Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

12.2. 
ОЧЛИК 
Очлик – бу организмда бораётган энергетик алмашинув ва энергия 
сарфланишини қоплаш учун керак бўлган озиқ моддаларнинг етарлича 
тушмаслигидан келиб чиқадиган холатдир. Очлик табиий офатлар (ер қимирлашлар, 
сув босиш ва бошқалар) натижасида юзага чиқиши мумкин. Очлик кўпинча 
клиникада иккиламчи касаллик келтириб чиқарувчи омил бўлиб хисобланади. 
Масалан юқумли касалликларда овқат хазм қилишнинг бузилиши натижасида очлик 
келиб чиқади. 
Айрим пайтларда овқатнинг чегараланиши даволаш мақсадлари (семизликни 
даволаш, овқат хазм қилиш йўли калликларда) учун қўлланилади. 
Болаларга (асосан эмизикли болаларга) очликни таъсир қилиши уларнинг 
организми чидамлилигига (ошқозон – ичак йўли ривожланиш нуқсонлари) ёки она 
организмига (сутнинг етишмаслиги, сўрғичларнинг яссиланиши) алохода боғлиқ. 
Очликни қуйидаги турлари тафовут қилинади: 


225 
1. 
Мутлоқ очлик ёки организмнинг озиқ – овқат ва сувнинг қабул қилиши 
бутунлай тўхташи. 
2. 
Тўлиқ очлик – фақат сувнинг организмга қабул қилиш, озиқ – моддаларнинг 
қабул қилинишнинг тўхташи. 
3. 
Тўлиқ бўлмаган очлик ёки тўйиб овқатланмаслик, организмда хосил бўлган 
калория организмнинг сарфланган энергияси ўрнини қопламайди ва организмнинг 
пластик заруриятини қопламайди. 
4. 
Қисман очлик – бунда озиқ моддалар калорияси сақланган, лекин унинг 
таркибида оқсил, ёғ, карбонсув, витамин ва бошқалар кам миқдорда бўлади. 
Мутлоқ очлик ва унинг хусусиятлари 
Ҳозирги кунда мутлоқ очлик жуда кам учрайди. Асосан тасодифан холатлар 
туфайли келиб чиқади. Мутлоқ очликда организм патогенетик жихатдан озиқ – овқат 
ва сув қабул қилишдан махрум бўлади. Сувсизланиш (сувнинг бқлмаслиги) сувнинг 
қабул қилинмаслиги, яъни сувсизланишда оқсилларнинг парчаланиши тезлашади ва 
модда алмашинуви махсулотлари билан умуман захарланиш юзага келади. Мутлоқ 
очликда одамнинг ахволи оғир бўлади, 5 – 7 суткадан кейин ўлимга олиб келади. 
Бунда оқсилларнинг коллоид тузилиши бузилади. 
Тўлиқ очлик – организмнинг эндоген йўли билан озиқланишига ўтишидир. 
Тўқима ўзининг бирикмалари таркибидаги моддаларни сарфлайди. Бу эса энергетик 
алмашинувнинг бир хил даражада сақлаб туриши учун зарур хисобланади. 
Жамғарилган ёғларнинг утилизацияси ва тўқима атрофияси тана вазнининг 
камайишга олиб келади. Бунда асосан мускул тўқимаси атрофияга учрайди, бундан 
ташқари талоқ, жигар, буйрак, тери, нерв системаси, юрак мускуллари одам халок 
бўлгунга қадар атрофияга учрамайди. Сабаблари: озиқ моддаларнинг истеъмол 
қилинмаслиги, хазм системаси касалликлари: оғиз бўшлиғи, ошқозон, қизилўнгач, 
ичак касалликларидир. 
Энергия ва моддалар алмашинуви ўзгаришига қараб тўлиқ очликни 
ривожланишида 3 давр тафовут қилинади. 
1. 
Бошланғич даври 4-5 кун давом этади. 
2. C
тационар даври 55-60 кун давом этади. 
3. 
Турминал ёки тугалланиш даври 2-3 кун давом этади. 
1 – 
даврда алмашинув кучаяди. 1 – кунда организмнинг энергия талаби резерв 
ҳолатидаги карбонсувларни оксидланиши ҳисобига нафас коэффициенти -1,0 га тенг. 
Тана оғирлиги камайиши кузатилади. 2 – кунда эса организмнинг энергия 
сарфланиши 84% ёғларни оксидланиши ҳисобига борадию Оқсилларнинг синтези 
пасаяди, уларнинг парчаланиши эса кучаяди, бу эса манфий азот мувозанатининг 
юзага келишига сабаб бўлади. 
2- 
даврда одам организми очликка мослашади ва эндоген озиқланишга ўтиш 
учун ўзининг ферментларини бутунлай тиклайди. Асосий алмашинув эса пасаяди. Бу 
даврда резерв ҳолдаги карбонсувлар бўлмайди уларнинг ҳаммаси парчаланиб кетган 
бўлади. Энергетик сарфланиш эса 90% ёғларнинг парчаланиши ва ёғ 
кислоталарининг оксидланиши ҳисобига таъмин-ланади. Нафас коэффициенти 0.7 
гача тушиб кетади. Пешобда кетон тана-чалари кўпайиб боради ва кетонемия 
ривожланади. 
Бу ўзгаришлар ошқозон ва ичакни мотор ва секретор функсияларининг 
ўзгариши билан боғлиқ. Бошланиш вақтида уларнинг моторикаси тез кучаяди. (очлик 
моторикаси), кейин унинг жадаллиги тез пасаяди. Ҳазм суюқликларининг ажралиши 


226 
ортади. Бу эса альбумин ва глобулинларнинг бир қанча миқдори ажралишига олиб 
келади. Пешоб миқдори камаяди. Бу даврда организмнинг асосий ҳаётий 
функсиялари (тана ҳарорати, артериал босим, томир уриш тезлиги, қондаги қанд 
миқдори ва бошқалар) нормадан жуда пастда бўлади. 
3- 
даврда тўлиқ очлик фермент системасининг бузилиши организм 
функциясининг бузилишига олиб келади. Ферментларнинг парчаланиши умумий 
авитамнозга сабаб бўлади. Бунда асосан В гуруҳ витамин ўзгаради. Терминал 
даврнинг охирларида кислота-ишқорий ҳолатнинг бузилиши натижасида ацидознинг 
тезда ўсиб бориши кўрилади. 3-даврда ҳаёт учун зарур бўлган органлар оқсилларнинг 
парланиши билан ҳарактерланади, яъни улар энергетик материал сифатида 
ишлатилади. Нафас коэффициенти 0.8 га тенг. Оқсилларнинг юқори даражада 
парчаланиши натижасида гипоротеинемия вужудга келади, қонда онкотик босим 
пасаяди, бу эса шиш пайдо бўлишига сабаб бўлади. Терминал давр агония ва ўлим 
билан тугайди, яьни организм ўзгарган метоболизм қолдиқлардан заҳарланади (кетон 
таначалари). Бунга яна юқумли касалликлар сабаб бўлади, яьни организм улар билан 
курашиш ҳолатига эга бўлмайди. 
Одамда тўлиқ очлик 60 – 70 суткагача давом этиши мумкин. Очликниниг 
давомийлиги мускуллар фаолиятининг қискариши. Асосий модда алмашувининг 
ошиши ва атроф муҳит ҳароратининг пастлиги натижасида қисқариши мумкин. 
Тулиқ очликда ҳаётнинг давомийлиги жинсга, ёшга ва организмнинг фаолиятига 
боғлиқ. 
Аёлларда ёғ жамғармасиниг куплиги ва асосий модда алмашувининг сурати 
паст. Шунинг учун уларда эркакларга қараганда очлик узоқроқ вақт давом этади. 
Болаларда асосий алмашувининг сурати катталарга қараганда юқори даражада 
бўлгани учун очлик уларда катталарга қараганда оғир утади ва улим тез 
ривожланаади. 
Катталар учун тўлиқ очликда кундалик вазннинг камайиши 1% бўлса, бу 
жараён янги туғилган чақалоқларда 10 – 15% ни ташкил этади. 
Тўлиқ бўлмаган очлик ва унинг асоратлари
Тўлиқ бўлмаган очлик (сурункали очлик) тўлиқ очликдан шу билан
фарқланадики, бунда организм тўлиқ озиқланмаса ҳам ўзининг ҳаёт фаолиятини узоқ 
вақтгача сақлаб туради. Тўлиқ очликдаги одамнинг яшаш давомийлиги унинг 
калориялараро етишмовчилик бирлиги, ҳаёт фаолиятини тиклаш учун сарфланган 
энергия ва организмдаги жамғарма моддалар миқдорига боғлиқ. Кўпинча тўлиқ 
бўлмаган очликнинг сабабчиси бўлиб ҳар хил сурункали касалликлар, асосан 
ошқозон ичак йўллари касалликлари ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам керакли озиқ 
моддалар чегараланган миқдорда организмга киради. Тўлиқ бўлмаган очликнинг 
патогенези ва оқибати асосан овқат калориясининг етишмовчилик даражасига боғлиқ. 
Тўлиқ бўлмаган очликнинг дастлабки кўринишлари бу тана вазнининг 
камайиши, гипотермия, мускуллар ҳолсизлиги, гиподинамия, мускул атрофияси, 
жинсий фаолиятининг пасайишидир. Қон зардобидаги оқсиллар миқдори 50-60 г/л га 
гача пасаяди, глобулинлар миқдори пасаяди. Қонда қанднинг миқдори 0,7 г/л га гача 
ва ундан пастга тушиб кетади. Асосий алмашинув эса 15-20% пасаяди. 
Кейинчалик тана вазнининг камайиши ривожланади (50% гача), қондаги 
оқсиллар миқдори камаяди (30-40 г/л гача). Қондаги оқсиллар миқдорининг 
камайиши коллоид босим пасайишини чақиради, бу ҳолат тўлиқ очликка нисбатан 
анча ривожланган. Бунинг ҳисобига шиш пайдо бўлади. Асосий алмашинув 30-40% 
га пасаяди. Аммо унча кучли эмас, чунки организм ташқаридан бирмунча миқдорда 


227 
карбонсувлар олиб туради. Нафас коэффициенти ҳам тўлиқ бўлмаган очлик даврида 
камаяди, оксидланиш жараёнлари камаяди, ацидоз ривожланади. Юрак қон-томир 
системасида ўзгаришлар кузатилади (брадикардия, қон томир тонусининг камайиши, 
гипотензия), нафас олиш сусаяди. 
Тери, ёғ, эндокрин безлари атрофияга учрайди. Инфексияга мойиллик ортади. 
Тўлиқ бўлмаган очликнинг охирги босқичи кома ҳолатининг ривожланиши билан 
ифодаланади. Узоқ давом этган тўлиқ бўлмаган очликда одамда алиментар озиш, озиб 
кетишнинг ривожланиши, кўпинча шишлар билан ниқобланган бўлиб мускулларнинг 
оғриши организм реактивлигининг ўзгариши (инфекцияларга юқори мойиллик ва 
аллергик касалликларга мойилликнинг пасайиши) депрессияга борувчи умумий 
тормозланиш билан ифодаланади. 
Тўлиқ бўлмаган очликнинг тез учрайдиган турларидан бири оқсил калорияси 
етишмовчилиги ҳисобланади. Болаларда оқсил калорияси етишмовчилиги 
ривожланган ҳолларда (айниқса ёш болаларда) бўй ўсмаслиги, умумий 
ривожланишнинг орқада қолиши, шишлар, камқонлик белгилари кўринади. 
Юқорида баён этилган бузилишлар асосида оқсил синтезининг сусайиши 
ферментлар фаоллигининг пасайиши, ошқозон – ичак йўлларида темир, витаминлар 
ва бошқа маҳсулотларнинг сўрилишининг бузилиши ётади. (4-Чизма) 


228 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish