212
тезлашуви). Гипоталамуснинг орка қисмини марказларини қўзғалиши эса иссиқлик
ҳосил бўлиш жараёнларини фаоллаштиради.
Қўзғалишни гипоталамуснинг олдинги қисмидаги термодетектор нейронлардан
гипоталамусни орқа қисмидаги марказларга (дорзо-медиал, паравентрикуляр ва
бошқалар) ўтказилиши электрофизиологик ҳамда гуморал йўллар (иситманинг
медиаторларига каранг) билан рўёбга чиқади. Электрофизиологик йўл билан
қўзғалишни “термодетектор” ҳужайралардан терморегулятцияловчи нейронларга
ўтказилиши электрик зарядлар (таъсир токлари)ни частотасини кўпайтириш орқали
юзага келади. Қўзғалишни гуморал йўл билан ўтказилиши ацетилхоллинни,
норадреналиннива эҳтимол (иситма медиаторларига каранг) серотонинни
ажратилиши орқали содир бўлади. Бу жараёнда гипоталамусни олдинги қисмини
ҳужайраларида Са
++
ионларини ушланиб қолиши ва тўпланиши кузатилади. Иситма
ҳолатида иссиқликни бошқаришни ўзгариши янги ўзгача холатга айланиши қатор
молекуляр механизмларини ўз ичига олади.
Пирогенлар таъсирида нейронларни қўзғалиши Са
++
насосини
функциясини
бузилиши билан кечади. Маълум бўлишича, гипоталамусни олд қисми преоптик
сохасини совуши шу жойнинг нейронларидан Са
++
ионларини чиқишини
кўпайтиради. Ана шу жойни исиши нерв ҳужайраларидан Са
++
ионларини чиқишини
тўхтатади,шу ҳам маълумки ҳайвоннинг (мушук, қуён) ҳароратини 40
+ 0
С га
кўтарилиши гипоталамус орқа қисми нейронларида Са
++
ионларини ушланиб
қолишига олиб келади ва уларни тормозланиши кузатилади. Тана ҳароратини
пасайиши нейронлардан Са
++
ионларини ажралиши билан чиқади.
Гипоталамусни преоптик соҳасига иситма чиқарувчи
омилларни юборилиши
нерв ҳужайраларидан Са
++
ионларини ажралиши содир қилади.
Шундай қилиб, иситма реакциясини пайдо бўлишининг невроген механизмини
қисқача қуйидаги чизма шаклида тасаввур қилиш мумкин:
1.
Эндоген пирогенлар гипоталамусни олдинги қисми ядроларини
термодетектор нейронларини китиклайди.
2.
Бу нейронларни қўзғалиши оралиқ интернейронларда электр зарядларни
кўпайиши шаклида ўтади, бу нейронларни ўзлари пирогенларни тўппа-тўғри
таъсиридан қўзғалмайди (карнейронлар)
3.
Интернейронлар қўзғалишни гипоталамуснинг олдинги ва орка қисмида
жойлашган ижро этувчи нейронларга ўтказади.
4.
Гипоталамус олдинги қисми марказларининг нейронларини қўзғалиши
иссиқлик ажратишини содир қилади: тери томирлари кенгаяди,терлаш пайдо бўлади.
5.
Гипоталамусни орқа қисмидаги симпатик нерв тизими марказларини
нейронларини қўзғалиши иссиқлик ҳосил бўлишини кўпайтиради,тахикардия,
тахипноэ ва қон босимини кўтарилиши юзага келади.
Иситма холатида иссиқликни алмашинуви бузилиши иссиқлик уриши (исиб
кетиш)дагидан анчагина фарқ қилади. Организмда оксидланиш ва фосфорланишни
ажратиб юборувчи заҳарлар билан захарланганда (α-динитрофенол, β-
тетрагидронафталамин ва бошқалар) иссиқ алмашинуви бузилишидан ҳам жуда фарқ
қилади. Иссиқ урганида (исиб кетганда) ёки
ажратувчи моддалар билан
захарланганида иссиқлик ҳосил бўлишини жуда кўпайиши пайдо бўлади, иссиқликни
ажратишни жуда арзимас ўзгариши кузатилади. Юқорида кўрсатилганидек иситма
иссиқликни ажратишни кескин камайиши содир бўлади. Иссиқликни ҳосил бўлиши
мушакларни титраши хисобига (эт увиши) бирозгина кўпаяди. Иситмада орган ва
системалар функцияларини хилма –хил ўзгаришлари пироген моддаларни симпатик
нерв тизимининг турли жойига таъсирининг оқибати хисобланади. Масалан,
юракнинг қисқаришлар сонини кўпайиши, артериал кон босимини кўтарилиши, овқат