Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
1. 5. 
УМУМИЙ ЭТИОЛОГИЯ
 
Этиология хақида тушунча
Этиология юнонча сўз бўлиб, aitia – сабаб, logos – таълимот демакдир. 
Касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитлари хақидаги таълимотдир. Бу 
тушунчани яна тор маъноси ҳам мавжуд бўлиб, этиология касалликнинг сабаби 
хақидаги таълимот деб қаралади. Аммо бу иборани шу маънода ишлатиб бўлмайди. 
Чунки бу вақт шароит тушунчаси назар доирасидан четда қолади. Шунинг учун 
врачлар касалликни сабабларини аниқлаётганда организмда касаллик сабаби таъсир 
қилаётган вақтдаги муайян шароитларни ҳам эътиборга олишлари керак.
Врач касалликни сабабини ўрганаётганда, яна организмнинг реактивлик 
ҳолатини, унинг қаршилик қилиш қобилиятини ҳам аниқлаши лозим. Чунки улар 
касаллик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Умумий ва хусусий этиология фарқ қилинади. Умумий этиологиянинг 
вазифаси бўлиб, касаллик пайдо бўлишининг умумий қонуниятларини аниқлаш 
хисобланади. Умумий этиология умумий патологиянинг бир бўлаги хисобланади. 
Хусусий этиологиянинг вазифаси алоҳида касалликларни пайдо бўлиш сабабларини 
ва шароитларини аниқлашдан иборатдир.
Умумий ва хусусий этиология бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Хусусий 
этиологиянинг ҳар хил томонларини ўрганаётганда олинган маълумотлар умумий 
этиологияни илмий асосланган назарияларини яратиш учун асос бўлиб хизмат 
қилади. Шу билан бирга этиологиянинг умумий қонуниятларини фақат хусусий 
этиология маълумотлари асосида яратиш мумкин.


25 
Касаллик этиологиясини тушуниш, касаллик сабабини ва шароитларини 
аниқлашга имконият беради. Касалликни экзоген ва эндоген сабаблари фарқ 
қилинади. Ташқи муҳитнинг организмга касаллик қўзғатадиган омилларининг 
таъсири – булар экзоген сабаблардир. Эндоген сабаблар организмнинг ўзида пайдо 
бўлади. Табиийки сабабларни бундай фарқлаш шартлидир. Гап шундаки, ташқи 
муҳит ва организм бир-бири билан мустахкам боғлиқдир. Ташқи муҳитдан таъсир 
қилувчи сабаблар, муайян шароитларда ўз оқибатларини келитириб чиқариши – яъни 
организмнинг ички муҳитида ўзига мувофиқ ўзгаришлар пайдо қилиши мумкин. 
Организмда ташқи сабаблар таъсирида пайдо бўлувчи ҳар хил ўзгаришлар, демак, 
таъсирни оқибатлари, ўз навбатида организмдаги янги ўзгаришларнинг сабабини 
ташкил қилади. Шундай қилиб, организм билан атроф муҳитнинг ўзаро муносабатини 
уларнинг диалектик бирлигида қабул қилиш лозим, яъни объектив борлиқдаги 
мавжуд бўлган сабаб, оқибат, муносабатлари нуқтаи назаридан тушунмоқ зарур. 
Этиология муаммосини фалсафий сабабият категорияси нуқтаи назаридан 
баҳоламоқ керак, бундай ходисаларни алоқаси зарурий объектив ифодаланиб, 
улардан бири – яъни сабаб маълум шароитларда қонуний равишда, бошқа ходисани – 
оқибатни пайдо қилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish