошкент вилоятининг Паркент туманида қуввати 3 МВт бўлган замонавий экологик тоза Қуёш 
фотоэлектрик станциясини қуришга қарор қилинди. Ўзбекистонда Қуёш энергияси потенциали 50973 
млн тонна нефт эквиваленти шартли энергиясига тенг деб баxоланмоқда [6]. Бундай замонавий Қуёш 
электр станцияларини қуришни кейинчалик республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам амалга 
ошириш кўзда тутилган эди.
Маълумки 2013 чи йилнинг 20 – 22 ноябр кунлари пойтахтимизнинг анжуманлар кўшкида Осиё 
мамлакатлари Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг 6 чи симпозиуми бўлиб ўтди. Бунда шахсан 
юртбошимизнинг ўзлари меxмонлар олдида нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг бу соҳада олиб бораётган 
ишлари улкан таxсинларга лойиқ эканлиги xақида гапириб ўтди. Бу йўлда мамлакатимизда кенг 
281


кўламли ишлар қилинажаги xақида, бу ишларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг илмий 
потенциали етарли эканлигини ғурурланиб гапирди.Юртбошимизнинг нутқи меxмонларда - 
дунёнинг қуёш энергетикаси соҳасидаги олимларида катта тассурот қолдирди. Бунинг натижаси 
ўлароқ Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт лик қуёш электростанцияси қурилиши учун 400 
гектар ер майдони ажратилиб керакли маблағ билан таъминланганлиги фикримизнинг яққол 
далилидир. 
Қуёш радиацияси электр энергиясига фаол ва пассив деб аталувчи қуёш системалари ёрдамида 
айлантирилади. Фаол қуёш системаларига фотоэлектрик элементлар ва қуёш коллектрлари киради. 
Фотоэлектрик батареяларнинг асосини монокристалл кремний элементи ташкил қилади. Кремний 
элементларидан дунё стандартидан (
) фарқли равишда, Ўзбекистон иқлим шароитини 
ҳисобга олган xолда, стандартдаги 35 та кремний элементи ўрнига 42 тагача бўлган кремний 
элементидан ташкил топган фотобатареялар яратилмоқда. Бу соҳада ЎзР ФА “Физика – Қуёш” ИИЧБ 
ФТИ да техника фанлари доктори М.Н. Турсунов бошчилигида олиб борилаётган илмий изланишлар 
мақтовга лойиқдир. 
Кейинги пайтда республикамизда қурилаётган типовой уйларни Қуёш энергиясидан фойдаланиб 
ёритиш ва қиздиришга эътибор қаратилмоқда 
Пассив элементларга бинони лойиҳасидан тортиб қурилиш материаллари ва қуёш энергиясидан 
фойдаланиш учун уларни танлашгача бўлган ҳамма жараёнлар киради.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга саноати ривожланган ва ривожланиш 
йўлига кирган мамлакатларда талаб ортиб бормоқда. Xалқаро Энергетик Агентликнинг 
маълумотларига қараганда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш гидроэнергетикани ҳисобга 
олмаганда, масалан, Данияда 15%, Германияда 5% дан ошиқ, Австралияда 2% атрофини ташкил 
этади. Кўпгина давлатларда бу соҳани ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор 
қилинмоқда ҳамда ёқилғи компаниялари ўз фойдасини маълум қисмини шу соҳани ривожлантиришга 
ажратмоқда. Масалан, Европа иттифоқи давлатларида бу соҳадаги кўрсаткич 2010 йилда 12% дан 
ошган. Кўпгина давлатларда муқобил энергия манбаидан фойдаланганлик учун давлат томонидан 
фуқароларга енгилликлар ва фотоэлектрик станцияларни уйларига ўрнатиш учун сотиб олувчиларга 
имтиёзли кредитлар ва қулайликлар берилган (Германияда).
Фуқаролар ва давлат корхоналарининг қайси энергия манбаидан исътемол қилишини аниқлаш 
учун жамият фикрини билиш у ёки бу соҳа энергия ишлаб чиқарувчиларини ривожланишида катта 
аҳамият касб этади. Масалан, АҚШ нинг, Калифория штатида ва Голландияда ҳар бир исътемолчи 
электр энергиясини қайси энергетик компаниядан сотиб олишни ўзи танлаши мумкин. Энергия 
сотувчи компаниялар талабга қараб энергия ишлаб чиқаришни ташкил қилишади.
Республикамиз 
мустақилликга 
эришгандан 
кейин 
қишлоққа эътибор жуда кучайди. Замонавий мактаблар, 
лицей ва коллежлар, шифохоналар ҳамда даволаш 
пунктлари қурилди. Улар замонавий техникалар билан 
бойитилди. Фермер хўжаликлари ташкил этилиб, қишлоқ 
хўжалик маxсулотларини қайта ишловчи мини заводлар 
олиб келинди. Буларнинг кўпчилиги марказлашган электр 
энергияси узатиш тармоқларидан жуда узоқда ёки энергия 
узатиш тармоқлари таъмир талаб – модернизация қилиниши 
керак бўлган қишлоқларда жойлашган. Чўл зоналарида 
жойлашган фермер хўжаликлари ерларини суғориш ва чорва ҳамда ичимлик сувларини чуқур 
артезиан қудуқларидан тортиб чиқаришда фотоэлектрик автоном электр станциялари xеч нарса билан 
алмаштириб бўлмайдиган қимматга эгадир. 
282


Юқорида келтирилган маълумот, талаб ва таклифларни эътиборга олиб текин Қуёш энергиясидан 
самарали фойдаланиш, аxолини экологик тоза, беъминнат энергия билан таъминлаш бизнинг 
олдимизда турган энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. 
Ўрта таълим, кейинчалик таълимнинг юқорги босқичларида шундай дастурларни киритиш 
зарурки, ўқувчи ёшлар ва талабалар онгли равишда қазиб олинувчи ёқилғилар ёрдамида энергия 
олишда атроф муxит, xайвонот ва ўсимликлар олами ҳамда она табиатимиз зарарли чиқиндилар 
натижасида қанчалик зарар кўришини, ифлосланишини тушуниб олишлари керак. Ўзлари бу соҳада 
атрофдагиларга ўрнак кўрсатишлари керак. Ўқитувчи ва устозлари бошчилигида янги безарар 
экологик тоза энергия манбаларини ишлаб чиқишга ҳамда улардан жамоат жойларида, уйларида 
оқилона эффектив ва тежамли фойдаланиш тўғрисида бош қотиришлари керак бўлади.
Бунинг учун дарс пайтида xаттоки керак бўлса боғча ёшлигидан бошлаб улар ўртасида ҳар хил 
қизиқарли ўйинлар, суxбатлар, компьютер ўйинлари видеофильм ва роликлар ёрдамида баxслар 
ўтказиш керак бўлади. Масалан, энергияни энг кам сарфлайдиган синф, энергиядан тежамкор ва 
эффектив фойдаланадиган оила, маxалла ва шу кабилар. Ёки биз қандай энергия манбаидан 
фойдаланамиз? Муқобил энергия манбаларидан қайсиларини биласиз? Қайси энергия манбаидан 
фойдаланишни афзал кўрасиз ва шу кабилар. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish