(
қўзҳалиши)
Ошқозон-чак йўлларининг перисталтикасини
тўхташи (атонияси), безлар секрециясини
секинлашиши
41
Бу беморларни патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқиши учун ниҳоятда
зарур. Ҳар бир касаллик ёки патологик жараёнларнинг патогенезининг ўзларининг
асосий звеноси мавжуддир, бошқача қилиб айтганда, ҳар бир касалликлар бири
иккинчисидан фақат клиник аломатлари билан фарқланмай, балки патогенезнинг
асосий звеноси билан ҳам ажралиб туради. Патогенезнинг етакчи звенолари ҳақида
бошқача ҳолат кузатилади. Этологияси, патогенези ва клиник аломатлари бўйича
фарқ қилувчи ҳар хил касалликларда умумий патогенетик звеноларни ошкор қилиш
мумкин. Масалан, моддалар алмашинувининг бузилиши, оксигенни танқислиги
организмнинг органлари ва системаларининг функцияларини ўзгариши шулар
жумласидандир. Шунинг учун касаллик ривожланишида ва шаклланишида
ҳодисаларни кетма-кет ривожланиши занжирининг ҳаммасини аниқлаш уларнинг
нисбий салмоғини ва аҳамиятини билиш зарурдир. Фақат шундан сўнг беморларга
илмий асосланган самарали патогенетик даволашни буюриш мумкин.
Шундай қилиб, касалликнинг патогенезини ўрганилганда, қуйидагиларга
эътибор қилиш зарур:
1.
Ҳар хил ходисалар ичидан асосий звеносини ажратиб олиш зарур.
2.
Касалликларни патогенезини етакчи звеноларини аниқлаш зарур.
3.
Асосий звеноларни ва етакчи звеноларни пайдо бўлиши ривожланишининг
механизмларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни сабаб – оқибат муносабатларини
аниқлаш зарур.
Патогенезда “иложсиз ҳолат”.
Ҳар хил касалликларда кўпинча ходисалар иложсиз ҳолат деб номланадиган
ҳалқага туташади, бундай оғир ҳолатдан организм ўз кучи билан қутила олмайди ва
бемор тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. Масалан, жарроҳлик амалиёти баъзида
операциядан сўнг метеоризм деб номланадиган патологик жараён кузатилади. Унинг
ривожланиш механизми қуйидагича: жарроҳлик травмаси (операция) ичакнинг
атониясини келтириб чиқаради, бунинг натижасида ичакнинг ичидаги махсулотларни
ачиш ва чириш жараёнлари кучаяди. Тўпланаётган газлар ичакнинг деворини
кенгайтиради, барорецепторларни қитиқлайди ва рефлектор йўл билан меъда-ичак
йўлини перисталтикасини ва безларини секрециясини тормозлайди, бу эса ўз
навбатида бижғиш ва чириш жараёнларини янада кучайтиради оқибатда эса
метеоризмни янада зўрайиши пайдо бўлади (чизма 1. 2.).
Қон йўқотилганда патологик қонни деполаниши, унинг суюқ қисмини томири
ўзанидан чиқиши содир бўлади, улар эса айланаётган қон ҳажмини дефицитини
кўпайтиради, буларнинг оқибатида гипотензия янада зураяди, улар ўз навбатида
барорецепторлар орқали симпато-адренал системасини фаоллаштиради, қон
томирларни торайишини кучайтиради, айланаётган қон ҳажмининг патологик
деполаниши содир бўлади ва оқибатда патологик жараён янада оғирлашади.
Буйраклар томирларини спазми унинг паренхимасини гипоксиясини ва ренин-
ангеотензин омилини келтириб чиқаради у эса томирларни бундан кейинги спазмига
ва артериал босимнинг кўтарилишига олиб келади. Буйраклар гипоксиясида
алъдостеронни секрециясини кўпайиши, организмда натрий ва сувни ушланиб
қолишига олиб келади, натижада айланаётган қоннинг ҳажмини кўпайиши содир
бўлади.
Шундай қилиб, иложсиз ҳолатда пайдо бўлган патологик жараён ўзини ушлаб
туради ва кучайтиради. Иложсиз ҳолатларни хосил бўлиши касалликни кечишини
оғирлаштиради. Касалликларда иложсиз ҳолатларни пайдо бўлиши ривожланиши ва
оқибатларини механизмларини аниқлаш жуда муҳим амалий аҳамиятга эга.
42
Чунки уларни билиш илмий асосланган патогенетик терапия усулларини ишлаб
чиқишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |