Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   308
Bog'liq
1kitob

S(t) = 1/ ( 12к (π )
1/2
Sin(π/12(t-12)) + с
1


Юқорида такидлаганимиздек, олий ўқув юртлари талабаларига, математика ва табиий фанларни 
ўқитишда, таълим дастурлари хар-бир йўналишнинг хусусиятларини эътиборга олган xолда, 
тузилиши керак ва имкон қадар маъруза, амалий машғулот дарсларида уларнинг 
мутахассисликларида учрайдиган масалаларни ечишга эътиборни кучайтириш зарур.
Адабиётлар 
1.Дж. Франс, Дж. Х. Торнли «Математические модели в сельском хозяйстве» М.
«Агропромиздат». 1987. 
2.И.И.Баврин Высшая математика М. “Просвещение”. 2009. 
3.Н. Бейли “Математика в биологии и медицине”. М. “Мир”, 1970.
XАЖВИЙ АСАРЛАРДА - АДОЛАТ МАСАЛАЛАРИ 
( Бир адиб асарлари таҳлили асосида ) 
 
Э. Мирзаева
1
, С. Ҳамдамова
2
, С. Алимов 
ТМИ
1
, ЎзМУ , Ўзбекистон Давлат Консерваторияси

 
Xажвия - жамиятда учраб турадиган салбий xодисаларни аччиқ кулгига оладиган ихчам, сатирик
асардир. Шунинг учун ҳам xажвиий асарлар ўз шукуxини ҳар қандай жамиятда ҳам юқотмайдиган, 
қолаверса, жаxон адабиётининг кенг тарқалган жанрларидан биридир. 
Xажвия – бадиий адабиётда сатира ва юморни ўз ичига олган ўзига хос жанрдир. Xажвиий асар 
орқали ёзувчи жамиятда учраб турадиган салбий xодиса ва воқеалар xақида ўқувчига бонг уради.
Серқирра ижодкор ─ фольклоршунос олим, ёзувчи ва шоир, Тошкент давлат аграр университети 
ўқитувчиси Иброxим Турсун томонидан кенг ўқувчилар оммасига тақдим этилган xажвиий 
xикоялари, авваламбор, турли мазмун ва ғояларни ўз ичига олганлиги билан ҳам қадрлидир. Унинг 
xажвияларидаги образлар тизими турли хиллиги билан ҳам аҳамият касб этади. Xажвияларидаги 
асосий мавзу – бу инсон омили, адолат мезонларининг тантана қилиши, десак сира муболаға 
бўлмайди. Xажвиий xикояларда гарчан воқеа ва xодисалар аччиқ кулги остида қаламга олинсада, 
аммо унинг негизида барибир катта бир фожеа – беқайдлик ётадики, у инсонларни беихтиёр ўйлашга 
мажбур этади. Ёзувчининг “Кўнгил” тўпламига киритилган ҳар бир xажвиий xикояси мазмун 
жиxатидан бир-бирини такрорламаслиги билан ҳам аҳамият касб этади. Xажвиий асарни ўқиган
ўқувчи чин дилидан кулади. Умуман олганда, кулги ҳам қувноқ, ҳам аччиқ бўлиши барчага маълум. 
Иброxим Турсун xажвияларидаги кулги эса ҳар иккала вариантга тўғри келади, десак сира муболаға 
бўлмайди. Масалан, унинг “Рўйхат” xажвиясидаги сюжетга қисқача тўхталсак. Асар қаxрамонининг 
турмуш ўртоғи туман туғруқхонасида кўзи ёрийди. Туғруқхона ходимлари асар қаxрамонига бир 
қанча рўйхатларни берадики, оқибатда, у туғруқхонадан чақолоқни катта қарзлар эвазига олиб 
чиқади. Сиртдан қаралганда оддий рўйхат бирор бир аҳамият касб этмагандай туюлади бизга. Аммо 
кези келганда, оддий рўйхат детали инсон тақдирини xал қила олиш даражасига етиши чинакамига 
жамиятдаги фожеадир. Инсон рўйхатларга шунчалик ўрганиб қолганки, гўё рўйхат унинг xаёт 
чизиғи. У умрбўйи рўйхат исканжасида яшайди. Асарнинг энг фалсафий нуқтаси шундаки, рўйхат 
инсоннинг бешикдан тортиб, то қабргача тақиб қиларкан. Кўриниб турибдики, асарда ҳам бир 
чимдим самимий кулги, ҳам фожиавий кулги мавжуд. Ҳар иккала кулгини эса бир асар атрофига 
тўплаш эса чинакамига ёзувчининг маxоратини ифодалайди. Агар бирор киши бу xажвияни ўз 
вазифасини xалол бажариб юрган туғруқхона ходими (энага, ҳамшира, врач) олдида айтса, у чин 
юракдан самимий қаx─қаx отиб кулади. Аммо уни баъзи олғир,ўз манфаатини ўйлайдиган,сурбет 
300


даврасида айтсангиз, у албатта ичидан зил кетади. У кулмайди, у тиржаяди. И.Турсун 
xажвияларининг жозибалиги ҳам унинг самимийлигида.
Масалан, Иброxим Турсуннинг “Xўкиз кимники” ёки “Йўтал” xажвияларини ўқиган ўқувчининг 
кўз олдига А.П.Чеховнинг “Хамелеон” xажвияси келиши турган гап.
Иброxим Турсун рус xажвчи ёзувчиси А.П.Чеховни ва ўзбек ёзувчиси А.Қаxxорларни ўзига устоз,
деб билиши бежиз эмас, албатта. 
“Xўкиз кимники” xажвияси бош қаxромони Ўнгбой сувчининг томорқасига кириб қолган 
баxайбат xўкиз унинг xосилини поймол қилади. Жамоа аъзолари xўкизнинг эгасини топиб, жазолаш 
кераклиги xақида таклиф беришади. Аммо жамоа участка нозири Шербой милиция xўкиз жамоа 
раисиники эканлигини билгач, Ўнгбой сувчини қаттиқ койишга тушади, xатто, xўкизни раисникига 
олиб бориб, ундан кечирим сўраш кераклигини таъкидлайди. Ваxоланки, Ўнгбой сувчи йил бўйи 
оила аъзолари билан томорқада меҳнат қилиб, xосил олай деганда xўкиз xосилни нобуд қилиши 
асарнинг кулминацион нуқтасидир. Xажвиий xикояларда, авваламбор, нопок инсонларнинг xатти-
ҳаракатлари ва жамиятда учраб турадиган баъзи бир унсурларнинг xолатлари сўз қочиримлари
орқали ўзига хос равишда чиройли қилиб тасвирланади. Масалан, ёзувчининг “Шляпа” xажвиясида 
оддий шляпа детали орқали баъзи кишиларнинг лаганбардорликлари очиб ташланади ва ёзувчи бу 
иллат жамият ривожи учун тўсиқ эканлигини аълоxида таъкидлайди. Xажвиий xикоялардаги ҳар 
бир воқеа реал xаётдан олиб, ўқувчилар xукумига етказилгандагина у янада мароқли ва самимий 
бўлади. Самимий кулги эса ─ энг яхши кулгидир. 
Адабиётнинг баъзи жанрлари ( фольклор номуналари:достонлар, термалар) вақт ўтиши билан 
балки ўз шукуxини бир оз унитар. Аммо xажвиялар ҳар қандай жамиятда ҳам ўз аҳамиятига, ўз 
ўрнига эга бўлиб қолаверади. Фақт замон талабидан келиб чиқиб, жамиятдаги салбий образларни
жонлантира олиш – бу чинакамига маxорат касб этади. Айнан мана шундай хислатлар адиб ва устоз 
И.Турсун xажвияларда борлиги бизни хурсанд қилади. 
Қисқа қилиб айтганда, адибнинг xажвиялари билан танишиб чиққан ўқувчи Иброxим Турсун 
асарларининг ўзига хосликларини, уларнинг сирларини англаб олади ва бу, қайсидир маънода, бизга 
самимий кулгу бахш этиб, маънавиятимизни бойитишига хизмат қилади.  

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish