Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
255


1. Абдуллаев С. А. Тупроқ мелиорацияси. Т. «Университет», 2000. 
2. А з и м б о е в С . А . Д е x қ о н ч и л и к , т у п р о қ ш у н о с л и к в а а г р о к и м ё
а с о с л а р и . Т . « И қ т и с о д - м о л и я » , 2 0 0 6 .
3. А з и м б о е в С . А . Шўрланган тупроқлар мелиорацияси. Тошкент, 2003. 
4. Б о б о х ў ж а е в И . , У з о қ о в П . Тупроқнингтаркибихоссалариваанализи. Тошкент 
«Меҳнат»-1990. 
5. Ғ о ф у р о в а Л . А . , А б д у л л а е в С . А . , Н а м о з о в Х . Қ . Мелиоратив 
тупроқшунослик. Тошкент, «ЎзбекистонМиллий энциклопедияси»-2003. 
 
АЗОТЛИ, ФОСФОРЛИ ВА КАЛИЙЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ 
ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ 
 
Қ. Ғиёсов, Ж.Н. Тоджиев, С.Р. РаззоқовА, Т. Эшбобоев 
ТошДАУ 
Маълумки, минерал ўғитлар ер остидан қазиб олинадиган ва унга саноат усулида 
ишлов бериладиган маxсулотлар бўлиб, улар таркибида тупроқ унумдорлигини 
оширадиган 
ва 
ўсимликларнинг 
нормал 
ривожланиши 
учун 
зарур 
бўлган 
макроэлементлар мавжуд бўлади.
Азотли ўғитлар. Шуни айтиш мумкинки, азотли ўғитлар таркибидаги азот – оқсил
манбаи, демак, ундан рухсат этилган миқдорида (РЭМ) фойдаланса яхши натижа беради, 
аксинча, ундан РЭМ дан  ортиқча миқдорда фойдаланиш экологик нуқтаи-назардан салбий 
оқибатларга олиб келади. В.А. Ковда маълумотларига кура, биосферада хар йили 9 
млн. тонна азот ортиқча тўпланмоқда. 
Ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра минерал ўғитлар миқдорини 
узлуксиз ошириш билан xосилни ошириб бўлмайди. Ортиқча берилган ўғитлар 
ўсимликлар томонидан ўзлаштирилмасдан, тупроқ структурасини ҳамда атроф муxитни 
ифлослаши, xосил таркибида сув манбаларида нитрат миқдорининг ортиб кетишига 
сабаб бўлади. Сув манбаларида нитрат миқдорининг 40-45 мг/л га етиши инсонларда 
турли хил касалликларнинг келиб чиқиши ва сувдаги жониворларнинг зарарланишига 
сабаб бўлади. Нитратлар - заҳарли бўлмасада, улар одам ичагига ўтгандан кейин ичак 
бактериялари таъсирида нитритларга айланиб, қондаги гемоглобин билан бирикиб, уни
метгемоглобинга айлантиради. Метгемоглобин эса қоннинг организмни кислород билан 
таъминлаш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва заҳарлайди. 
Аммиакли формадаги азотли ўғитлар атроф-муxитни ифлослантиради, унинг сувдаги 
миқдори 0,25-5 мг/л бўлганда, ўта заҳарли ҳисобланади. Атроф-муxитни аммиакли 
формадаги азотли бирикмалар билан ифлослантирувчи асосий манбалар- паррандачилик 
ва чорвачилик фермаларидир. Шунингдек тупроқдаги нитрат миқдори 380-400 мг/кг 
аммиак миқдори эса, 2000-2200 кг/га етганда ўта хавфли ҳисобланади. Фақат ёмғир 
сувлари билан 13-15 кг га гача азот тупроққа тушади. Экологик нуқтаи-назардан азот 
муаммосини xал этишнинг энг асосий йўлларидан бири, тупроқда биологик азотни 
кўпайтиришдир. Биологик азот манбаи сифатида эса ёмғир чувалчанглари, азот 
тўпловчи микроорганизмлар ва дуккакли экинлардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. Г. Кук ва Вильямсларнинг маълумотларига кўра, бир гектар ерни тўла 
биологик (органик) азот билан таъминлаш учун 2500 бош товуқ ёки 250 бош курка ёки 
25 бош қўй ёки 2-3 бош сигирдан йил давомида чиққан органик ўғитларни тупроққа 
солиш етарлидир.
Фосфорли ўғитлар. Фосфорли ўғитлар xаво ва тупроқдан олинган анорганик 
моддалардан: аминокислота, оқсил, ёғ, крахмал, шакар ва бошқа бир қатор 
маxсулотларни синтез қилишда иштирок этади. Ўсимликлар ўсиб ривожланишини бир 
меъёрда бўлишини таъминлайди, xосилдорликни оширади ва унинг сифатини 
яхшилайди. Экологик муаммоси шундаки азот:фосфор:калий (N:P:K) нисбатида 
(1:0,8:0,5) фосфорнинг миқдори камайса, қишлоқ хўжалик маxсулотларида қайта 
ишланган азот миқдори орта бориб, унинг кучи заҳар даражасигача етиши мумкин. 
Инсон эса биологик жараёнда тўпланган фосфорнинг учдан икки қисмини қишлоқ 
хўжалик маxсулотлари сифатида истеъмол қилади. Тупроққа эса учдан бир қисми 
256


қайтади. АҚШ олимларининг тадқиқотларига кўра, чорва ем-хашаги учун сарфланган 
фосфорнинг бир қисмини инсон озиқ маxсулотлари билан истеъмол қилса, уч қисми 
тупроққа сингса, қолган 6 қисми сув ва чиқиндилар орқали сув xавзаларига ювилиб 
тушади. Шу сабабли аxоли зич жойлашган xудудлар фосфор билан кўпроқ 
ифлосланади. 4-4,5 млн. тонна фосфор геокимёвий айланма ҳаракатлар туфайли 
тупроқдан денгиз ва океанларга ювилиб кетади. Масалан, Швецияда 40 йил мобайнида 
шаҳар оқова суви таркибидаги фосфор бирикмаларининг умумий миқдори 30 баробар, 
азот бирикмалари эса 10 баробар кўпайган ёки Венери кўлига оқова сув билан йилига 
1500 тонна фосфор келиб тушмоқда. Бу ўз навбатида денгиз сув ўтларининг тез ўсишига 
сабаб бўлади, сув юзасини сув ўтлари босиб кетади ва денгиз xайвонларининг 
заҳарланишига олиб келади. Сувда биомассанинг кўпайиши кислороднинг камайишига 
анаэроб (кислородсиз муxит) жараёнининг кучайишига сабаб бўлади. Натижада 
олтингугурт, аммиак каби бир қатор элемент ва моддалар тўпланади. Бу эса балиқ ва 
бошқа сувда яшовчи xайвонлар xаётининг хавф остида қолишига сабаб бўлади.
Атроф-муxитни ифлословчи яна бир манба детергентлар бўлиб, улар орқали ҳар йили 
атроф-муxитга 5-6 млн. тоннага яқин фосфор ўтиб у атроф-муxитга чиқувчи 
фосфорнинг 46-48%ини ташкил этади. Детергентлар нефть дистилляциясининг 
маxсулоти бўлиб, тозаланиш иншоотлари орқали осонгина ўтиб, сув ва тупроқларни 
ифлослантиради. Энг катта экологик муаммо шундаки улар ферментлар таъсирида 
парчаланмайди. 
Калийли ўғитлар. Калийли ўғитлар бошқа минерал ўғитлар сингари қишлоқ 
хўжалиги экинларидан экологик тоза маxсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим 
ҳисобланиб, унинг бир йиллик ишлаб чиқариш xажми 12 млн. тоннани ташкил этади. Бу 
ўғит ўсимликлар организмида муҳим xаётий жараёнларни бажаради. Масалан, 
xужайранинг сув фаолиятини тартибга солишда, совуққа ва иссиққа чидамлилигини 
оширишда, углеводларнинг баргларидан бошқа органларга оқиб ўтишига, фотосинтез 
жараёнини бир маромда боришига, ўсимликлар таркибидаги азот ва фосфор миқдорини 
табақалашда ёрдам беради. Ўсимлик таркибидаги калий миқдори 0,01% дан 2-3% гача 
бўлиб, ушбу калийли ўғитни тупроққа беришда тупроқ таркибидаги ҳаракатчан калий 
миқдорини қатъий ҳисобга олиш керак бўлади. Чунки 1 кг тупроқ таркибида 400 мг дан 
ортиқ калий бўлса, айни тупроққа бериш учун режалаштирилган калийли ўғитнинг 
миқдори 20-40% гача камайтирилади. Экологик нуқтаи назардан тупроқнинг 
шўрланишини калий эмас, балки калий хлор таркибидаги хлор сабабчи бўлади. Шу 
сабабли ҳам турли даражада шўрланган ёки шўрланишга мойил бўлган тупроқларга 
калий хлор (KCl) эмас, балки калий оксид (К
2
О) тузининг берилиши мақсадга 
мувофиқдир. Агарда тупроқ таркиби ўрганилмасдан калий хлор (KCI) берилса, 
хлорнинг тупроқда янада кўпайиб кетиши ва экинларни зарарланишига сабабчи бўлади. 
Калийли ўғитларни агрохимкартограммаларга риоя қилмасдан тупроққа бериш, 
xосилнинг пишиб етилишини кечиктиради, сифатига салбий таъсир кўрсатади, экологик 
жиxатдан атроф-муxит, тупроқ, сув ва сув xавзаларининг ифлосланишига сабаб бўлади. 
Тупроқда калийли ўғитларни етишмаслиги xосил ва ўсимликларнинг ноқулай 
шароитларга чидамлилиги сезиларли даражада пасаяди.
Минерал ўғитларнинг атроф-муxитга салбий таъсирини олдини олиш учун 
қуйидагиларга қатиъян амал қилиш тавсия этилади: 
9
минерал ўғитларни махсус тавсияномалар асосида сақлаш; - омборхоналарни сув 
xавзалари ва аxоли турар жойлардан узоқроқда қуриш; 
9
ташиш ва қўллаш қоидаларига қатъий риоя қилиш;
9
ўғитларларни сепишдан олдин махсус ҳимоя кийимларидан фойдаланиш, шамол 
йуналишини ҳисобга олиш. 
9
минерал ўғитларнинг йиллик нормасини белгилашда табиий географик шароит, 
тупроқ унумдорлиги ва режалаштирилган йиллик xосилни қатъий ҳисобга олиш; 
9
ер ости сувларининг сатxини ҳисобга олиш; 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish