Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Нисбий оқсил очлиги 
Нисбий оқсил очлигининг организм учун асорати шундан иборатки, 
организмга кирган оқсил миқдорига шу оқсилнинг аминокмслота таркибига 
қандайлигига кўп даражада боғлиқ. Айниқса одам организми ҳолатига бир нечта ёки 
айрим алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг йўқлиги таъсир қилади. 
Оқсил етишмовчилигида ҳар хил аъзолардаги хусусий оқсиллар парчаланиши 
нотекис боради. Айниқса жигар оқсиллари жадал, мускул, тери ва миядаги оқсиллари 
нисбатан камроқ сарфланади. Ферментлар хосил бўлиши бузилади. 
Одамларда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг етишмовчилиги 
натижасида тез чарчашлик ва мушаклар атрофияси вужудга келади. Қонда 
гипопротеинемия ривожланади ва биринчи ўринда альбумин фракцияси таркибий 
қисмлари камаяди.
Аминокислоталарни дезаминланиши бузилади ва зардоб оқсилларининг 
синтези пасаяди. Физиологик регенерация жараёнлари ҳам секинлашади 
эритрцитларнинг ҳосил бўлиши эптелизация, сочнинг ўсиши ва бошқалар шулар 
жумласидандир. 
Оқсил етишмовчилиги натижасида фагоцитез кучсизланади, инфексияга ва 
заҳарланишга қаршилик камаяди, антителолар ҳосил бўлиши кечикади. 
 
Нисбий ёғ очлиги 
Организм учун тўйинмаган ёғлар (арахидони, линолен) ёки физиологик зарур 
бўлган ёғ кислоталари энг кўп биологик аҳамиятга эга. Организмда манашу ёғ 
кислоталарининг етишмовчилиги натижасида фосфорланиш йўли билан оксидланиш 
бузилади. Терида чириган майдончалар Билан бирга дерматоз ривожланади. 
Капиллярлар мўртлиги, ўтказувчанлиги ошади, қон кетиши ва қон қуйилиши ҳосил 
бўлади. Сезиларли даражада асосий алмашинув ошади. Холестерин тўпланишининг 
ошиши кузатилади. 
 
Нисбий карбонсув очлиги 
Моддалар алмашинувининг маълум даражадаги хусусияти рационда 
карбонсувлар, ёғлар ва оқсиллар миқдорининг ўзаро нисбатига боғлиқдир. Овқатда 


230 
карбонсувлар етишмаганда бир қисм аминокислоталар қандга айланади. Бу эса 
организмда маълум даражада қондаги қанднинг энг паст миқдорини ушлаб туришига 
имкон яратади. Катта миқдорда оқсил йўқолиши, организмда азот мувозанати юқори 
даражада туришига ва пешоб билан азотнинг кўп миқдорда ажралишига олиб келади. 
Карбонсув очлигида, организм ўз энергиясини тиклаш мақсадида катта 
миқдорда ёғларни сарф қилади. Бу эса жигарда жуда кўп ёғ кислотасининг 
парчаланиши билан бирга ацетосирка кислотаси, ацетон ва бета – оксимой (кетон 
таначалари) қолдиқларининг кўп ҳосил бўлиши ва кетознинг ривожланишига олиб 
келади. 
Ацетосирка ва бета – оксимой кислоталарининг натрий тузларини ҳосил 
бўлиши ацидознинг ривожланишига, жуда кўп миқдорда натрийнинг йўқотилиши эса 
осматик босимнинг пасайишига олиб келади. Натижада организм жуда кўп сув 
йўқотади. Бу ҳолатлар МНС нинг шкастланиши, иштаҳа ва тана вазнинг йўқотилиши 
билан кечади. 
Нисбий минерал очлиги 
Асосий минерал элементларига калий, кальций, натрий, магний, фосфор, хлор, 
темир, йод, рух ва бошқалар киради. Буларнинг бир қисми оқсил, ёғ ва 
гормонларнинг, ферментлари таркибига киради. Натрий, калий ва кальций 
катионлари қўзғалиш жараёнида жуда катта роль ўйнайди. Темир гемоглабин 
таркибига киради. Йод эса қалқонсимон без гормоннинг ҳосил бўлишида иштирок 
этади. Мана шу минерал элементларининг етишмовчилиги натижасида ҳар хил 
патологик ҳолатлар келиб чиқади. 
(
сув – электролит алмашинувининг патофизиологиясига қаранг)
Нисбий витамин очлиги 
Витаминларнинг қисман етишмовчилиги натижасида вужудга келган 
патологик ўзгаришлар гиповитаминозлар дейилади. Одамнинг витаминга бўлган 
талаби, аниқроғи витаминлар етишмовчилигининг пайдо бўлиши кўп омилларига 
боғлиқ. Аввало организмнинг витаминларга бўлган талабига биринчи ўринда 
овқатдаги асосий моддалар нисбатининг ўзгариши таъсир қилади. Рациондаги ёғлар 
кўп миқдорда карбонсувлар билан алмашса, В1, В6 ва В12 витаминларига бўлган 
талаб ортади. Оқсилларнинг кўп миқдорда қабул қилиниши ҳолларида витаминлар 
етишмовчилигининг клиник белгилари айниқса кўп кузатилади. 
Витаминга бўлган талаб ташқи муҳит ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ. 
Иссиқ цехлардаги иш шароитида, инфрақизил радиацияси ошганда, тер ажралиши 
кўп бўлганда ва шу билан бирга сувда эрийдиган витаминларнинг кўп йўқотилиши 
натижасида полигиповитаминоз вужудга келишига шароит яратилади (бир қанча 
витаминлар етишмовчилиги). 
Витаминлар етишмовчилиги организм ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 
Ошқозон ширасининг кислоталилиги камайиб кетганда, ахлияда, витамин С нинг тез 
парчаланиши кузатилади. Агар ошқозонда гастромукопротеин ажралиши камайса, у 
ҳолда витамин В12 парчаланиши кўпаяди. Ҳар хил сабабдан келиб чиққан ич 
кетишларида жуда кўп витаминларнинг сурилиши бузилади. Жигар фаолияти 
бузилганда сўрилган витаминлар алмашинув жараёнида қатнашмайди ва 
жамғарилиши ёмонлашади. Ҳар хил касалликларда витаминларнинг энзиматик 
системага кириш жараёни секинлашади. Организмнинг витаминларга бўлган талаби 
ошганда (ҳомиладорликда, лактацияда, оғир жисмоний иш қилганда) гиповитаминоз 
ҳолати пайдо бўлиши мумкин. Яна шу билан бирга гиповитаминоз овқат рационида 
адекват ҳолатда витамин етишмовчилигидан ҳам келиб чиқади. Даволаш мақсадида 


231 
қўлланиладиган айрим препаратларни (малярияга қарши, сульфаниламидлар) 
истеъмол қилинганда витаминлар биосинтези бузилади, натижада витамин 
етишмовчилигига олиб келиш мумкин. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish