Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya


БОБ 
 
ТАШҚИ МУХИТНИНГ КАСАЛЛИК ҚЎЗҒАТУВЧИ ОМИЛЛАРИ 
Касаллик чақирувчи омиллар экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) деб икки 
гуруҳга бўлинади. Аммо бундай бўлиш шартлидир албатта, чунки эндоген касаллик 
чақирувчи омиллар ҳам аслида ташқи туҳитнинг таъсирида пайдо бўлади. Масалан, 
ирсий касалликларнинг ривожланиши асосида ётувчи генларнинг мутациялари ташқи 
муҳит омилларининг мутаген (кимёвий, физик, радиацион ва ҳ.к.) таъсири 
натижасида юзага келади. Машҳур клиницист олим С.П. Боткин айтгандек “Касаллик 
истисносиз ҳамиша муҳит омилларининг организмга бевосита таъсиридан ёки шу 
омилларниннг яқин ва узоқ волидлар (аждодлар)га кўрсатган таъсиридан содир 
бўлади”. 
Ҳозирги даврда илм ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланиши 
биосферада катта ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Иқтисодий жиҳатдан тараққий 
этган мамлакатларда айниқса атроф-муҳит саноат чиқиндилари билан ҳаддан ташқари 
даражада ифлосланмоқда ва техник воситаларни кенг қўлланилиши натижасида аҳоли 
орасида ҳар хил жароҳат (травма)лар билан шикастланишлар тез-тез учраб туради, 
юксак сўръатли ҳаракат воситаларини ва машиналари ишлатилиши вибрацияга 
боғлиқ шикастланишларни юзага келтирди. Фабрика ва заводларда кенг татбиқ 
қилинадиган кўпчилик техник воситалар кучли шовқин яратади ва бу ҳам инсон 
организмига салбий таъсир кўрсатади. Демак ташқи мухит шароитларини сунъий 
равишда ўзгаришлар иқтисодий-ижтимоий ижобий натижалар билан бир қаторда 
тиббиётга оид бир қанча мухим муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. 
Атроф-муҳит омиллари бўлиши мумкин бўлган этиологик омилларни 
организмга таъсирини ўрганиш ва уларни зарарли томонларини камайтириш ёки 
йўқотишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш патологик физиология фанининг 
ҳам асосий вазифаларидан биридир. Бундан ташқари географик шароитга алоқадор 
бўлган баъзи касаликларни ўрганиш ҳам муҳим (масалан, эндемик бўқоқ) аҳамиятига 
эга. Кейнги йилларда касаллик пайдо бўлишида экологик омилларга алоҳида эътибор 
қилинмоқда. 
Экологик омиллар номахсус (ноинфекцион) касаликлар, хусусан нейроген, 
эндокрин ва х.к касаликларнинг патогенезида катта аҳамиятига эга. ХХ асрда 
инфекцион касалликларни ўрганиш соҳасида катта ютуқларга эришилди, аммо айни 
вақтда биринчи навбатдаги муаммолар қаторида юрак-томир, эндокрин системаси, 
ирсият патологияси, маиший, ишлаб чиқариш (травмалар) ва бошқа касалликларнинг 
кўпайиши кенг миқёсда ўрин тутмоқда. 
Инсон ва ҳайвонларнинг соғлигига физик, кимёвий ва биологик омиллар 
таъсир кўрсатиши мумкин. Физик патоген омилларига зарба, тебраниш, вазинсизлик, 
тезланиш юқори ва паст температура, нур, электр энергияси, товуш, атмосфера 
босими ва шу кабилар киради. Булардан ташқари инсон соғлигига психик (руҳий) ва 
ижтимий омиллар ҳам зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Ташқи муҳит омиллардан 
баъзи бирлари касалликни пайдо бўлишида бевосита иштирок этса бошқалари 
касалликни пайдо бўлиши учун қулай шароит яратади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish