мухит таъсири кўп жиxатдан боғлиқ. Ўсимлик нафас олиши ва нафас чиқариши ва
ундаги ички
кимёвий реакция жараёнлари қуёшдан келаётган ёруғлик миқдорига, ҳароратга боғлиқ бўлади.
Фотосинтез жараёнида қуёшдан келаётган барча тўлқин узунликдаги радиациядан фақат 0.38- 0.71
мкм дагилари аҳамиятли. Маълумки фотосинтезда қуёшдаги реакция содир бўлади:
6СО
2
+6Н
2
О → С
6
H
12
O
6
+ 6O
2
Шунинг учун ҳам тўлқин узунликлари 0.38- 0.71 мкм орасидаги қуёш радиациясини фотосинтетик
фаол радиацич (ФФР) дейилади. Фотосинтез мураккаб жараён бўлиб, фотофизик, фотохимик,
фотофизиологик жараёнлардан иборатдир. Қуёш радиациясини баргдаги
хлорофилл пигментлари
ютиб олганда бу муҳим жараёнлар амалга ошади. Органик моддаларни ФФР жараёнида етарлича
xосил бўлиши учун қуёш радиациясининг миқдори компенсацион нуқтадан ошиши керак.
Компенсацион нуқта 20- 25 Вт/м
2
яъни 1 метр квадрат майдонга 20- 25 Вт қувватга
эга энергия
тушиши керак. ФФР интенсивлиги кампенсацион нуқтадан 210- 280 Вт/м
2
га ошганда фотосинтезни
маxсулдорлиги ошади ФФР тўғри радиация ва сочилган радиация йиғиндиларидан қуйидагича
аниқланади
∑Q
ФФР
=0.43∑S’ +0.57∑D
бунда: ∑S’- горизантал сиртга тушувчи тўғри қуёш радиацияси йиғиндиси ∑D- маълум вақт учун
(декада, ой вегетация даври ва x.к) сочилган қуёш радиацияси йиғиндиси.
Турли чуқурликдаги тупроқ ҳарорати энг аввало унинг турига иссиқлик сиғимига, иссиқлик
ўтказувчанлиги қобилятига боғлиқ. Тупроқнинг иссиқлик сиғими икки тури бўлади,
солиштирма
иссиқлик сиғими ва xажмий иссиқлик сиғими мавжуд.
1 кг тупроқни 1 К га иситиш учун керак бўлган иссиқлик миқдорига тупроқнинг солиштирма
иссиқлик сиғими дейилади
С=
[С]= 1
1 м
3
тупроқни 1 К га иситиш учун керак бўлган иссиқлик миқдорига xажмий иссиқлик сиғими
дейилади
С
x
=
[С
x
]= 1
xажмий ва солиштирма иссиқлик сиғимлари ўзаро қуйидагича боғланган
С
x
= ρ С ρ= =
=
ρ- тупроқнинг зичлиги
Xажмий иссиқлик сиғими фойдали ҳисобланади. Турлича минерал таркибли тупроқлар учун
xажмий сиғими
С
x
= 0.84- 1.68
қийматларига эга. Сувнинг xажмий иссиқлик сиғими 4.19
, xавоники эса 1.256
га
тенг. Тупроқнинг xажмий иссиқлик сиғими унинг кимёвий таркиби ҳамда ғовакларидаги сув ва xаво
миқдорига боғлиқ. Тупроқнинг қатламдан- қатламга иссиқлик узатиш қобилиятига иссиқлик
ўтказувчанлик деб юритилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари барча ривожланиш фазаларида
тупроқнинг ҳарорати муҳим аҳамиятга эга чунки уруғлардаги модда ва энергия алмашиниш уларнинг
экилиш чуқурлигидаги намлик ва минимал ҳароратга мос келиши керак. Бу
мослик ундаги яъни
уруғдаги кимёвий реакция жараёнини ҳам тезлаштиради.
264
Уруғлар униб чиққандан сўнги фазаларда ўзида тўпланиши керак бўлган йиғинди ҳароратга эга
бўлиши зарур. Бу ҳарорат ўсимликни ривожланиши ва ундаги кимёвий реакция жараёнларини
тезлаштиради. Ўсимликларнинг ривожланиши ҳар бир фазасидаги йиғинди ҳарорат қуйидагича
формула билан аниқланади. Об- xаво маълумотида кечаси 15- 18
кундузи 20- 25
бўлганда
ғўза учун бир кунлик ўртача ҳарорат қуйидагига тенг бўлади.
t
1
=15
t
2
=18
t
3
=20
t
4
=25
t
ўр
=
=
=
=
19.5
масалан биологик минимум ҳарорат ғўза навлари учун 10- 14
t
Ф1
= t
ўр
- t
БМX
= 19.5
11
= 8.5
, t
Ф2
= 10
t
Фxй
= t
Ф1
t
Ф2
= 8.5
+ 10
= 18.5
Демак икки кунда тўпланган фойдали ҳароратлар йиғиндиси t
Фxй
=18.5
га тенг. Бу жараён
ўсимликнинг бир ривожланиш фазасидан иккинчи фазасига ўтгунча давом этади.
Базъи экинларнинг ривожланиш фазалари учун зарур фойдали ҳароратлар йиғиндиси қуйидагича:
Экин турлари
Ривожланиш фазалари орасидаги фойдали ҳароратлар
йиғиндиси
Найчалашдан бошоқ
тортишгача
Бошоқ тортишдан мум
пишиқлигигача
Баxорги буғдой навлари
305- 375
490- 540
Сули навлари
328- 332
428-
440
Арпа навлари
330- 340
388-
400
Кузги буғдой навлари
329- 339
490-
500
Бу жадвалда ривожланишнинг иккита фазасидаги турли экинларнинг йиғинди ҳарорати
кўрсатилган.
Ўсимликлар барча ривожланиш фазаларида ёритилганлик ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки
ёритилганлик етарли даражада бўлмаса биринчидан фотосинтез жараёни нормал xолатда бўлмайди,
иккинчидан ўсимлик қабул қилган озиқмоддаларни синтез жараёни
секинлашади, учинчидан
физиологик xолатларни ўзгариши нормал бўлмайди ва кимёвий реакция даражаси пасаяди.
Хулоса
1. Уруғларнинг униб чиқиши энг аввало экилиш чуқурлигига, анашу чуқирликдаги
барча
экиладиган экинларнинг биологик минимал ҳароратига ва тупроқнинг намлик даражасига боғлиқ
бўлади.
265
2. Ўсимликларнинг ривожланиши фотосинтез жараёнига жуда каттта боғлиқ, чунки бу жараёнда
ўсимликни нафас олиши ва чиқариши амалга ошади.
3. Қуёшдан келаётган ёруғликнинг 46 % и инфрақизил нур ташкил этади. Бу барча тирик
организмларнинг жумладан ўсимликларнинг ички ҳарорат манбаи ҳисобланади. Чунки ички ҳарорат
тирик организмлардаги физиологик жараёнларни кимёвий реакцияларни тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: