Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Касаллликни қайталаниши (рецидиви), ремиссияси ва сурункали 
касалликлар
 
Касалликнинг клиник аломатларини бир муддат йўқолганидан сўнг яна 
қайтадан пайдо бўлиши касалликни рецидиви, қайталаниши дейилади. 
Касалликни қайталаниши касал инсон организмидан этиологик омилни, тўла 
четлатилмаганлиги 
ёки 
касалликни 
патогенетик 
механизмларини 
йўқотилмаганлигидан гувоҳлик беради. Касалликни қайталанишига беморни 
касалхонага кеч ётқизилиши, нотўғри даволаниши, овқатланиш ва даволаш тартибини 
бузилиши, гиповитаминозлар ва бошқа омиллар имконият яратади. Касалликни 


17 
рецидивлари ўртасидаги бемор ҳолатини вақтинча яхшиланиши даврига ремиссия 
(
лотинча “remissio” – кучсизланиш, камайиш) дейилади. 
Ремссия даврида касалликнинг клиник аломатларининг йўқолиши инсонни 
касалликдан қутулганлиги ва унинг ҳолатини касаллик бошлангунгача бўлган 
дастлабки соғлом ҳолатга қайтганлигини билдирмайди. Маълум муддат утгандан сўнг 
касалликни клиник аломатлари қайтадан пайдо бўлади ва бемор врачга ёрдам сураб 
яна мурожат қилади. Ремиссиянинг давом этиши ҳар хил омилларнинг таъсирига 
боғлиқ. Буларга этиологик омилларнинг шикастловчи кучи, организмнинг қаршилик 
қилиш қобилияти, бараварига кечаётган касалликлар, ташқи муҳитнинг шароитлари 
ва бошқалар кирадилар. 
Ремиссия кўпинча етарлича самарали даволанмаганда, патологик жараён 
бартараф қилинмай, унинг кечиши кучсизлантирилганда юзага келади. Бундай 
ремиссияни терпевтик ремиссия дейилади. Ремиссиянинг бундай тури нур билан 
даволанганда, ўсмага қарши дорилар билан даволанганда, юрак пороклари, псориаз, 
пўрсилдоқ яра (пемфигус) кабилар билан касалланган беморларни дорилар билан 
даволанганда кузатилади. Кўп ҳолларда ремиссиянинг сабаблари аниқланмай қолади. 
Бундай ҳолларда ўз-ўзидан юзага келадиган ремиссия хақида гап юритилади. 
Ремиссиянинг теранлиги, касаллик аломатларини пайдо бўлишини секинлашуви ёки 
тўхташ даражасига боғлиқдир. Ремиссиянинг барқарорлиги ёки давомийлиги кенг 
меъёрда ўзгариб туради, яъни у бир неча кундан бир неча ой, ҳатто бир неча йиллар 
давом этиши мумкин. Бу экзоген (ташқи муҳит) ва эндоген (организмнинг ҳолатига ва 
унинг қаршилик қилиш қобилиятига) омилларнинг таъсирига боғлиқ. 
Сурункали касалликлар – ўткир кечувчи касалликларнинг оқибати бўлиши ёки 
касалликни бошланишидан узоқ кечиши билан ифодаланиши мумкин. Аниқ мисол 
сифатида ревматизм касаллигида уни сурункали ҳолатга ўтишидан юрак порокларини 
ривожланишини ёки полимиелитдан сўнг мушакларда атрофик жараёнларни пайдо 
бўлишани кўрсатиш мумкин. 
Даволашнинг умумий асослари
 
Ҳар қандай касаллик билан касалланган беморларни даволаш учун амалий 
тиббиётда қуйидаги муолажа усулларидан фойдаланилади: 
1.
Этиотроп ёки каузал терапия – касалликни сабаблари ва пайдо бўлишига имкон 
берувчи шароитларни бартараф қилишга, каслликни юзага келишига тўсқинлик 
қилувчи шароитларни яратишга қаратилган бўлади. 
2.
Патогенетик терапия – патологик реакцияларини бартараф қилишга 
организмнинг ҳимоя-мослашув ва тикланишга оид реакцияларини 
кучайтиришга қаратилган усул. 
3.
Симптоматик терапия – касалликнинг нохуш, азоб берувчи аломати 
(
симптоми) ни йўқотишга қаратилган усул. 
4.
Реабилитацион терапия – организмнинг органлари ва системаларининг 
функцияларини тикланишга қаратилган даволаш усули. 
5.
Ўрнини босувчи терапия – организмнинг йўқолган функцияларининг ўрнини 
босишга қаратилган даволаш усули. 
Симптоматик терапия усули амалий тиббиётда қадим замонлардан буён 
қўлланиб келинади. Даволаб бўлмайдиган касалликларда (операция қилиб 
бўлмайдиган саратон – рак ва ҳ.к.) унинг сабаби ва патогенезига қарамай 
симптомлари (ҳолдан толдирувчи оғриқ, йўтал)ни бартараф қилиш учун муваффақият 
билан қўлланилади. Бироқ, симптоматик даволаш усули жиддий камчиликларга эга: 
касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитлари ўзларининг патоген таъсирини 


18 
давом эттираверади, симптомларни йўқотиш эса касалликни аниқ диагнозини 
қўйишни қийинлаштиради, даволаш муддати эса қабул қилинган дориларни таъсир 
қилиш даврига боғлиқ. Дориларни тез-тез қабул қилиш эса дори аллергиясини пайдо 
қилиши мумкин ёки ҳар хил дори-дармонлар организмнинг ҳимоя-мослашув 
имкониятларини заифлаштиради. 
Этиотроп (каузал) терапия организмдан касалликнинг сабабларини 
узоқлаштиришга мўлжалланган (гижжаларни ҳайдаш, захарларни нейтраллаш ва 
йўқотиш, микроорганизмларни йўқ қилиб ташлаш). Касалликнинг сабаби маълум 
бўлган ҳолда этиотроп терапиянинг самарадорлиги юқоридир. Аммо, қуйидаги 
сабабларига кўра этиотроп даволашнинг имкониятлари чегараланган: 
1.
Жадал антибактериал терапия махсус антителлоларни хосил бўлишини 
тўхтатади, у эса иммунитетни пасайишига олиб келади. 
2.
Касалликнинг сабабини бартарф қилиниши ҳамма вақт ҳам иккиламчи 
патологик жараёнларни, асоратларини барҳам беришга олиб келмайди. 
3.
Касалликнинг этиологияси аниқ бўлмаган ҳолларда бу усулни қўллаш мумкин 
эмас. 
4.
Юқумли бўлмаган (гипертония касаллиги, неворзлар) касалликларда бу усулни 
қўллаш жуда қийин. 
5.
Узоқ муддатли этиотроп терапия, дориларни қўшимча салбий тасирлари 
мавжудлиги сабабли бемор саломатлиги учун анчагина зарарлидир, 
(
дизбактериоз, кандидоз, дори аллергияси, шу жумладан ўлим билан 
якунланувчи анафилактик шок) ва микроорганизмларни дориларга чидамли 
шаклларини пайдо бўлиши дорилар билан даволашнинг самардорлигини 
камайтиради. 
Патогенетик терапия (даволаш усули) касалликнинг патогенезига фаол 
равишда аралашишга ва патогенезнинг маълум халқаларини йўқотишга 
мўлжалланган. Масалан, антигистамин дорилар тез кечар аллергик реакциялар 
патогенезининг патокимёвий даврига аралашуви учун мўлжалланган (эшак еми, 
Квинке шиши). 
Йўқолган функцияларни компенсация қилиш учун ўрнини босувчи терапия 
қўлланилади (ошқозон ахилиясида хлорид кислотани берилиши, перницитоз 
анемияда В
12
витамини, қандли диабетда инсулинни юбориш). Ҳар қандай врач 
ихтисосидан қатъий назар қуйидагиларга риоя қилиши керак: 
Даволаш (терапия) – касал одам учун бехатар бўлиши лозим. Бундан ўсма 
касалликларини операция қилиб бўлмайдиган шакллари билан хасталанган беморлар 
истиснодир, чунки даволанмаганларни 100 % и халок бўладилар. 
Буюриладиган дорилани ёқиш ва ёқмаслигини қаттиқ назорат қилиш, уни хисобга 
олиш зарур. 
Қуйидаги ҳолларда дориларни бериш кўрсатилган: 
1.
Касалнинг хаётини сақлашга йўналган “indication vitalis” даволаш чоралари. 
2.
Сабабини бартараф қилиш “indicatio causalis” этиотроп даволаш 
имкониятларидан фойдаланиш. 
3.
Касалликка мос “indicatio morbi” патогенетик терапияни асослаш. 
4.
Симптоматик “indicatio symptomatica” терапиянинг зарурлиги. 
Терапевтик дозани тўғри аниқлаш ва даволаш муддатларини белгилаш. 
Дори-дармонлар билан даволанаётган беморнинг ҳолатини диққат билан кузатиш ва 
уларни мунтазам равишда текшириб бориш. 
Дори-дармонларнинг организмга иккиламчи ёқимсиз натижаларини юзага келишини 
олдини олиш ва даволаш чораларини ишлаб чиқиш. 


19 
Касалга бир вақтнинг ўзида бир қанча қарама-қарши хусусиятга эга бўлган дори-
дармонларни буюриш ман этилади. 
Дорисиз даволаш усулларининг турларини ва муддатларини тўғри аниқлаш: 
буларга психотерапия, физиотерапия, диетотерапия, шунингдек реабилитацион 
тикланишга оид терапиялар, уқалаш, даволаш, жисмоний тарбия, санаторияда 
даволаш ва ҳ.к. кабилар киради. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish