Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


ТУПРОҚ - МЕЛИОРАТИВ МОНИТОРИНГИНИНГ ТАҲЛИЛИ



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   308
Bog'liq
1kitob

ТУПРОҚ - МЕЛИОРАТИВ МОНИТОРИНГИНИНГ ТАҲЛИЛИ 
 
Н.Рустамoв, Ш.Тухтамишев , М.Гаффоров, Б.Хожиев, А.Корахонов 
Тошкент иктисодиёт ва сервис коллежи,
ТДАУ. 
Ер қобиғи, гидросфера, атмосфера ва қуруқликда xаёт кечирувчи организмлар ўртасида моддалар 
алмашувида содир бўладиган жадал жараёнларда биосферанинг алоқа воситаси бўлган тупроқнинг 
роли ниxоятда катта, у атроф муxитни кенг доирада кузатишнинг айрилмас қисми бўлган тупроқ 
xолатларини алоxида кузатиш зарурлигини белгилайди.Тупроқ мелиоратив xолатини яхшилаш, 
оқилона фойдаланиш ва уни муxофаза қилиш ишлари тупроқ xолатлари, унинг инсон фаолиятини 
таъсирида ўзгаришлари тўғрисидаги барча маълумотларни тақазо этади. 
Мониторинг деганда ер фондлари xолатини баxолаш ва башорат қилиш, тупроқдан оқилона 
фойдаланиш ва муxофаза қилиш мақсадида бўлаётган ўзгаришларнинг узоқ муддатли кузатишлари 
тушунилади. Кузатишлар глобал, регионал ва локал бўлишлари мумкин. Глобал кузатишлар 
биосферанинг умумпланетар, қитъа ўзгаришларининг кузатишлар тизими. Регионал кузатишлар 
йирик табиий-иқтисодий минтақалар, туманлар миқёсидаги кузатишлар ва локал маълум бир xудуд, 
жойнинг ўзгариш жараёнларини кузатишни ўз ичига олади. 
Тупроқ қатламлари, шу жумладан, тупроқ-мелиоратив xолатини кузатиш хизматларини ташкил 
этиш зарурияти йилдан-йилга муҳим ва ўткир муаммо бўлиб қолмоқда, чунки инсоннинг тупроққа 
кўрсатаётган таъсири суратлари доимо ошиб бормоқда. Иккинчи томондан глобал антропоген 
ўзгаришларнинг тупроқга кўрсатаётган таъсирининг умумий xажми табиий омиллар таъсири билан 
қўшилиб кетган . 
Ерларнинг мелиоратив xолатини кузатиш олдида турган вазифаларнинг умумий рўйхати етарлича 
катта. Келажакда янги вазифалар қўшилиб, бугунги кундаги вазифаларнинг бир қисми кун 
тартибидан олиб ташланиши мумкин. Лекин xозирги вақтда шундай назорат xали зарур. Тупроқдан 
фойдаланишнинг айрим xолларида содир бўладиган жараёнларда кун тартибидан кузатишлар ва 
назорат қилиш асло олинмайди. 
Xозирги даврда ерларнинг мелиоратив xолатини кузатишнинг муҳим вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 
• Xудудлардаги шўрланган тупроқларни аниқлаш ва баxолаш, назорат қилиш, тупроқларни туз 
режимлари ўзгаришни назорат қилиш. 
• 
Иккиламчи шўрланишга учраган тупроқларни башорат килиш ва баxолаш. 
• 
Сув, шамол ва ирригацион эрозияга учраган ерларни ўз вақтида пайқаб олиш ва ҳисобга 
олиш. 
• 
Эрозия ривожланиши натижасида тупроқнинг ўртача йиллик йўқолишини баxолаш. 
• 
Тупроқда гумуснинг камайиш жараёнларини баxолаш ва назорат қилиш. 
• 
Ўсимликларнинг асосий озиқа элементлари баланси танқис регионларини аниқлаш ва бу 
элементларини миқдорини назорат қилиш. 
• 
Тупроқда кислотали ва ишқорий муxитнинг ўзгаришини назорат қилиш. 
• 
Тупроқни ўта зичланишини назорат қилиш. 
• 
Тупроқни оғир металлар билан ифлосланишини назорат қилиш. 
254


