Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

condicionalism – 
маълум шароитга буйсунган, шароит) таълимоти пайдо бўлди. Бу 
фалсафий оқимнинг намоёндалари қуйидаги асосий қоидаларни тарғибот қилдилар: 

Илмий тадқиқотлар методологиясида “сабабият” тушунчасидан тўла воз 
кечишни; 

Сабаб- оқибат муносабатларини объективлигини инкор қилишни; 

Касаллик пайдо бўлишида “шароитлар мажмуасига асосий эътиборни қаратиш” 
шулар жумласидан иборат эди. 
Кондиционализм таълимотининг асосчилари бўлиб, немис олимлари физиолог 
М.Фарворн ва патологанатом Ганземанлар хисобланади. Уларнинг фикрича 
кондиционализм таълимоти фақат тиббиётнинг эмас, балки ҳозирги замон 
табиатшунослигининг метадологиясини асоси хисобланади. 
Кондиционализм асосларидан келиб чиқиб, касаллик пайдо бўлишини 
қуйидагича тушунтирар эдилар: 
1.
Касалик инсон ва ҳайвон организмига ҳар хил тенг қимматли шароитлар 
мажмуаси таъсир қилиши натижасида пайдо бўлади. 
2.
Организмга таъсир қилувчи ҳар хил шароитлар ичида, касаллик пайдо 
бўлишига жавобгар биронта, энг муҳим омилни ажратиб кўрсатиш мумкин эмас. 
3.
Тиббиёт фани ва амалиётидан касаллик пайдо бўлишида аҳамиятсиз ва 
мавжуд бўлмаган касалликни сабаби тушунчасини олиб ташлаш лозим. 
Тиббиётда кондиционализмни бир шакли бўлиб “Омиллар назарияси” 
хисобланади. Бу назарияга кўра “инсонларни касалланиши уларни йўқсиллиги – 
камбағаллигидан, камбағаллиги уларнинг касалмандлигидандир”. Бу назарияга 
мувофиқ, инсонларда касалликни пайдо бўлиши организмга ўз-ўзидан таъсир 
қилувчи бир хил қимматли кўп сонли омиллар: яшаш шароитларини ёмонлигидан, 
овқатланишни талабга мос эмаслигидан, салбий эмоция (ҳаяжонланиш) лар, 
инфекцион омиллар таъсирида пайдо бўлади. 
Кондиционализм таълимотини тарғиб қилувчиларни танқидий таҳлил қилиш 
ҳақиқатида ҳам касаллик пайдо бўлишида сабабдан ташқари тегишли шароитларни 


28 
аҳамияти бор деб айтишга имкон беради. Масалан, организмга Кох бациллаларини 
юқиши автоматик равишда сил касаллигини пайдо бўлишига олиб келмайди. Сил 
касаллиги пайдо бўлиши учун тегишли ташқи, организмни қаршилик қобилиятини 
пасайтирувчи шароитлар (сифатсиз овқатланиш, уй – жой шароитини ёмонлиги, 
организмни қаттиқ чарчаши, хаддан кучли стресс шароитлар) ва ички (организм ички 
муҳити доимийлигини бузулиши, организмни ички органлари ва системалари 
ривожланишининг аномалиялари ва ҳ.к.) шароитлар бўлиши зарур. 
Организмни қаршилик қилиш қобилияти пасайган ҳолатда микобактериялар 
кўпая бошлайди ва касаллик чақиради. Яна бир мисол, оддий шароитда товуқларни 
тана ҳарорати 38
0
40
0
С атрофида бўлганда улар куйдирги касаллигини микробларини 
касал қўзғатувчи, таъсирига бардошлидир. Микробларни юқтиришдан аввал 
товуқларни тана ҳароратини сунъий пасайтириш эса салбий натижага олиб келади. 
Бундай шароитда товуқлар куйдирги касаллиги билан оғрийди. Шундай қилиб 
шароитни аҳамиятини эътиборга олмаслик мумкин эмас. Аммо шунинг асосида сабаб 
омилини бутунлай инкор қилиш ҳеч қачон мумкин эмас, чунки шароитни ўзи ҳеч 
қачон касалликни сабаби бўлиши мумкин эмас. Агар сунъий равишда сил касалини 
пайдо бўлишига имкон яратувчи ҳамма шароитлар вужудга келтирилсаю, аммо 
организмга Кох бациллалари кирмаса, у ҳолда ҳеч қачон бу касаллик пайдо бўлмайди, 
чунки касалликни сабаби шу микобактериялардир. Агар товуқларнинг организмини 
сунъий совутилсаю, аммо куйдирги микроблари юқтирилмаса, куйдирги касаллиги 
ҳам пайдо бўлмайди. Товуқда тана ҳароратини пасайтирувчи таъсирига маълум 
реакция бўладию, аммо куйдирги касаллиги пайдо бўлмайди. 
Кўпинча болалар ва катта ёшлилар орасида касаллик ва ҳатто ўлим шароитлар 
иштирокисиз, фақат биргина сабаб таъсирида пайдо бўлади; масалан, ҳаддан ташқари 
кучли жароҳатланишда (механик) кучли иссиқ таъсирида (куйиш), жуда совуқ 
таъсирида (музлаш), заҳарли моддалар таъсирида (заҳарланиш), кучли радиоактив 
нурланишда (нур касаллиги), кучли вирулент микроблар таъсирида пайдо бўлиши 
мумкин. 
Кондиционализм тарафдорлари томонидан касаллик сабабини қатъий рад 
этилиши амалий тиббиётга жуда салбий хизмат кўрсатди. Агар касалликни сабаби 
бўлмаса, бунинг устига касаллик чақирувчи шароитлар тенг қимматли ва кўп сонли 
экани назарга олинса, уларни чиндан ҳам эътиборга олиш мумкин эмас ва шунинг 
учун касал одамга диагноз қўйиш ва даволашни ҳеч қандай кераклиги йўқ.
Ҳозирги замон илмий тиббиёти касаллик пайдо бўлишида шароитларнинг 
аҳамиятини ва зарурлигини тан олади. Организмни қаршилик қилиш қобилиятини 
пасайтирувчи шароитлар касаллик пайдо бўлишига имконият яратдилар, аксинча 
организмни қаршилигини оширувчи шароитлар эса уни соғлиғини мустахкамлайди. 
Аммо шароитлар касалликни сабаби бўлиши мумкин эмас.
Монокаузалистлар томонидан фақат сабабни ёки кондиционалистлар 
томонидан фақат шароитни аҳамиятини бир томонлама бўрттириб юбориш хақиқатга 
тўғри келмайди. Булар илмий нуқтаи назардан хато, амалий нуқтаи назардан эса 
зарарлидир, чунки булар врачларни (ҳакимларни) кундалик ишларида нотўғри йўлга 
йўналтирар эдилар.
Мана шу ҳолатларни ҳаммаси янги таълимотни пайдо бўлишига керакли замин 
яратди. Ҳақиқатдан ҳам XX асрда конститутция (лотинча – constitutio – тузилиш, 
ҳолат маъносида) ҳақидаги таълимоти пайдо бўлди. Тиббиётдаги бу йўналишнинг 
тарафдорлари конститутция деб одам организмини, ирсият (генотип) билан боғлиқ 
бўлган, нисбатан турғун морфологик ва функционал хусусиятлар мажмуи 
тушунилади. Конститутцияга ташқи муҳитни ҳар хил омилларини узоқ муддатли ва 
жадал таъсирини ҳам алоқаси бор. Соғлиқ ҳолати ва касалланиш организмнинг фақат 


29 
конститутциясига боғлиқ деб даъво қилинади ва шу асосида у ёки бу конститутцияли 
шахсларни қандайдир касалликларга мойиллиги бор деб хисобланар эди.
Масалан, диатезларга (грекча – diathesis – мойиллик) чалинганларда ўзгача 
реакцияларга ва қатор реакциялар пайдо бўлишига мойилдир деб хисобланарди. 
Бундай болалар ҳақиқатда ҳам баъзи табиий (адекват) қўзғатувчилар таъсрига ҳам 
касалга ўхшаб реакция қилардилар.
Ҳозиргача инсонларни кониститутцион типларини ягона, ҳамма қабул қилган 
синфлари йўқ. Синфлашга асос қилиб анатомик – морфологик, антропологик, 
функционал, клиник, психологик кўрсаткичлар ёки уларни ҳар хил комбинациялари 
олинади. Астеник тузилишли инсонлар (грекча – asthenia – кучсиз, қувватсиз), нерв 
системасини қўзғалувчанлиги паст ички органларни пастга силжиши, неврозлар, 
гипотензия, сил, ошқозон – ичакни яра касаллиги кабилар билан кўпроқ оғрийдилар 
деб хисобланади. 
Нормостеник типли инсонларда юқори нафас йўлларини, ҳаракат органларини 
касалликлари, коранар артерияларнинг атеросклерози кабилар учрайди. Гиперстеник 
типли инсонлар артериал босимни ошиши билан боғлиқ касалликка мойиллиги 
бордир. Конститутционал хусусиятлар организмнинг реактивлиги ва барқарорлигини 
белгилайди деб қаралади. 
Тиббиётда касалликни сабабини тушунтириш конститутция таълимоти асосида 
янги, конститутционализм деб ном олган оқим пайдо бўлди. Бу йўналишнинг 
асосчиси Ю.Тандлер (1913) хисобланади, унинг фикрича организмни 
конститутционал хусусиятларини шаклланишида ирсият ҳал қилувчи аҳамиятга 
эгадир. Касалликни пайдо бўлишини конститутционализм тарафдорлари қуйидагича 
тушунтирадилар: 
1.
Ҳамма касалликлар ирсият билан боғлиқ, яъни ҳар бир фардда, унинг 
ирсий фазилатлари билан у ёки бу касалликни пайдо бўлиши 
программалаштирилган. 
2.
Ташқи омиллар бошлаб берувчи механизм вазифасини бажаради ва 
шунинг учун касалликни сабаби бўлиши мумкин эмас. 
Конститутционализм таълимотини танқидий таҳлил қилиш, соғлиқни 
шаклланишида ва касалликни пайдо бўлишида ҳақиқатда ҳам ирсиятни ва 
конститутцияни жуда катта аҳамияти борлигини тасдиқлашга асос бўлади. Аммо 
касалликни пайдо бўлишида конститутционал хусусиятларининг аҳамиятини жуда 
ошириб юбориш мумкин эмас. Ташқи ва ички омилларни диалектик ўзаро 
боғлиқлигини инкор қилиш назарий ва амалий хато хулосаларга олиб келади. 
Ҳозирги замон тиббиёт касбининг эгалари организмни касалликка мойиллигида 
ирсиятни ва конститутционал хусусиятларини муқаррар равишда касаллик пайдо 
бўлишини олдиндан белгилаб қўяди деган фикрни қатъий рад қиладилар. 
Касаллик билан инсон конститутцияси ўртасида азалдан белгиланган 
алоқаларни рад этувчи ишонарли далиллар мавжуддир. Биринчидан, маълум 
конститутционал типли инсонлар, қандайдир касалликка мойиллиги бўлса, шу 
касаллик билан оғриши шарт эмас. Улар бошқа касалликлар билан ҳатто шу 
касалликларга мойиллиги бўлмаса ҳам оғриши мумкин. Иккинчидан, бир хил 
конститутционал типли инсонларда касалликнинг кечиши ҳар хил бўлиши мумкин. 
Бу ҳар хил инсонларни реактивлигини фардий хсусиятлари, ҳаёт тарзи, ташқи муҳит 
омилларининг таъсири кабилар билан боғлиқ. 
Конститутционализм даъволарини тўлалигича эътироф этиш амалий жиҳатдан 
нотўғри хулосаларга олиб келади. Агар касаллик илгаридан режалаштирилган бўлса, 
у ҳолда касаллик пайдо бўлиши учун бошқа омиллар таъсирига мутлақо боғлиқ 
бўлмайди ва бундай касалларни даволаш ҳам мумкин эмас. Шунга асосланиб, яқин 


30 
ўтмишда баъзи мамлакатларда ҳалқни тозалаш мақсадида паст табақали ирқ сифатида 
зўрлаб стрелизация қилиш ва ҳаттоки уларни қириб ташлашга киришдилар.
Касаллик этиологияси хақида ҳозирги замон тасаввурлари
 
Ҳозирги вақтда касаллик этиологиясини биологик детерминизм концепцияси 
яратилган. Бу концепция ҳозирги замон сабабият назариядан келиб чиқади. Бу 
концепция этиология масаласининг ҳар хил жихатларини боъектив ҳал қилишга 
имкон яратади.
Этиология ҳақидаги ҳозирги замон тушунчалари детерминизмнинг қуйидаги 
асосий аломатларидан келиб чиқади. Детерминизм (лотинча – determinate - 
аниқламоқ) – бу табиат, жамият ва онгда кечадиган жараёнлар, ходисаларни умумий 
объектив ҳар томонлама ўзаро алоқаси ва сабаб билан боғланганлиги ҳақидаги 
фалсафий таълимотдир. Бу таълимотга кўра: 
1.
Табиатдаги ҳамма ходисалар, шу жумладан касаллик ҳам ўз сабабига эга, 
демак, ҳамма касалликларни сабаби мавжуд, сабабсиз касаллик бўлмайди. 
2.
Касаликни сабаби ўз моҳияти бўйича моддийдир. У бизга тобе бўлмайди ва 
бизнинг онгимиздан мустақил мавжуддир.
3.
Сабаб организм билан фаол ўзаро муносабатда бўлади, уни ўзгартиради ва 
ўзи ҳам ўзгаради. 
4.
Касалликни сабаби организмга бошқа кўп сонли омиллар (шароитлар) билан 
биргаликда ўзаро муносабатда бўлади, аммо фақат сабаб касалликни 
хусусиятларини белгилайди, яъни у патологик жараёнга такрорланмайдиган 
ўзига хос асосий сифатни бахш этади. 
5.
Шароит организмнинг қаршилигини камайтириб сабабни самарали таъсир 
кўрсатишга кўмаклашади ёки касаллик пайдо бўлишига тўсқинлик қилади, демак 
шароит патологик жараёнга хос хусусиятни пайдо қилмайди ва шунинг учун 
касалликни сабаби ҳисобланмайди.
6.
Касаллик пайдо бўлишида сабаб, шароит ва организм бир – бири билан узвий 
боғлиқ ва бир – бирига таъсир кўрсатади. Касаллик пайдо бўлишида уларни ҳар 
бирини аҳамияти муайян ҳолатда ҳар хилдир. Баъзи ҳолларда шароит ва 
организмни хусусиятлари шундай аҳамиятга эга бўлади. 
7.
Касалликни пайдо бўлиши ва ривожланишида сабаб, шароит ва организм 
ўртасидаги алоқалар маълум қонуниятларга бўйсунади, бундан чиқадики, уларни 
илмий жихатдан олдиндан башорат қилиш мумкин. 
Бу каслликни диагностикасида, даволашда ва профилактикасда катта аҳамиятга 
эга.
Шу сабабли касалликлар этиологиясини ўрганганда сабабни, шароитни ва 
организмни шу омил таъсир қилган вақтдаги ҳолати катта аҳамиятга эга эканлигини 
эсда тутиш керак, шунинг учун бу муаммога ёндошиш ҳар томонлама (комплекс) 
бўлиши лозим. Демак, касалликни сабаби деганда шундай таъсир тушуниладики, 
унинг таъсирида касллик чақирилади ва унга махсуслик бағишланади, бу сабабсиз 
ҳеч қандай шароитда шу касаллик содир бўлмайди.
Касалликни ташқи сабабларини: механик, физик, кимёвий, биологик, руҳий ва 
ижтимоий; ҳамда ички сабабларини – ирсий, конститутция, ёш, жинс кабилар 
ажратилади. Аммо сабабларни бундай фарқлаш шартлидир. Ички сабаблар 
ривожланиш жараёнида ташқи муҳит билан мустахкам ўзаро муносабат натижасида 
юзага келади. 
Шароит касаллик чақирмайдиган омиллар бўлиб, уни пайдо бўлиши ва 
ривожланишига таъсир кўрсатади. Ташқи муҳитни ёки организмни ички муҳитининг 
шароитлари касаллик пайдо бўлишига ёки кўмаклашади ёки тўсқинлик қилади. 


31 
Касаллик пайдо бўлишига кўмаклашувчи ташқи шароитларга организмни қаршилик 
қилиш қобилиятини пасайтирувчи ҳамма омиллар: овқатланишни бузилиши, очлик, 
чарчашлик (жисмоний ва рухий), маишатда ва корхонадаги тез-тез содир бўлувчи 
салбий эмоция (ҳаяжонланиш), касал болаларни ёмон парвариш қилиш кабилар 
киради. 
Касаллик пайдо бўлишига кўмаклашувчи ички шароитларга касалликка ирсий 
мойиллик, патологик коститутция, гўдаклик ёки қарилик ёшлари киради, бу ҳолларда 
организмнинг реактивлиги кучсизланади. Касаллик пайдо бўлишига тўсқинлик 
қилувчи ташқи шароитларга организмни қаршилик қилиш қобилиятини 
мустахкамловчи ҳамма шароитлар: тўла қимматли, сифатли ва тўғри овқатланиш, 
жисмоний тарбия, уйда ва корхонадаги мусбат эмоциялар, касал болаларни яхши 
парвариш қилиш кабилар киради. 
Касаллик пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи ички шароитларга касалликларга 
ирсий мойилликни йўқлиги, баъзи касалликларга нисбатан турга оид иммунитетни 
таъминловчи ирсий, ирқий ва конститутционал омилларнинг мавжудлиги ва шу 
кабилар кирадилар. 
Шундай қилиб, касалликни пайдо бўлишининг қуйидаги формуласини таклиф 
қилиш мумкин. Сабаб – шароит (организмнинг қаршилигини камайтирувчи ва 
сабабни патоген таъсирини кучайтирувчи ташқи ва ички шароитлар) организм 
касаллик. 
Этиология хақида таълимотларни амалий тиббиёт учун аҳамияти
Амалиёт билан шуғулланувчи врачлар учун касалликни пайдо бўлиш 
сбабларини ва шароитларни аниқлаш ғоятда муҳим аҳамиятга эга. Бу болалар ва 
катталарда илмий асосланган этиологик диагностика, даволаш ва касалликни олдини 
олиш усулларини ишлаб чиқиш учун зарур. 
И.П.Павлов касалликнинг сабабини аниқлашга жуда катта эътибор берар эди. 
Касалликни сабаби тўғрисидаги у айтган сўзлар ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотган 
эмас: “Сабабни билиш, шубҳасиз тиббиётнинг энг муҳим ишидир. Биринчидан фақат 
сабабни билибгина, унга қарши бехато интилиш мумкин; иккинчидан ва энг муҳими, 
уни организмга киришига йўл бермаслик, таъсир қилишга имкон бермаслик керак. 
Касалликнинг ҳамма сабабларини билибгина, ҳозирги тиббиёт келажакнинг 
тиббиётига, кенг маънода гигиенага айлана олади”. 
Ҳозирги замон тиббиёти кўп касалликларнинг пайдо бўлиш сабабларини ва 
шароитларини айнан аниқлаган ва етарли даражада ўрганган. Шуни таъкидлаш 
керакки, касалликнинг сабабини аниқлаш мураккаб ва қийин масаладир. Бу сабабни 
организмга ташқи муҳитнинг ҳар хил омиллари билан комплексда таъсир қилиши 
билан тушунтирилади. Шу туфайли врачга кўп сонли омиллар ичидан айнан шу 
патологик жараённи чақирувчи ва унга махсуслик бағишловчи ва демак касалликка 
сабаб бўлувчи биттасини ажратиб олиш баъзида мушкул вазифадир. Бундан ташқари 
врач касалликни пайдо бўлиш шароитларини аниқлаши лозим. Врач шароитни 
касаллик 
ривожланишига 
кўмаклашувчилигини 
ёки 
тўсқинлик 
қилиши 
мумкинлигини эсда тутиши керак. Агар шароитлар организмнинг мослашув 
хусусиятларини издан чиқарса, ёки қаршилик қилиш қобилиятини камайтирса, 
бундай ҳолда шароитлар сабабларни касал чақириш таъсирини кучайтиради ва 
касаллик пайдо бўлади. 
Бундай шароитлар салбий, ёмон шароитлар дейилади. Буларга организмни 
совуқ қотиши, қаттиқ чарчаши, нотуғри овқатланиши, салбий руҳий ҳолатлари ва ҳ.к. 
киради. Бу шароитларни ҳаммаси организмнинг ҳимоя-мослашув хусусиятларини 


32 
кучсизлантириб сабабнинг таъсирини тезлаштириши ва касаллик пайдо бўлишига 
кўмаклашиши мумкин. Шароитлар яхши ижобий бўлиши мумкин; булар гигиена-
санитария асосларига риоя қилиш, тўла қимматли яхши овқатланиш, ижобий 
кайфият, жисмоний тарбия кабилардан иборат. Бу шароитларда организмни 
қаршилик қилиш қобилияти кучаяди ва сабабни касал чақириш таъсири 
кучсизланади. Яна шуни эсда тутиш керакки, бир омилнинг ўзи баъзида шароит 
вазифасини ўтаса, баъзида аниқ сабаб бўлиши мумкин. Масалан, сифатсиз 
овқатланиш баъзи ҳолларда салбий, ёмон шароит бўлиб, организмни қаршилигини 
камайтиради ва сил касаллигини пайдо бўлишига ёрдам беради. 
Бошқа ҳолларда сифатсиз овқатланиш алиментар дистрофия, гипо- ва 
авитаминозларнинг сабаби бўлиши мумкин. Шундай қилиб, амалий врачлар касаллик 
этиологиясини аниқлаш учун эътиборни сабаб шароит ва организмнинг 
реактивлигини ўрганишга қаратишлари керак. Фақат шундай ҳар томонлама 
ёндошишгина врачни хатолардан сақлайди ва болалар касаллигини диагнозини 
қўйиш, даволаш ва олдини олиш чораларининг сифатини оширади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish