Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

11.4. 
ИСИТМАНИНГ ПАТОГЕНЕЗИ 
 
Иситма вақтида иссиқлик алмашувининг бузилиши асосан нерв механизми 
билан боғлиқ. Иссиқ қонли ҳайвонларда иссиқликни бошқарилиши марказий нерв 
системаси томонидан бажарилади. XX асрнинг иккинчи ярмигача олимлар 
(
Ж.Изенгимиут 1926, В.Я.Даниливский 1929 ва бошқалар) бош мияда иссиқликни 


210 
назорат қилувчи ягона марказ мавжуд деб ҳисоблар эдилар, уни “иссиқлик маркази” 
деб юргазиларди. 
Иссиқлик маркази ҳақидаги таълимот бош миянинг ҳар хил қисмларини кесиб 
олиб ташлаш асосида ёки уларни термик ва электр билан қитиқлаш асосида пайдо 
бўлади. Яна бу маънода бош мия ва орқа мияни ҳар хил ерида кесишларни аҳамияти 
жуда каттадир. Хали 1866 йилиёқ рус олими Иван Чешихин тажрибадаги итларда мия 
стволи (ўзагини) қирқиш ҳамда қуёнларда мияни кўприк ва узунчоқ мия ўтрасидан 
қирқиш иссиқликни бошқаришни бузилишига олиб келишини ошкор қилган эди. 
Миянинг шу жойларини қитиқлаш тана ҳароратини 1-2
0
Сга кўтарилишини пайдо 
қилади. Кейинчалик кўп тадқиқотчилар томонидан мия ўзагини (стволини) кўприкдан 
олдинроқдан қирқиш иссиқли бошқарилишига таъсир қилмаслиги кўрсатиб ўтилган 
эди. Орқа мияни узунчоқ миядан пастроқда ёки 7 бўйин умуртқаси соҳасида қирқиш 
иссиқлик бошқарилишини жиддий бузилишига олиб келади. Шундай қилиб, бош 
миянинг иссиқликни бошқаришига алоқаси бўлган қисмининг чегаралари 
аниқланади. 
Бу думли ядро, тарғилтана, гипоталамусни учинчи қоринча деворидаги 
ядролари кулранг дўмбоқ ва сўрғичсимон таналарни ўз ичига олган соҳадир. Бу 
тадқиқотларда миянинг ҳар хил қисмларига ўрнатилган v-симон найчалар орқали 
совуқ сув (+4-8
0
С) ёки иссиқ сув (+50
0
С) ўтказиш (Барбур 1918) билан бажарилган 
тажрибалар муҳим аҳамиятга эга. Бош мияни ҳар хил қисмлари орқали совуқ сувнинг 
ўтказилиши ҳайвон танасини исишига олиб келиши аниқланди. Гипоталамус ва унинг 
преоптик қисми иссиқни ажратишга, гипоталамусни орқа симпатик иннервациянинг 
марказлари жойлашган қисми эса иссиқликни ҳосил бўлишига алоқаси борлиги 
аниқланган. Гипоталамусни бундай икки қисмга ажратиш шартлидир, чунки бу 
қисмлар функционал жиҳатдан ўзаро жуда боғлиқ ва бир-бирига таъсир кўрсатади. 
Шу туфайли И.П.Павлов бўйича, иссиқлик маркази деганда бош миянинг кўп 
қисмларини ҳамжиҳатликдаги фаолияти тушинилади, ва бу ўз ичига бош мия 
пўстлоғидан бошланиб, орқа миянинг ҳар хил қисмлари фаолияти билан 
ниҳояланади. Барибир гипоталамус бош миянинг иссиқлик маркази функциясини 
бажарувчи энг муҳим қисмидир. Ж.Сэкс ва Е.Аронзон (1885) қуёнларда ўтказилган 
тажрибаларда И.Чишихиннинг олган натижаларини яна тасдиқладилар. Бунинг учун 
улар қуёнларни калла суягининг ўрта қисмининг ёнроғидан трепанация қилиб, шу 
тешик орқали тарғил тана (corpus-streatum) га игна суқилса ҳайвоннинг тана ҳарорати 
1-2
0
С ортиши аниқланган. Тана ҳароратини ортиши ҳайвонларда гепоталамуснинг 
ҳар хил қисмларига гипоталамус олдинги қисмининг преоптик қисми, учинчи 
қоринча ядроларига игна суқиш ҳам ҳароратни ортишига олиб келиши мумкин. 
Тажрибалардан (Якоби ва Рёмер 1912) бош мия ўзаги (стволида) игна суқилганда тана 
ҳароратини кўтарилишига олиб келувчи 26 нуқта мавжудлиги маълум. Аммо бундай 
тажрибалар йўли билан ҳосил қилинган иситмалар инсонлардаги истиманинг тўла 
маънодаги модели бўла олмайди. Кўп ҳолда улар укол таъсиридан мушакларни 
титраб-қақшаб қисқариши натижасида келиб чиқади. Катта мия ярим шарлари 
пўстлоғини иссиқликни бошқаришда иштирок этишини шартли рефлекслар йўли 
билан гипертермияни яратиш мумкинлиги исботлайди. (расмга қаранг) 
И.П.Павловнинг лабораториясида шартсиз қитиқловчи сифатида терини иситиш 
шартли қитиқловчи сифатида товуш ишлатилади. К.М.Биков Москва-Ленинград 
пассажир поезди вагон проводникларида иссиқлик алманишувини ўрганган эди. 
Москвадан Ленинград томон йўналишида проводникларда иссиқликни ҳосил 
бўлишини ортиши кузатилади. Ленинграддан Москва томон йўналиш (уйга томон) 
тана ҳароратининг ўзгаришига олиб келмаганлиги аниқланган. Инсонларда 
ўтказилган бу тажрибалар шубҳасиз одамда иссиқликни бошқариш механизмларини 


211 
бош мия пўстлоғида иштирок этишини исботлайди. И.П.Павловнинг лабораториясида 
итлар экспериментида СО
2
ҳидлатиб шартли рефлекслар яратиш жараёнида уларга 
пирогенлар жўнатилганда гипертермия пайдо бўлишининг секинлашуви 
(
тормозланиши) кузатилган эди. Итларнинг бош миясини пўстлоқ қисмини кесиб 
олиб ташланганда пирогенларнинг таъсири кучаяди. Бу вақт бош мия пўстлоқ қисми 
гипоталамуснинг иссиқлик марказларига тормозловчи таъсири йўқолади. Ҳар хил 
ҳаяжонга келтирувчи ҳолатлар (актёрлар, нотиқлар) психоген гепертермия чақириши 
мумкин. Невротик ҳолатлар олий нерв фаолиятининг бузилишлари аксинча иситма 
реакциясини пасайтиради. Наркотиклар ва уйқу чақирувчи дорилар истима 
реакциясини пасайишини чақиради. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish