Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Рубцов Л.И. Деревья и кустарники в ландшафтной архитектуре.- М.1977 г.
2. Абдурахманов Л.А., Славкина Т.И. Озеленительный ассортимент и уход за городскими
насаждениями Узбекистана.- Т.1980 г.
3. Славкина Т.И., Подольская О.И. Декоративное садоводство. – Т. 1987 г.
4. Печеницын В.П., Кузмичев И. Озеленение городов и сел Узбекистана. – Т. 1979 г.
5. Холявка В.С., Глоба - Михайленко Д.А. Дендрология и основы земного строительства.- М. 1979
г.
6. Қайимов А.Қ., Бердиев Э.Т. Дендрология (Дарслик). “Фан ва технология”, Тошкент – 2012. 288
бет.
7. Флора Узбекистана. Ташкент 1955 – 1965. I – VIтома.
8.
www.wikipedia.org
9.
www.supersedovnik.ru
ҚУЁНЧИЛИКДАН ЭКОЛОГИК ТОЗА МАXСУЛОТ ОЛИШ
А.Қ.Турдиев, Д.А.Абдумуродова, З.Р.Xусанбоева, Р.Р.Xасанов
ТошДАУ
Ўзбекистонда чорвачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири бўлиб, аxолини асосий
озиқ-овқат маxсулотлари билан таьминлашда алоxида ўринга эга. Аммо қуёнчилик чорвачиликнинг
бир тармоғи сифатида республикамизда фақат аxоли қатламида бўлиб, шахсий чорва фермаларида
қуёнчилик билан шуxулланувчи фермер хўжаликлари жуда камчиликни ташкил этади. Xозирги
куннинг долзарб муаммоларидан бири – 30 миллионли республикамиз аxолисини тоза экологик озиқ-
овқат маxсулотлари билан таьминлашдан иборат.
Чорвачиликда гўшт, тухум, балиқ маxсулотлари билан қуён гўшти етиштириш ижтимоий-
иқтисодий муаммолар ечимини xал қилишда катта ўрин тутади. Шу ўринда қуёнчилик ҳам етти
хазинанинг бири эканлигини унутмаслигимиз керак. Қуённинг танаси кичик бўлсада, берадиган
маxсулоти инсон учун жуда фойдали эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Қуён гўшти соғлиқ учун
фойдали бўлиб, бошқа гўштлардан таьми ва парxез хусусиятлари билан ажралиб туради. Янги
музлатилган қуён гўштидан барча мавсумларда фойдаланиш имконияти унинг парxез
хусусиятларини оширади.
Тиббиёт ва ветеринария ходимлари қуён гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва
холестирин моддасининг камлигини ҳисобга олиб аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меьда, ўт
пуфак, жигар касалликларига чалинганларга уни истеьмол қилишни тавсия этишади. Қуён гўшти
киши организмида меьда ширалари таьсирида тез xазм бўлади. У экстремал касблар билан
шуғулланувчилар: учувчи, ғаввос, спортчи, зарарли ишлаб чиқаришда ишловчилар, ифлосланган
xудудларда яшовчи аxоли учун ҳам фойдалидир. Қуён гўшти, айниқса, тўлақонли оқсил моддасига
эxтиёжи бўлган шахслар – мактабгача ёшдаги болалар, ўсмирлар, эмизикли аёллар, кексалар учун
Do'stlaringiz bilan baham: |