IV босқич. 2008 йилдан бошлаб Фермер хўжаликларининг xажмини оптималлаштириш сиёсати
олиб борилди
8
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги "Фермер
хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги фармойиши шу каби масалаларнинг ечимини топиш мақсадида қабул қилинди. Мазкур
xужжат ижросини таъмин-лаш юзасидан амалга оширилган мақбуллаштириш жараёнида
республикамиздаги фермер хўжаликлари сони 215 минг 776 тадан 107 минг 381 тага ёки 51 фоизга
камайди. Бунда фермер хўжаликларининг ўртача ер майдонлари 27,4 гектардан 47,5 гектаргача
кенгайди. 2009 йилдаги мақбуллаштириш жараёни таҳлил қилинганда, фермер хўжаликларининг
айланма маблағлари кўпайгани, ер, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш, техника ва бошқа моддий
ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари бирмунча ошгани маълум бўлди. Натижада
қишлоқ хўжалик маxсулотлари етиштириш xажми сезиларли даражада кўпайди. Жумладан,
далалардан йиғиб-териб олинган ғалла 385 минг тоннага, мева-сабзавот ва картошка маxсулотлари
800 минг тоннага ошди. Ўтган йил деxқонларимиз учун мураккаб келганлигига қарамасдан,
фермерларимиз мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, xосилдорликни ғаллачиликда 5,2,
пахтачиликда 1,9 центнерга оширишга муваффақ бўлдилар. Бу кўрсаткичлар юртимиз
деxқончилигининг катта ютуғидир.
Шуни алоxида таъкидлаш лозимки, xозирда фермер хўжаликларимизда етиштирилаётган қишлоқ
хўжалиги маxсулотларини нафақат хомашё сифатида сотиш, балки уни жаxон андозаларига мос
равишда қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш орқали экспортбоп маxсулотларни тайёрлаш ҳам йўлга
қўйилган. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоxотларнинг устувор йўналишларидан
бири ҳисобланади.
Агар рақамларга эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда республикамизда мавжуд 66 минг 134
та фермер хўжаликларининг 30 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги маxсулотларини етиштириш билан
чекланиб қолмасдан, хизмат кўрсатиш, касаначилик, тайёрлов, сақлаш, қайта ишлаш ва унинг
савдоси каби бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланиб келмоқда
9
.
Қишлоқ хўжалиги маxсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг энг устувор йўли –
деxқончилик маxсулотлари етиштиришда интенсив агротехнологияларни қўллаш, соҳани том
маънода модернизация қилишдир. Ушбу масалага Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2011 йил якунлари ва галдаги вазифаларга
бағишланган мажлисида алоxида тўхталиб: “Биз модернизация деганда, кўпинча саноат
тармоқларини модернизация қилишни тушунишга ўрганиб қолганмиз. Xолбуки, саноат билан бир
қаторда иқтисодиётимизнинг қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини ҳам модернизация қилиш,
унинг таркибига кирадиган деярли барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг бутун комплексида
техник ва технологик янгилаш ишларини амалга оширишга катта эxтиёж сезилмоқда”
10
, дея
таъкидлайди.
Қишлоқ
хўжалиги
маxсулотлари
ишлаб
чиқаришда,
янги
замонавий
интенсив
агротехнологияларни қўллаш натижасида 2015 йилга бориб бошоқли дон етиштириш xажмини 10,
мева етиштириш xажмини 72, сабзавот ва картошка етиштириш xажмини 38 % ошириш кўзда
тутилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда мустақиллик йилларида аграр соҳада олиб борилган кенг
кўламли ислоxотлар қишлоқ хўжалигининг деярли барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг
бутун комплексини қамраб олади. Бу борадаги саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад,
мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири – қишлоқ хўжалигини барқарор
ривожлантириш, соҳа самарадорлигини ошириш, халқимизнинг, айниқса, қишлоқ аxолисининг
турмуш даражасини юксалтириш, Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар сафидан мустаxкам ўрин
эгаллашини таъминлашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |