44
Соғайишнинг
механизмлари
.
Организмга патоген кўзғатувчи таъсир қилгандан сўнг ҳимоя – мослашув,
компенсатор, тикланиш жараёнларини юзага келиш тезлигига қараб соғайишнинг
қуйидаги механизмлари фарқ қилинади:
1.
Шошилинч (секундлар, минутларда содир бўлади), беқарор ёки аварияли.
2.
Нисбатан барқарор (кунлар, хафталар).
3.
Узоқ муддатли, барқарор механизмлар (ойлар, йиллар).
Соғайишнинг
шошилинч
ҳимоя
– мослашув
ва
компенсатор
механизмларига
:
1.
Ҳимоя рефлекслари (кўзни қисиш,
акса уриш, йуталиш, қусиш, кўздан ёш
ажратиш, сулак ажратиш ва ҳ.к.).
2.
Стресс реакциялари (буйрак усти безидан адреналин ва глюкокортикоид
гармонларни ажралиши).
3.
Энг мухим доимий миқдор (константа)ларни сақлашга қаратилган реакциялар
(
артерал қон босимнинг катталиги, қон ва тўқмаларнинг
осмотик босими,
қондаги қанднинг миқдори ва ҳ.к.) кирадилар.
Соғайишнинг
нисбатан
барқарор
ҳимоя
мослашув
ва
компенсатор
механизмларга
:
1.
Шикастланган ва соғлом органларнинг захира (резерв) кучларини бузилган
функцияларни яхшилаш учун жалб қилиш мисол бўлади. Масалан, соғлом
организмни хаёт фаолиятини меъёрида сақлаш ўпканинг нафас сатҳини 20- 25 %,
юрак мушаклари қувватини 20 %, буйрак коптокчаларини 20 – 25 %, жигарнинг
паренхиматоз элементларини 12 – 25 %, кабилардан фойдаланилади.
Органларнинг
захира имкониятларини фаол қатнашуви соғайишга кўмак беради.
2.
Кўп нуқсонли бошқарув (регулятор) системаларнинг аъзоларни жалб
қилиниши шулар қаторига киради, буларга терморегуляцияни янги юқори
даражага
ўзгариши, лейкоцитларнинг миқдорини кўпайиши (реактив лейкоцитоз) мисол
бўлади.
3.
Заҳарли моддаларни нейтраллаш жараёнлари (заҳарли моддаларни тўқима ва
қоннинг оқсиллари билан боғланиши, уларни оксидланиш-қайтарилиш, метилланиш,
алкилланиш йўллари билан нейтралланиши) соғайишнинг механизмларидан биридир.
4.
Фаол қўшувчи тўқима системаси, лимфатик тугунлар, буйрак усти безининг
қобиқ қисми, суяк кўмиги ҳамда макрофаглар
томонидан юзага келадиган
реакциялар. Бу системаларнинг ҳужайралари жарохатларни битишида, яллиғланишда
ва аллергик реакцияларда мухим аҳамиятга эга.
Узоқ
муддатли
барқарор
ҳимоя
– мослашув
ва
компенсатор
реакцияларга
:
1.
Компенсатор гипертрофия.
2.
Репаратив регенерация.
Иммун реакциялар (антителлоларни хосил бўлиши ва сенсибилизацияланган
лимфоцитларни пайдо бўлиши).
45
Марказий нерв системасининг пластик реакциялари (ҳимоявий пластик
функциялари, мухофазаловчи тормозланиш, ҳимоя – мудофаловчи шартсиз ва шартли
рефлекслари) шаклларга киради.
Патогенетик
терапия
асослари
.
Беморларни патогенетик даволашнинг асослари қуйидагилардан иборат:
1.
Патогенезни асосий ва етакчи қисмларининг
патоген таъсирини
заифлаштирувчи ёки йўқотувчи дориларни қўллаш.
2.
Организмнинг ҳимоя ва компенсатор жараёнларини
кучайтирувчи
тадбирларни қўллаш.
3.
Организмнинг умумий қаршилик қилиш қобилиятини кучайтирувчи
тадбирларни қўллаш.
4.
Ўрнини босувчи ва тузатувчи терапияни қўллаш.