13
тасвирлар экан, йўл-йўлакай унинг портретига чизги беришни лозим топади. Бу
билан ўқувчи тасаввурининг тўлақонли бўлишини назарда тутади. Гарчи,
бундай йўл-йўлакай тасвир кейинчалик ривожланиб,
динамик хусусият касб
этмаса-да, у Б.Саримсоқов қайд этган психологик хусусиятлардан мутлоқ ҳоли
эмас. Шу жиҳати билан персонаж «руҳий дунёсини»нинг тўлақонли
ёритилишига ёрдам беради.
Дарҳақиқат, Бобур портрет яратишда одамларнинг ташқи кўриниши
билан биргаликда, ички дунёсига ҳам назар солади, тарихий шахсларнинг фақат
яхши томонларини тасвирлаб ўтмасдан, балки уларнинг салбий хислатларини
ҳам чизгиларида қайд этади. Портрет тасвирини шунчалик реал тасвирлайди,
тасвирий воситалар ўз функцияларини шунчалар аниқ ва тўла ифода этадики,
бу муаллиф маҳоратидан далолат беради.
«Бобурнома»да муаллиф образидан ташқари кўплаб тарихий шахслар –
темурий ҳукмдорлар, ҳарбий аристократлар, илм-фан ва
санъат намояндалари
ва бошқаларнинг ташқи ва ботиний портретлари моҳирона чизилган, уларнинг
ҳатти ҳаракатлари, фаолиятлари фонида характер хусусиятлари очилган.
Тарихий шахслар портрети, характер хусусиятларини ёритишда автор уларга
объектив муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва шароитидан келиб
чиқиб, портрет ва характерни энг муҳим ва ихчам ибораларда лўнда қилиб
беришга ҳаракат қилган»
17
.
«Бобурнома»да тарихий шахслардан олтитаси ҳақида муаллиф батафсил
маълумот берган. Булар:
1.
Умаршайх мирзо.
2.
Султон Аҳмад мирзо.
3.
Султон Маҳмуд мирзо.
4.
Хисравшоҳ.
5.
Бойсунқур мирзо.
6.
Ҳусайн Бойқаро.
Умаршайх мирзо портрети мумтоз адабиётимиз
тарихий насрида
мукаммал даражада тасвирланган ҳукмдор ва ота портрети десак
янглишмаймиз. Бу портрет тасвирида муаллиф қаҳрамон ички дунёси ва ташқи
қиёфасини, психологик ҳолатларини ўзига хос тарзда ёритди. Бу жиҳат
«Бобурнома» матнида шундай ифода этилади: «
Умаршайх паст бўйлуқ,
тегирма саққоллиқ, қўба юзлук, танбал киши эди. Тўнни бисёр тор кияр эди,
андоғким, боғ боғлатурда қорнини ичига тортиб боғлатур эди, боғ
боғлағондин сўнг ўзини қўя берса, бисёр бўлур эрдиким, боғлари узулур эди.
Киймакта ва емакта бетакаллуф эди, дасторини дасторпеч чирмар эди. Ул
замонда дасторлар тамом чорпеч эди, бечин чирмаб, алоқа қўяр эдилар. Ёзлар
ғайри девонда аксар мўғулий бўрк кияр эди»
18
.
«Паст бўйлуқ» ибораси орқали
ўқувчи Умаршайх мирзонинг унчалик дароз ҳам, ўрта бўйлик ҳам эмас, ўртадан
17
Жамолов С., Отажонов Н. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш (ўқув қўлланмаси). – Тошкент,
1990. – Б.93.
18
Заҳириддин МуҳаммадБобур. «Бобурнома». – Тошкент: Шарқ НМАК, 2002. – Б.37(«Бобурнома»га оид барча
иқтибослар шу манбадан олинади. Асар саҳифалари қавс ичида (Бобурнома 2002; 37) шаклида кўрсатиб
борилади).
14
пастроқ бўйлик эканини англайди. Тасвир давомида келадиган либос (тўн)га
оид тасвирлардан Умаршайх мирзонинг бўйи паст бўлса ҳам, кенг елкали,
бақувват киши бўлгани англашилади.
«Боғ» детали ва боғларнинг
узилиб
кетиши ҳақидаги жумла бу фикримизни тўла тасдиқлайди. Юз тасвири учун
қўлланган икки сифат унинг туркий антрапологияга хос қалин соқол билан
қопланган кенг юзли киши эканидан далолат беради. Саллани ўрама шаклда,
тўрт томонлама сиқиб ўраши ва
«мўғулий бўрк» ҳақидаги хабарлар
қаҳрамоннинг давлат ишларида жамият эркаклари учун одат бўлган салла,
давлат ишларидан ташқари вақтларда бўрк кийишини билдиради. Умаршайх
мирзонинг овқат ва кийим танламаслиги ҳақидаги жумла эса унинг характерига
хос оддийлик ва кенгликни кўрсатади.
Чунки тор феълли, инжиқ табиатли
кишилар бу нарсаларга бўлакча эътибор билан қарайдилар. Буларнинг ҳаммаси
матннинг лингвокултурологик хусусиятларини асослаб кўрсатиш учун хизмат
қилади. Шу билан биргаликда, Умаршайх мирзо шахсияти,
характери, ташқи
қиёфаси ва жест ва одатлари жиҳатидан индивидуаллигини намоён этишга
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: