12.4.
ВИТАМИНЛАР АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШИ
Витаминлар –организмда нормал модда алмашинуви таминлаш учун зарур
бўлган органик келиб чиққан, экзоген моддалардир. Ҳозирги вақтда бир неча ўн хил
моддалар маълум бўлиб, улар витамин ва витаминсимон бирикмалар хисобланади.
Ҳар бир витамин организмда ўзининг аниқ вазифасини бажаради. Кўпчилик
витаминлар (В
1
,
В
2
,
В
5
,
В
6
,
РР) оқсил, ёғ, карбон сув алмашинувида қатнашувчи
фермент системаларнинг коферментлари хисобланади. Айрим витаминлар (витамин
Д) гормонсимон моддалар асосини ташкил қилади ва организмда мураккаб биохимик
жараенларни бошқаришда иштирок этади.
239
Организмда у ёки бу витамин етишмаслиги (авитаминоз) модда
алмашинувининг жиддий бузилишларига, ҳар хил аъзо ва системалар вазифаларининг
бузилишига олиб келиши мумкин.
Ҳар бир авитаминоз ёки (полиавитаминоз бирданига бир неча хил
витаминларнинг етишмаслиги) маълум даражада патологик жараённинг
ривожланишини кучайтиради.
Ўзининг келиб чиқиши бўйича авитаминозлар бирламчи(ёки экзоген)
иккиламчи (ёки эндоген) бўлиши мумкин.
Бирламчи холатда авитаминоз тўлиқ (ёки деярли тўлиқ) озиқ – овқатда у ёки бу
витаминларнинг йўқлигидан келиб чиқади.
Иккиламчи холатда – авитаминоз ошқозон-ичак йўлларида витаминларнинг
сўрилишининг бузилиши ёки ҳужайра ва тўқималарда витаминларнинг фойдаланиш
жараенинг бузилиши натижасида келиб чиқади.
Болаларда витаминлар етишмовчилигининг сабаблари ва умумий
оқибатлари.
1.
Вақтидан илгари туғулиш.
Баъзи бир витаминлар учун (А.Д Е) депо фақат эмбрионал даврининг
охирларида эмбрион жигарида хосил бўлади, шунинг учун чала туғилган бола бу
жамғармалардан махрум бўлади. Бундан ташқари уларда витаминларнинг ошқозон –
ичак йўлларидан сурилиши ва уларни фаол кофакторларга айланиши ёмон кечади.
2.
Сунъий овқатлантириш.Сигир сути (она сутидан фарқли) Д.С.Е каби
витаминларни ўз таркибида кам тутади. Бундан ташқари сигир сутида ўзлаштириш
учун Е витамини керак бўлган тўйинмаган ёғ кислоталар кўп бўлади.
Бу сут кайнатилганда эса В1 В6 В12 С каби витаминларнинг таркиби (60-70
фоизга) камаяди.
3.
Узоқ вақт бир хилда сут махсулотлари билан озиқланиш (қўшимча овқатсиз).
Она сути таркибида Д ва С витаминлари миқдори кам бўлади. (айникса қиш ва
бахорда).
4.
Юқумли касалликлар. Бу холатда организмнинг витаминга бўлган талаби
кескин ошиб кетади ва витаминларни тез сарфланишига олиб келади.
5.
Ошқозон-ичак йўллари касалликлари витаминларнинг нармал сўрилиши
бузилади.
6.
Инфекцияларга қарши препаратларни узоқ вақт қабул қилиш бу холатда
инсон организми учун зарур бўлган В1 В2 В6 К каби ва қатор бошқа витаминларнинг
манбаи хисобланган грам манфий бактериялар йўқолади.
Бундан ташқари боланинг жадал ўсиши даврида жинсий етилишида жадал
физик ва эмоционал юклама тушганда витаминларга бўлган талаб ошиб кетади.
Ҳозирги вактда тепик авитаминозлар камдан-кам учрайди. Кўпроқ
организмнинг яшаш қобилятига ёмон тасир этувчи (айниқса ўсувчи организмга)
яширин витамин етишмовчилиги борки, у организмни инфекцияга қаршилигини
сусайтиради ва аллергик касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.
Бундай холларда болаларда авитаминоз касаллигини аниқлаш ва уни бартараф
қилиш кўп касалликларни олдини олади шу билан боланинг яхши ўсиши учун ёрдам
беради. Ҳар хил ёшдаги болаларнинг талабига мос миқдордаги истеъмол қилиши
керак бўлган витаминлар 6-жадвалда кўрсатилган.
6-
жадвал
240
БОЛАЛАР УЧУН ВИТАМИНЛАРНИНГ ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ҚАБУЛ
ҚИЛИШ МИҚДОРИ (СУТКАДА )
Do'stlaringiz bilan baham: |