• 
Тупроқнинг саноат корхоналари таъсири зонасида, транспорт магистралларида оғир металлар 
ва радионуклеидлардан локал ифлосланишини, шунингдек агрохимикатлар, пестицидлардан ва аxоли 
зич жойлашга нхудудларда саноат чиқиндилардан фойдаланишни назорат қилиш. 
• 
Тупроқдаги намлик, ҳарорат, структура xолати, сув-физикавий ва физик-механик 
хоссаларини даврий ва узоқ муддатли назорат қилиш.
• 
Гидроморф ва ярим гидроморф шароитларда грунт сувларининг чуқурлигини, 
минерализациясини ва ифлосланишини даврий ва узоқ муддатлар назорат қилиш. 
• 
Ерларни гидроқурилиш жиxатдан лойиҳалашда, мелиорациялашда, деxқончиликни янги 
тизимларини жорий қилишда, ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва турли 
биотехнологиялар кўлланилганда тупроқда содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш ва 
назорат қилиш. 
1-жадвал
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган барча МДX ерларнинг мелиорацияга муxтожлиги 
(В.А.Ковдамаълумотларидан) 
Қиш. хўж. ерлар 
xосилдорлигини 
чегараловчи омиллар 
Хайдала-
диган 
ерлар 
Ўт-ўлан 
майдон-
лар, 
яйловлар 
Қишлоқ 
хўжалигидаги ерлар 
xосилдорлигини 
чегараловчи омиллар 
Хайда-
ладиган 
ерлар 
Ўт-ўлан 
майдон 
лар, 
яйловлар 
Қурғоқчилик 160 300 Тошлоқ ерлар 7 30 
Сув эрозияси 120 195 
Техноген бузилган 
ерлар 
2 - 
Дефляция (шамол 
эрозияси) 
12 80-195 
Структурани 
йўқолиши 
200 - 
Нордон муxит 64 13 
Гумуснингйўқотили
ши 
200 - 
Ишқорий муxит 22 67 
Фосфорнинг ўткир 
танқислиги 
100 - 
Ўта намланиш 10 17 
Хайдаладиган яроқли унумдор тупроқларни, айниқса мелиоратив мақбул, кулай ерларни саноат ва 
коммунал мақсадлари учун ажратишда уларнинг майдони ва тўғрилигини инспекторлик назорат 
қилиш. 
Ерлардан фойдаланишнинг тўғрилигини, илмий асосланганлигини, шунингдек мелиорацияга 
муxтож (шўрланган, эрозияга, учраган, тошлоқ, ўта зичлашган, гумуси камайиб кетган, ифлосланган, 
ўта намланган, қуриб кетган ва бошқалар) тупроқларда агротехник ва агромелиоратив тадбирларни 
аниқлиги ва тўғрилигини инспекторлик назорат қилиш. 
Юқорида санаб кўрсатилганлар кўпроқ умумий тарзда ва мумкин қадар тўла бўлмаган вазифалар 
рўйхати бўлиб, улар Республиканинг тупроқ-географик, иқлимий ва иктисодий районлаштириш, 
тупроқ кузатиш объекти, шу жумладан ерларнинг мелиоратив xолатини кузатишдан келиб чиқиб 
табақалаштирилиши мумкин. 
Тупроқ мелиорацияси қатъий илмий ёндошишга асосланган доимий иш ҳисобланиб, бу 
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигидаги иктисодий ислоxотларни чуқурлаштириш дастурининг ва 
ерлардан оқилона фойдаланиш ва муxофаза қилишнинг xуқуқий асосини яратишнинг муҳим қисми 
бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси» ҳамда «Давлат ер кадастри», «Деxқон 
хўжалиги тўғрисида» «Фермер хўжаликлари тўғрисидаги» ва бошқа қонунлар ва меъёрий 
xужжатларда ўз аксини топган. 
Шу боис xозирги даврда Тупроқ мелиорацияси нинг асосий вазифаларига тупроқ қопламлари ва 
тупроқ мелиоратив xолатларини чуқур ва ҳар томонлама батафсил ўрганиш асосида республика 
тупроқларини тўла текшириш ўтказиш, геосфера ва иктисодий ривожланиш табиий ресурслари 
тизимларининг бир динамик тизимчаси сифатида уларнинг xолати ва потенциал имкониятларига 
баxо бериш, шулар асосида барча xолатларни ҳисобга олган xолда ерларни мухoфаза қилиш, 
мелиоратив xолатини яхшилаш ва унумдорлигини оширишга қаратилган экологик ва иқтисодий 
асосланган технологияларни ишлаб чиқиш киради. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish