Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

11.8.
ТУРЛИ ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ИСИТМАНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Етилиб туғилмайдиган гомойотерм ҳайвонлар (итлар, қуёнларнинг) янги 
туғилган болаларида, шунингдек чақалоқларда терморегуляция етарлича 
шаклланмаган бўлади. Гўдаклик даврида айниқса иссиқликни ажратиш жадаллигини 
бошқарувчи механизмлар етарлича тараққий этмаган. Шу туфайли чақалоқлар 
осонлик билан ҳаддан ташқари исиб ҳам кетади ва ўта совиб ҳам қолади. 
Чақалоқларни организми пироген моддалар таъсирида атипик реакция беради, яъни 
гавда ҳарорати кескин равишда кўтарилмайди. Чақалоқларда ва 3-4 ойлик гўдакларда 
пневмония ва бошқа яллиғланиш жараёнлар нормал ёки субфебрил ҳарорат билан 
кечади. Тана ҳарорати фақат 1-2
0
С кўтарилади холос, аммо бу ҳолатни оқибати ёмон. 
Бу ҳолатни вужудга келиш механизми қуйидагидан иборат: иссиқликни ҳосил 
қилиши нормага нисбатан ҳаддан ташқари (патологик) ошиб кетиши, иссиқликни 
ташқи муҳитга ажратиш эса етарли бўлмаганлигидир. Бошқача айтилганда мияда 
ҳароратни бошқарувчи марказларни етарлича ривожланмаганлиги билан боғлиқ. Шу 
сабабли чақалоқларда ва гўдакларда кўпинча иситма вақтида тутқаноқлар жараёни 
пайдо бўлади. 


221 
12 
БОБ 
 
ЎСИБ КЕЛАЁТГАН ОРГАНИЗМДА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИ 
БУЗИЛИШИНИНГ ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯСИ 
 
12.1.
ЭНЕРГЕТИК ВА АСОСИЙ МОДДА АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШИ 
 
Умумий тушунча 
Ҳаётдаги хар – бир харакат энергия сарфланиши билан боради. Организмни 
бир бутун система холида ушлаб туриш учун доимий энергия зарур. Модда 
алмашинуви – бу ташқи мухит таъсиридан организмнинг хаётийлигини сақлаб 
турувчи мураккаб физиологик ва биохимик жараёнлар мажмуасидир. Модда 
алмашинуви организм хаёт фаолиятининг асосидир. 
Замонавий тадқиқотларга кўра энергия алмашинувининг бошқарилиши – 
энергия мувозанати учта компанентидан иборат: энергиянинг овқат билан тушиши, 
унинг организмдаги запаси (жамғармаси) ва энергиянинг ишлатилиши. 
Энергиянинг овқат билан тушиши (алмашинувнинг асосий компоненти) 
мураккаб система билан бошқарилади ва овқат компонентларининг абсорбцияси 
(
сўрилиши) даражасига ва утилизацияга (сарфланишига) боғлиқ бўлади. 
Организмда энергия алмашинувининг мохияти шундан иборатки, 
карбонсувлар, ёғлар, оқсиллар таркибида сақланган энергия охирги хисобда ишнинг 
специфик шаклларини: мускул қисқариши, секреция, керакли тузилмалар синтези ва 
бошқа ишларни амалга ошириш учун ишлатилади. Хос фаолиятларда энергиянинг 
сарфланиши ва сақланиши оқсиллар, ёғлар, карбонсувларнинг махсус кимёвий 
бирикмаларга парчаланишидаги энергия хисобига боради. Организмда бундай 
кимёвий энергия ташувчилар бўлиб, улар турли хил фосфорли бирикмалар (АТФ, 
АДФ ва бошқалар) дан иборатдир. 
Ҳозирги замон тиббиёти ва экспериментал патология одамнинг энергия 
сарфланиши ўлчовчи кўпгина усуллар билан қуроллангандир. Анча аниқ усуллардан 
бири 100 йил илгари В.В.Пашутин томонидан таклиф қилинган тўғри калориметрия 
усулидир. Лекин бу усул узоқ вақтли ўлчашни, қиммат ва йирик асбоблар бўлишини 
талаб қилади. 
Ҳозир кўп қўлланиладиган усуллардан бири билвосита калориметриядир. Бу 
усул ёрдамида О2 ва СО2 алмашинуви, керакли нафас коэффициенти ва стандарт 
жадваллар ёрдамида карбонсувлар, ёғлар ва оқсиллларнинг оксидланиш тезлиги 
бўйича аниқланади. 
Маълумки организмда энергия алмашинуви икки ўзаро боғланган жараёнлар: 
кўпроқ митохондриялар билан боғлиқ бўлган фосфорланиш йўли билан оксидланиш 
(
оксидланиш фосфорланиш кечади) ёрдамида амалга оширилади. Оксидланиш йўли 
билан фосфорланиш ва эркин оксидланиш орасидаги нисбат ҳужайрадаги энергия 
алмашинувининг қайси йўналишида эканини яъни функционал фаолиятнинг ошиши 
ёки иссиқликни хосил бўлишини ошишини кўрсатади. Шундай қилиб, кўпроқ эркин 
оксидланишга ўтиш иссиқликнинг дархол йиғилиши билан кузатилади ёки 
мобилазация билан боради, масалан гипотермиядан сўнг тана хароратини маълум 
даражада ушлаб туриш ва бошқаришда физиологик механизм вазифасини ўташи 
мумкин. 
Ҳужайралардаги оксидланиш ва фосфорланишнинг бирлашиши даражаси 
маълум миқдорда бошқариладиган жараён бўлиб, бу даражанинг ортиши ёки 
пасайиши паталогия деб хисоблаш мумкин эмас. Организмнинг хар – хил физиологик 
холатларида бир хил бўлмаган бирлашиш даражаси алмашинуви функционал фаол 


222 
томонга ёки пластик жараёнлар томонига йўналганлигини кўрсатиш мумкин. Жадал 
ўсиб бораётган тўқималарда оксидланиш ва фосфорларнинг сустлашуви (ажралиши) 
биосинтезининг умумий алмашинувининг кучайиши манзарасида ҳужайралар 
пластик фаолиятнинг кучли зўриқиши билан боради, шунга асосан болаларда энергия 
алмашинувининг юқори сурати ўсаётган организм адаптациясининг (мослашувининг) 
ўзига хослиги билан белгиланади. Бундан келиб чиқадики, ҳужайраларда хосил 
бўлувчи бирламчи иссиқлик миқдори бир хил миқдордаги озиқ моддаларининг бир 
хил О2 сарфланиши билан борувчи (бирламчи иссиқлик миқдори бир хил 
миқдордаги) оксидланиш энергетик алмашинув йўналишига боғлиқ холда хар – хил 
бўлиши мумкин. Агар бу йўналиш юқори алмашинув даражасига эга бўлган етарлича 
кўп массадаги тўқималар (жигар ҳужайралари, скелет мускуллари ҳужайралари) 
ўзгарса ҳужайра даражасидаги энергия ўзгаришлар умумий энергетик балансда ўз 
аксини топади. 
Энергия алмашинувининг бузилиши 
Алмашинувнинг умумий кучайиши патологик тарқалишда хам кузатилади. 
Лекин экспериментал маълумотлар кўрсатишича оксидланиш ва фосфорланишнинг 
патологик тарқалишда хар хил аъзолар фаолияти пасайиши кузатилади 
(
экспериментал гипотиреозда антителолар ишлаб чиқарилишининг пасайиши). 
Айниқса энергия алмашинувида сезиларли силжишлар бактериал захарланишда 
кузатилади.
Дифтерия, стафилакокк токсинлари тарқатувчи таъсирига эга бўлиб, айниқса 
иссиқлик ажралишини бирданига кучайтирадилар. Энергия алмашинувида янада 
кучли ўзгаришлар оғир куйишларда кузатилади. Бу ўзгаришларда бирламчи бошлаб 
берувчи механизм бўлиб, оқсилларнинг SH – группаси миқдорининг камайиши 
хисобланади. 
Бу митохондрияларнинг ферментатив фаоллигининг пасайиши ва оксидланиш 
йўли билан фосфорланиш камайишига олиб келиб, охирги хисобда АТФ ишлаб 
чиқарилиш камайишига олиб келади ва ички органлар функциясининг бузилишига 
олиб келади. Куйишда оқсилларнинг SH – группаси камайиши алмашинувнинг 
оксидланмай қолган махсулотлари ва куйиш натижасида келиб чиққан токсинлар 
билан ингибирланиши натижасида келиб чиқади. 
Ҳужайрадаги энергетик жароёнлар фақатгина айрим субстраларнинг 
(
алмашинув махсулотларининг) концентрацияси ва активлигига боғлиқ бўлибгина 
қолмасдан, балки, энергия алмашинувининг бошқарувчи системаларининг холатига 
хам боғлиқдир, айниқса, нерв – эндокрин системасига боғлиқдир. 
Митохондриялар ўтказувчанлигининг ёки энергетик алмашинувнинг асосий 
бошқарувчилари бўлиб қалқонсимон без гормонлари (тироксин ва трийодтиронин) 
хисобланади. Қалқонсимон без гиперфункциясида эркин оксидланиш ва оксидланиш 
йўли билан фосфорланиш кучаяди, бунинг натижасида иссиқлик кўп ажралиб чиқади. 
Лекин тироксин ажратувчи хусусиятга эга бўлгани учун у митохондрияларнинг 
бўкишини чиқаради, бу эса фосфорланиш хамда нафас ферментларининг ажралишига 
ва эркин оксидланишга ўтишга олиб келади. 
Тироксин секрециясининг камайишида (қалқонсимон без гипофункциясида) 
эса аксинча иссиқлик ишлаб чиқиши камаяди. 
Энергетик алмашинув гипофиз ўсмасида кучаяди, масалан, эркин 
оксидланишни кучайтирадиган соматотроп гормони кўп ишлаб чиқилганда иссиқлик 
ажралиши кучаяди. Ва нихоят патологик шароитда жараёнларнинг сусайиши 
организмда озиқ моддалар энергиясининг иссиқликка айланишининг кечикишига 


223 
таъсир кўрсатувчи бир қатор холатларга хам боғлиқ бўлиши мумкин. Энергетик 
алмашинув организмда содир бўлаётган оксидланиб бўлмаган махсулотларнинг кўп 
ёки кам ажралиб чиқишига, тўқималарнинг интенсив парчаланишига ва бошқа 
жараёнларга хам боғлиқдир. Энергетик алмашинув организмда содир бўлаётган 
оксидланиб бўлмаган махсулотларнинг кўп ёки ажралиб чиқишига, тўқималарнинг 
интенсив парчаланишга ва бошқа жараёнларга хам боғлиқдир. 
Асосий алмашинув ва унинг патологияда ўзгариши
Асосий алмашинув бу тўла тинчлик шароитида, нормал температурада (18 – 
20
0
С), нахорда органинзмнинг нормал фаолиятини сақлаб туриши учун керак бқлган 
энергия миқдори ёки бошқача айтганда асосий алмашинув тўлиқ психологик ва 
жисмоний тинчликда ҳайвон ёки одам организмининг хаёт фаолиятини сақлаш учун 
керак бўлган минимал энергия миқдоридир. Асосий алмашинув тинч шароитда ёши, 
оғирлиги, бўйи ва жинси бир хил соғлом одамлар учун бир хил кўрсаткичга эга 
бўлиб, уларнинг орган ва тўқималарида бораётган оксидланиш жараёнларининг 
умумий тезлигини (интенсивлигини) акс эттиради.
Асосий алмашинувдаги кўрсатгич индивиднинг ўртача нормада бўлган 
алмашинув интенсивлигида бўладиган ўзгаришларни кўрсатувчи эталон бўлиб хизмат 
қилади. Асосий алмашинув балоғатга етган одамда тахминан бир килограмм 
оғирлигига 1 ккал/соат деб қабул қилинган. Нормадаги асосий алмашинувдан +15% 
ўзгариши мумкин, лекин +15% дан кўпи патология хисобланади. 
Энергетик алмашинув сингари асосий алмашинув бевосита калориметрия йўли 
билан ёки билвосита газ алмашинувини аниқлаш усули билан аниқланади, бунда 
истеъмол қилинган кислороднинг калоримерик эквиваленти хисобга олинади. 
Организмнинг иссиқлик чиқариши уларнинг функционал активлиги 
натижасида сезиларли равишда ўзгариб туради. Масалан, овқат қабул қилиш, асосий 
алмашинувни ўртача 10% га оширишга олиб келади. Овқатланиш чегараланганда 
(
паст калорияли рацион Билан овқатланганда) асосий алмашинув аксинча 10 фоизга 
камаяди. Ҳомиладор аёлларда тинчликда алмашинув тезлиги 19 – 28% га ошади. 
Бошқача айтганда, асосий алмашинувга иш режими, овқатланиш характери ва 
бошқалар сезиларли таъсир қилади. 
Кичик ёшдаги болаларда алмашинув аниқлашда уларни харакатсизлантиришни 
таъминлаш, ёш давр билан боғлиқ холда харорат бошқариш аппаратини қўллаган 
холда камфорт хароратни белгилаш, шунингдек овқат хазм қилиш органлар 
фаоллигини ва овқатни специфик динамик таъсирини истисно қилиш қийин. 
Буларнинг хамммаси кичик ёшдаги болаларда асосий алмашинувни аниқлашни 
маълум даражада шартли қилиб қўяди. 
Шунга қарамай асосий алмашинув ўсаётган организмнинг интеграл кўрсатгичи 
бўлиб хисобланади. Бир ёшгача бўлган болаларда асосий алмашинувнинг 
кўтарилиши кузатилади, бу ўз навбатида ҳужайра масссасининг фаоллигини ўсишга 
боғлиқ бўлади. Бир ёшдаги болаларда ривожланишнинг янги даври бошланади. 
Бундан кейин 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган давр бошланади. Бу ёшда скелет 
мускулларининг энергетикаси асосий қайта қуришлар, вегетатив процессларнинг 
координацион кўрсаткичлари яхшиланиши кузатилади. 
9 – 10 
ёшда яна тинчликда алмашинув даражасининг қайта стабилизацияси 
кузатилади. Бу хароратни сақловчи гомеостаз механизмларининг стабилизациясида 
(
мустахкамланишида) хам ўз аксини топади. Кейин бўйининг препубертат сакраш 
даври келади. Алмашинув интенсивлиги Яна пасая бошлайди ва 11 – 13 ёшда 
балоғатга етган одамнинг алмашинув даражасига тўғри келиб қолади. Шундай қилиб, 


224 
ёш болаларда тананинг кг. массасига хисобланган энергия сарфланиши 
катталарникидан юқори бўлади. 
Асосий алмашинувнинг патологик кўтарилиши юрак фаолиятининг ва айниқса 
нафас органларининг фаолияти кучайишида кузатилиши мумкин. Ривожланаётган 
юрак етишмовчилигида асосий алмашинув 30 – 50% атрофида кўтарилади, бу нафас 
қисиши ва нафас мускулларининг зўр бериб ишлаши билан боғлиқдир. 
Асосий алмашинув ўзгаришининг асосий патологик механизми бу оксидланиш 
жараёнлари ва энергетик алмашинувни бошқарадиган органларнинг нормал 
фаолиятининг бузилишидир. Асосий алмашинувда сезиларнли ўзгаришлар нерв 
бошқармасининг вегетатив қисмларининг бузилишида (мия поғонаси травмаси, мия 
ўсмасида) кузатилади. Бунда алмашинувнинг кўтарилиши асосан симпатик 
марказларнинг қитиқланиши натижасида юзага келади. 
Асосий алмашинувнинг ўзгаришининг сабабларидан Яна бири гормонал 
бошқариш бузилишидир. 
Қалқонсимон безнинг гиперфункциясида асосий диагностик ва прогностик 
кўрсаткичлардан бири асосий алмашинувнинг ошиб кетиши (80 – 150% гача) бўлиб 
хисобланади. 
Оксидланиш жараёнларига таъсир қиладиган захарли факторлар хам асосий 
алмашинув бузилишига олиб келиши мумкин. Асосий алмашинув бузилиши кўпроқ 
инфекцион – иситма касаллигида кузатилиб, унинг кўтарилиши даражаси 
касалликнинг қандай ўтишига боғлиқ. Асосий алмашинувнинг сезиларли ошиш 
кислород етишмовчилигида (гипоксия, гипоксемия) пайдо бўлиб, қон айланиш ва 
нафас олиш органлари ишининг компенсатор кучайиши билан характерланади. 
Кислородга бўлган эхтиёжнинг кучайиши энергия сарфлаш (20 – 35% га) оғир 
шикастланишларда (жағ, сон, елка ва бошқаларнинг), ярали касал билан оғриган 
беморларда (28% гача), онкологик касалликларда кузатилади. 
Айниқса асосий алмашинувда сезиларли ўзгаришлар куйишда кузатилади. 
Тананинг кўп қисми (30 – 50%) куйганда, 14 чи кунга келиб асосий алмашинув 75 – 
80 % 
га ошади. 
Асосий алмашинувнинг пасайиши оч қолганда, гипофиз атрофиясида (ўсиш 
гормони етишмовчилиги натижасида) буйрак усти безларининг, қалқонсимон безнинг 
иш фаолиятлари пасайганда, (гипотиреоз), қон касалликларида (анемиялар) 
кузатилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish