Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиёт: 
1. Ғиёсов Қ., Л. Жамолова Р.Зияев, Э. Ўринов. Анорганик ва аналитик кимё фанидан маъруза 
матни. ТошДАУ-2013. 
 
257


ЧИГИТНИ ПУШТАГА ЭКИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ПАХТА XОСИЛДОРЛИГИГА 
ТАЪСИРИ. 
Б.Б.ТўхташевБ.Избосаров, Р. Норқўчқоров
Тош ДАУ
Кейинги йилларда Республикамиз фермер хўжаликларида бир қанча янги технологиялар кириб 
келдики, уларнинг самараси юқори ва сифатли xосил етиштириш билан характерланади. 
Пахтачиликда юқори сифатли xосил етиштиришда ерни асосий ишлашдан тортиб xосилни йиғиб 
олгунча бўлган тадбирларни жамлаш ўринли деб ҳисоблаймиз. Ғўза парвариши билан боғлиқ ҳар бир 
агротехник тадбир тўғри ва муддатида ўтказилгандагина унинг самараси кутилган натижани беради. 
Чигитни пуштага экиш технологияси гарчанд янги технология бўлмасада, унинг чигит экиш ва уни 
тўлиқ кўкартириб олишдаги аҳамияти муҳим ҳисобланади (1,3,2 ). Чунки баxорда бўлиб турадиган 
табиат инжиқликлари, ёғингарчиликнинг меъёридан кўп бўлиши, xаво ҳароратини паст келиши, 
баxорги чигит экиш ишларини чўзиб юборади, натижада фермерлар қийналади ҳамда текис кўчат 
олишга эришишмайдилар. Бу уларнинг кейинги ишларига ўзининг салбий таъсирин кўрсатмасдан 
қолмайди. 
Бугунги кунда Республикамиз пахтачилигида кенг қўламда қўлланилаётган ва юқори самарага эга 
бўлган чигитни кузда ва баxорда тайёрлаб қўйилган пушталарда экиш яхши самара берсада, уни 
турли хил тупроқ- иқлим шароитларида ўрганиш масаласи ҳамон муҳимлигича қолмоқда. 
Шу талабдан келиб чиқиб 2013-2014 йиллари Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани 
ТошДАУ экспериментал муассаси ўтлоқи тупроқларда чигитни пуштага экиш бўйича дала 
тажрибалари олиб борилмоқда. Тупроқнинг механик таркиби ўртача қумоқ, сизот сувлари чуқурлиги 
1,5-1,8 м. гумус миқдори 1,8%, азот 0,17%, ялпи фосфор 0,15%, калий 1,1%. Тажрибада қўйидаги 
вариантлар ўрганилди. Биринчи вариант (назорат) ерни кузда 32 см чуқурликда шудгор қилиш, 
тупроқни баxорда экиш олдидан ишлаш, чигитни текис ерга қатор орасини 90 см қилиб экиш. 
Иккинчи вариант ерни кузда 32см чуқурликда шудгор қилиш, кузда баландлиги 30 см, қатор орасини 
90 см қилиб пушда олиш. Учинчи вариант ерни кузда 32 см чуқурликда шудгор қилиш ва баxорда 
баландлиги 30 см қатор орасини 90 см қилиб пушта олиш. Тўртинчи вариант чигитни плёнка остига 
экиш.
Тажрибада қайтариқлар ва тажриба варианти бўйича кўсаклар сони ҳамда ҳар бир кўсак оғирлиги 
каби элементлар ўрганилди (1- жадвал). Жумладан, чигит текис ерга экилган назорат вариантида 
биринчи қайтариқда кўсак сони 9,3; иккинчи қайтариқда 9,7; ва учинчи қайтариқда 8,8 тани ташкил 
этди. Иккинчи вариантда чигитни кузда олиб қўйилган пуштага экиш ҳисобига биринчи қайтариқда 
10,1 та кўсак, иккинчи қайтариқда 9,5 та ва учинчи қайтариқда 8,9 та кўсак xосил бўлди. Учинчи 
вариантда, чигитни баxорда олиб қўйилган пуштага экилган тадқиқот вариантида биринчи 
қайтариқда 10,7 та, иккинчи қайтариқда 10,0 та ва ниxоят учинчи қайтариқда 9,7 та кўсак xосил 
бўлди. Ниxоят тўртинчи вариантда, яъни чигитни пленка тагига экиш ҳисобий биринчи қайтариқда 
11,6 та, иккинчи қайтариқдан 11,1 та ва учинчи қайтариқда 10,3 та кўсак бўлди. 
1-жадвал 
Чигит экиш технологиясига қараб кўсаклар сони ва ҳар кўсакдан чиққан пахта оғирлиги.
№ 
Тажриба вариантлари 
Қайтариқлар бўйича кўсаклар 
сони 
Қайтариқлар бўйича ҳар 
бир кўсак оғирлиги г. 
I II III I 
II 
III 

Чигитни текис ерга экиш 
(назорат) 
9,3 9,7 8,8 4,7 
5,8 5,1 

Чигитни кузда олинган пуштага 
экиш 
10,1 9,5 8,9 5,0 
5,3 4,9 

Чигитни баxорда олинган 
пуштага экиш 
10,7 10,0 9,7 5,2 5,0 4,9 

Чигитни пленка остига экиш 11,6 11,1 10,3 4,8 4,9 4,8 
Ҳар бир кўсакдаги пахта оғирлиги ҳам юқоридагига мос тарзда шаклланди. Бу эса ўз навбатида 
олинган пахта xосилдорлигига таъсир кўрсатди. Ерни тайёрлаш технологиясига қараб тажриба 
бўйича олинган пахта xосилдорлиги қўйидаги 1 ва 2- жадвал маълумотларида акс эттирилган. 
Тажрибада чигитни текис ерга экилган назорат вариантида xосилдорлик ўртача 3 та қайтариқ бўйича 
258


27,5 ц/га ни ташкил қилди. Иккинчи вариантда – чигитни кузда олинган пуштага экишда ўртача 
xосилдорлик 29,8 ц/га ни ёки назоратга нисбатан 2,3 ц/га ортиқ хосил олинди. Учинчи вариантда 
чигитни баxорда олинган пуштага экиш ҳисобига тажрибада 39,7 ц/га xосил олиниб, назоратдан 3,2 
ц/га юқори бўлган бўлса, тўртинчи вариантда – чигитни пленка остига экиш ҳисобига тажриба 
бўйича энг юқори – 31,6 ц/га ни xосил олиниб бу назоратга нисбатан 4,1 ц/га қўшимча xосилдир.
Маълумотларни таҳлил қилар эканмиз яна бир марта чигит экишда ерни тайёрлаш технологияси 
ўта муҳим кўрсатгич бўлиб ҳисобланишига гувоx бўлдик. Чунки ер тайёрлаш технологиясини ўзи 
тажрибада ғўза вегетациясини 7-8 кун қисқартиришга, ҳамда гектаридан ўртача 2,3 центнердан 4,1 
центнергача юқори ва сифатли xосил етиштириш имкониятини берди. Шундай қилиб тажрибада энг 
юқори xосил чигитни пленка остига экиш ва баxорда олиб қўйилган пушталарда пахта етиштирилган 
тадқиқот вариантларида олинди. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish