Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

11.5. 
ИСИТМА ҲОЛАТИДА МОДДАЛАР АЛМАШУВИНИНГ БУЗИЛИШИ 
 
Кўплаб тадқиқотчилар турли иситмаларда деярли ҳамма моддалар 
алмашувининг бузилишини аниқлаганлар. Аммо кузатиладиган ўзгаришлар иситма 
учун ҳослиги ҳалигача маълум эмас. Иситма реакциясини ўрганиш бўйича йирик 
мутахассис олим П.Н.Веселкин (1963) иситма ҳолатидаги моддалар алмашувининг 
ҳамма ўзгаришлари иситмабилан бир вақтда содир бўладиган жараёнлар-очлик, 
интоксикация, инфекцион жараён ва бошқалар ҳисобига пайдо бўлади деган фикрга 
қўшилади. Фақат иситма учун (специфик) деб иссиқликни ҳосил бўлишини 
ортишини, оксидланиш жараёнларини фаоллашувини, газлар алмашувини 
кўпайишини ва оксигеннинг миқдорини пасайишини ҳисобламоқ лозим. Аммо 
оксидланиш 
жараёнлари 
сифат 
жиҳатдан 
оксидланиш 
жараёнларининг 
фаоллашувининг бошқа шаклларидан (ҳаддан ташқари исиб етиш, кучли жисмоний 
меҳнат вақтида) қандайдир узига ҳос фарқи йўқ нафас коэффициентининг иситма 
учун хос ўзгаришларни ҳам аниқлашга эришилмаган. Иситма вақтида нафас 
коэффициентини маълум даражада пасайиши иситма билан биргаликда юзага 
келадиган очлик ва интоксикация жараёнлари билан тушунтирилади. Бу ҳолларда 
нафас коэфициентини пасайишини иситмалаётган организмда ёғ заҳираларини 
оксидланишининг кўпайиши, аста-секин озиш, ҳамда беморни ориқлаб кетиши билан 
боғлиқ бўлиши мумкин. Сийдикнинг C:N нисбатини ўрганиш ҳам маълум аҳамиятга 
(
Д.Е.Альперн) 
эга. 
Унинг 
камайиши 
оқсил 
моддаларнинг 
етарлича 
оксидланмаслигини курсатади.
Иситма ҳолатидакарбонсувлар алмашувига келганда, симпатик нерв 
системасининг қўзғалган ҳолати иссиқликни ҳосил бўлишини, тахипноэ, тахикардия 
кабиларни пайдо қилганлиги туфайли apriori симпатергик гипергликемияни ҳамда 
жигарда гликогеннинг миқдорини камайишини тахмин қилишга имкон беради. Буни 
В.А.Манассеиннинг машхур тадкикотлари курсатиб турибди. Баъзи холларда иситма 
вақтида гликозурия кузатилади. Қизиғи шундаки, экспериментда иситмани пайдо 
қилиш мумкин. Бунинг учун фақат семиз ҳайвонларнинг тарғил тана соҳасига 
адреналин, ёки ош тузининг эритмасини укол қилиб жўнатилади. Яна шуниси борки, 
жигарда гликогенинг миқдори камайган итларда флоридзинни таъсири эксперименда 
иситма ҳосил қилишга тўсқинлик қилмайди. 
Иситма холатида ёғ алмашувининг бузилиши туғрисида ўйлашга асос бор. 
Аммо, нафас коэффициентининг пасаймаганлиги, гўё бу қоидага ҳилофдир. Тахмин 
қилинишича (Д.Е.Альперн), иситма ҳолатида ёғларни ичакларда сўрилиши ва 
ўзлаштирилиши бузилади, ошқозон-ичак йўлларининг безларини фаоллиги камаяди 
ва ёғлар фойдаланилмай қолади. 
Яна шу ҳам маълумки ҳайвонларда тетрагидронарбуламин ёрдамида ҳосил 
қилинган иситма ҳолатида қондаги ҳамма ёғларнинг миқдори унчалик ўзгармайди. 
(
Туткевич) Иситма ҳолатида оқсил алмашувида жиддий ўзгаришлар қайд қилинади. 
Иситманинг ҳамма турларида тўқималарда оқсилларнинг парчаланишини кучайиши, 
қонда оқсилсиз азотнинг миқдорини кўпайиши ва сийдикда оқсиллар 
парчаланишининг 
махсулотларини 
ажратилишини 
ортиши 
(
креатин, 
аминокислоталар, нуклеотидлар, аммиак ва бошқа моддалар) кузатилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish