I боб. Транспорт терминларининг тилшуносликда тутган ўрни ва аҳамияти



Download 44,43 Kb.
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi44,43 Kb.
#472187
  1   2   3   4
Bog'liq
FARZO


I БОБ .ТРАНСПОРТ ТЕРМИНЛАРИНИНГ ТИЛШУНОСЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ.
1.1. Термин, терминология, терминосфера, терминосистемага оид назарий қарашлар
Жаҳон тилшунослигида махсус терминологик маъно касб этган ўзига хос тил бирлиги – терминни ўрганишга бағишланган бир қанча лингвистик тадқиқотлар амалга оширилган. Илм-фан, техника тараққиётидаги кескин юксалиш ва ишлаб чиқариш, саноатнинг жадал суръатларда ривожланиши натижасида детерминлашган терминнинг табиатига нисбатан XIX асрда юзага келган илмий-фалсафий қизиқиш бу каби тадқиқотлар учун замин яратди. XVIII—XIX асрларда терминология муаммолари тилшуносларнинг диққат марказида бўлди. Бунинг асосий сабабларидан бири терминларнинг яратилиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи сабаби экстралингвистик омилларнинг терминологияга таъсири эди. Бироқ уларни терминологияда учровчи синонимия ва полисемия муаммолари, шунингдек, термин-лексемалар, гибрид терминлар ва соф терминларнинг контекстдаги парадигматик ва синтакматик муносабатлари, муайян тушунчалар билан ўзаро алоқаларни хилма-хиллиги кўпроқ ўйлантирган [27;-Б.124].
Аввалдан қўлланиб келган «термин» ва «терминология» масалалари юзасидан кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилган бўлиб, турли таърифлар берилган. «Термин» лексемаси лотинча «terminus» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «охири», «чек», «чегара», «тугаш» деган маъноларни билдиради» [19;-Б.203]. П.Нишоновнинг таъкидлашича, «Термин – тузилишига кўра сўз ёки сўз бирикмаси бўлиб, семантикаси жиҳатидан махсус соҳа доираси билан чегараланган ва шу соҳага оид тушунчани ифодаловчи лексик бирликдир» [13;-Б.17]. Термин – мазмунан муайян мантиқий тушунчалар тизимидаги маълум бир бирлик билан шартсиз равишда (мажбуран) нисбатланадиган (қиёсланадиган) сўз. Терминнинг тилшунослик объекти сифатида белгиланиши ва унинг тизимли равишда ўрганилиши «термин» тушунчаси изоҳ (дефиниция)ларининг шаклланишига, терминнинг тавсифланишига, у билан боғлиқ муаммоларнинг ечимларини ишлаб чиқилиши пировардида, терминшунослик фанининг юзага келишига туртки бўлди. Термин лексик-грамматик тушунчалар тизимидан қатъий ўрин эгаллади ва тил лексик-семантик тизимининг «тўлақонли аъзосига» айланди. А.Реформатский фикрига кўра, термин «шунчаки сўз» эмас, балки у «ноодатий» ёки «янги сўз» бўлсин, уни «рационаллаштириш» ва, ҳатто «ўйлаб топиш» мумкин бўлса ҳам у, энг аввало, сўздир, дея эътироф этади [13;-Б.121;]. Профессор С.Усмоновнинг тадқиқотлари терминшунослик учун муҳим аҳамият касб этиб, термин «...ҳам ишлаб чиқариш қуроллари соҳасида, ҳам маданият ва фан соҳасидаги ҳар қандай янгиликлар даставвал тил бирликлари, тўғрироғи, терминлар орқали ўз ифодасини топади. Шу маънода терминология (маълум тилдаги терминлар мажмуи) замона тарихининг гувоҳи, кўзгусидир», [15;-Б.3] дея таъриф беради. Бизнингча, термин ўз лингвистик табиатига кўра, адабий тил луғавий тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, бошқа тоифадаги сўзлардан илмий, техникавий ёхуд бошқа касбий тушунчаларни аниқ, ихчам ифодалаши ва ахборотга бойлиги билан ажралиб туради.
Сўнгги йилларда термин сўзи билан биргаликда «атама», «истилоҳ», «номенклатура» сўзлари ҳам кенг қўлланиб келмоқда. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида келтирилишича, «термин» сўзи билан бир қаторда айни маънода «атама», «истилоҳ» сўзлари ҳам қўлланилмоқда. Лекин улар «термин» сўзининг тўлиқ маъносини ифода эта олмайди. «Атама» сўзи кенг маънода қўлланилиб, географик объектлар, атоқли номларга нисбатан қўлланилса, «истилоҳ» сўзини эса асосан тарихий мавзулардаги матнлар (масалан: адабиёт тарихи, Шарқ фалсафаси ва б.)да бемалол қўллаш мумкин [21;-Б.396]. С. Усмонов фикрига кўра: « .... атама сўзининг маъноси термин сўзининг маъносига нисбатан кенг бўлиб, у барча нарсаларнинг номи сифатида тушунилади, термин эса муайян бир тор соҳада қўлланувчи расмийлашган сўздир. Шу маънода, термин тушунчаси «атама» тушунчасининг ичига кирувчи илмий-луғавий бирликдир» [15;-Б.28]. О.Ахмедов ўз тадқиқотида «термин», «атама», «истилоҳ», «номенклатура» тушунчаларини фарқлаб, «Терминлар аслида лексик-семантик жиҳатдан умумадабий қолипга эга бўлиб, улар умумхалқ тилига муайян терминологик тизим орқали ўтади. Зеро, терминлар ва умумистеъмолдаги сўзлар бир-бирини тўлдирадиган лексик бирликлардир», дея таъкидлайди [26;-Б.21]. Шундай қилиб, терминшунослик бу тил лексикасини шакллантирувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Давлатимиз мустақилликка эришгач, истеъмолда бўлган ва йиллар давомида амал қилиб келган ва халқ нутқига сингиб кетган терминлардан ташқари, айрим ўзлашма терминлар мазмун жиҳатдан чуқур ўрганилмай ҳам дабдурустдан янги терминлар сифатида ўзлаштирилиб, эскилари билан алмаштирилди. «Термин», «терминология» сўзи ўрнига «атама», «атамашунослик» лексемалари татбиқ этилиб, бу тушунчалар специфик характерда эканлиги эътиборга олинмади. «Атама» кенг қамровли тушунча бўлиб, унда терминологияга умуман тегишли бўлмаган топонимия, антропономия, ойконимия, яъни ономастикага алоқадор лексик бирликлар ҳам тушунилади. Профессор У.Турсунов ўзбек тили терминология масалаларига аниқлик киритиб, бир тушунчанинг турлича атама сифатида ёзила бошлаши; аниқ ва ихчам терминлар ўрнига узундан узоқ изоҳларнинг берилиши; термин яратишда она тили имкониятларидан кам фойдаланиш; ўзбек атамашунослигини бойитишдаги манбалардан бири ташқи омилга турлича ёндашиш услублари, фактлари мавжудлигини кўрсатган [149;-Б.35].
Биз тадқиқотимизда аввалдан исътемолда бўлган байналмилал «термин» ва «терминология» лексемаларини қўллашни лозим деб топдик.
Терминлар тил лексикасининг периферияси, яъни чеккасини ўзида намоён этади, деган эскича қараш аллақачон инкор этилган. Терминлар табиий тил луғавий бирликларига хос барча белгиларга эга. Бироқ аниқ бир илм-фан соҳасига доир терминларнинг таркибини аниқлаш, уларни тартибга солиш, терминларни бир хиллаштириш ва янги илмий-техникавий соҳалар учун терминларни яратиш бўйича амалга ошириладиган ишлар лексикологиянинг муҳим йўналишларидан биридир» [17; -Б.3].
В.В.Виноградов [49;-320 б], Г.О.Винокур [50;-420 б, 51; 192 б], А.А.Реформатский [130; -274 б, 132; -138 б, 133; -198 б], О.С.Ахманова [182; -607 б], А.С.Герд [53; -70 б], Р.А.Будагов [38; -544 б], С.Усмонов [52; -32 б], П.Нишонов [13; -26 б], О.Ахмедов [27;-25 б]ларнинг илмий ишлари терминнинг семантик тавсифлари: унинг услубий бетарафлиги, номинативликка интилиши, турли тиллар терминологиясидаги умумийлик ва фарқли жиҳатларини тадқиқ қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Терминшунослик тарихининг 1960 йиллар бошларига қадар давом этган дастлабки даврида «терминосистема» (Д.С.Лотте), «терминологик майдон» (Л.А.Капанадзе) каби бир қатор асосий тушунчалар шакллантирилган. Чунончи, Д.Сагедер таъкидлаганидек: «Жадал тараққиёт ва технологияларнинг ривожи нафақат янги тушунчаларни номлашни, балки терминларни қўллаш борасида келишувни ҳам талаб этарди. Амалий натижа
сифатида терминологик ишлар муайян бир ихтисослашган соҳалар (мутахассисликлар) доирасида ташкил қилина бошлади» [27; -Б.124].
А.В.Суперанская эса қуйидагича таърифлайди: «Термин – бу муайян касбий профессионал фаолиятда қабул қилинган ва алоҳида соҳаларда, шароитларда ишлатиладиган махсус сўздир. Термин – бу профессионал билимларнинг муайян соҳаси тушунчалар тизимига кирувчи тушунча бўлиб, у сўз билан ифодаланади. Термин — бу махсус мақсадлар учун мўлжалланган тилнинг асосий тушунчавий элементидир. Ўз терминологик майдони ичида термин бир маънода қўлланилади. Турли майдонларнинг бир хил айтиладиган терминлари – омонимлардир. Ўзининг тўғри тушунилиши учун термин махсус дефиниция (аниқ илмий таъриф)ни талаб қилади» [43;-Б.56].
1969 йилда М.В Ломоносов номидаги Москва давлат университетида бўлиб ўтган илмий симпозиумда терминшунослик тушунчаси расман тан олинган ва истеъмолга киритилган эди [20;-Б.115]. Натижада терминологиянинг фан сифатидаги мавқеи белгиланди, «терминология» тушунчасининг эса истеъмол доираси чекланди ва бошқа хорижий илмий манба, ўқув нашрларидаги маъносидан фарқли ўлароқ, муайян билимлар соҳасига оид терминларнинг йиғиндиси маъносини англата бошлади. Баъзи хорижий илмий манбалар ва ўқув адабиётларида «терминология» фандаги бир йўналиш сифатида қўлланилади ёхуд терминологиянинг алоҳида илмий фан сифатидаги мақоми хусусида баҳс-мунозаралар юритилади. Терминология — бошқа соҳаларда мавжуд элементлардан модификацияланган, ихтисослаштирилган муайян соҳаларда қўлланадиган ва шундай соҳаларда юзага келган луғавий элементларни – терминларни ўрганишга йўналтирилган фандир. Терминологияда терминларнинг компиляцияси, тавсифланиши ва қайта яратилиши кузатилади. <…>. Айрим муаллифлар терминология ва терминографияни (лексикология ва лексикография тарзидаги фарқланиш каби) фарқлайдилар. Мазкур ҳолатда терминография «терминология»ларни «махсус луғатлар» яратиш санъати маъносидадир. Шундай қилиб, муаллифлар нуқтаи назарига кўра, терминология назарий компонент ҳамда терминологик назария ва амалиёт уйғунлиги натижасини (ихтисослаштирилган луғатларни) ўз ичига олади. Терминология мустақил соҳа бўлиб, тилнинг махсус луғат захираси бўйича хусусий назарияси ва методологиясига эга [19; -Б.2].
Терминологияни тушунишдаги хилма-хиллик (рус тилшунослигида) ўзбек тилшунослигида бўлгани каби, хорижий тил илмида ҳам мавжуд. Терминологиянинг моҳияти хусусидаги нуқтаи назарлар тафовути ҳақида Д.Сагедер шундай ёзади: Терминологияни илмий фан сифатида қарашга доир нуқтаи назарлар анча тарқоқ. Ҳозирги вақтда ушбу соҳа ва унга ёндош бўлган бир қатор мунозарали масалалар бўйича турли талқинлар мавжуд. Терминология фанми ёки фақат методми? Терминология ўз хусусий назариясига эга бўлган алоҳида гуманитар фан мақомига эгами ёки у ўзининг назарий имкониятлари учун нисбатан консолидацияланган фанлардан миннатдор бўлиши керакми, назарий жиҳатдан нисбатан барқарор бирор фан таркибими? <…>. Терминология фанининг аҳамиятини камситиб бўлмайди. Уни ўз эволюцияси ва замонавий технологияларнинг тез ўзгарувчан оламида олдинга томон ҳаракатланиши туфайли тарихан муҳим куч сифатида кўриб чиқиш лозим [27; -Б.124].
Инглиз-америка тадқиқотчиларининг термин ва терминологияга бағишланган асарларининг батафсил шарҳи В.В.Касьяновнинг тадқиқотида ёритиб берилган. Муаллифнинг ёзишича, мазкур олимларнинг ишларидаги нуқтаи назарларнинг бир хиллиги ҳақидаги таъкидлар – изоҳталаб; инглиз-америка тилшуносларининг назарий ва амалий материалларини чуқурроқ ўрганиш, таҳлил қилиш терминларнинг ўзига хослиги ҳамда уларнинг умумистеъмолдаги луғатдан фарқи юзасидан талқинларидаги назарий тафовутларни юзага чиқаради [81; -29 б].
В.В.Касьяновнинг хулосалари словак тилшунослиги вакилининг амалга оширилган тадқиқотида ўз тасдиғини топди: Кабре ва Кагеуранинг терминологияни ўрганишга бағишланган тадқиқотлари аниқ бир йўналтирилган мақсадга эга бўлиб, мазкур соҳа методологияси учун пойдевор вазифасини бажариши мумкин бўлган, унга мустақил фан мақомини олиш учун назарий жихатдан асос бўлиб хизмат қиладиган хусусиятларини аниқлашдан иборат [27; -322 б]. Шунга қарамай, уларнинг ҳар иккаласи тегишли назарий моделнинг пайдо бўлишига имкон берадиган истиқболдаги тадқиқотлар ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларнинг зарурлигини таъкидлайди. Мутахассислар ўртасида коммуникациянинг етарлича эмаслиги, баҳс предметларининг турли йўллар билан ривожланиши ва вариатив идрок қилиниши туфайли бу вазифани бажариш осон кечмайди .
XX асрнинг 70-йиллари охирида В.П.Даниленко рус тилининг терминологик лексикасига бағишланган монографиясида терминшунослик масалаларини, хусусан, 40—70-йилларга оид қатор илмий ишларни таҳлил қилади. В.П.Даниленко «термин» тушунчасининг 19 та таърифини келтиради. Рус тилшуносининг таъкидлашича, «термин тушунчасига келтирилган барча таърифлар махсус лексикага оид тадқиқотларнинг деярли ҳар бирида учрайдиган таърифларнинг кичик бир қисми, холос» [60;-Б.86].
В.П.Даниленкодан кейин С.Д.Шелов терминнинг табиатини аниқлаштириш, «термин» тушунчасининг таърифларини қиёслаш, баҳолаш мақсадида ўзининг «Еще раз об определении понятия термин» (Яна бир бор термин тушунчасининг таърифи хусусида) номли ишида мазкур тушунчанинг XX асрнинг 80—90-йиллари ва XXI аср бошида эълон қилинган тилшунослик ва терминшунослик бўйича илмий, луғат-маълумотнома, ўқув нашрларидан олинган 31 та таърифини келтиради [65;-Б.795].
С.Д.Шелов терминнинг моҳиятини очиб беришга қаратилган В.П.Даниленко, К.Я.Авербух, В.М.Лейчик ва бошқа мутахассисларнинг таърифларини таҳлил қилиб, терминнинг умумлаштирувчи дефинициясини таклиф қилди. Ушбу дефиницияга мувофиқ «агар тил белгиси (сўз бирикмаси, қўшма сўз, алоҳида символли сўз бирикмаси ва ҳ.к) билимнинг қайсидир соҳасига оид тушунчани ифодаласа, шу билан бирга, ушбу тил белгисини қўллаётганлар онгли равишда танлаган дефиниция (изоҳ, тушунтириш)га эга бўлса, у термин саналади» [65;-Б.796].
С.Д.Шелов томонидан таклиф қилинган таъриф, бизнингча, қуйидаги тамойилларга мувофиқ долзарбдир:
а) умумлаштирувчи характерга эга бўлиб, турли йилларда етакчи тадқиқотчилар томонидан таклиф қилинган термин моҳиятига доир таърифларни хулосалайди;
б) терминлар муайян илмий ва касбий билимларга эга шахсларнинг илмий-амалий фаолиятида юзага келувчи, бевосита улар томонидан қўлланилувчи алоҳида лексик гуруҳга мансуб бир маънога мойил сўз сифатида ўзига хослик касб этади;
в) терминологик бирликнинг муайян вазиятда қўлланилиши мутахассисларнинг касбий мулоқот, коммуникатив имкониятлари самарадорлигини оширади, уларнинг бир-бирини тўғри тушуниш муҳитини шакллантиради.
Н.В.Сербиновская таъкидлаганидек, «термин бошқа турдош (ўхшаш) ҳодисалар – номенлар, профессионализмлар, терминоидлар ва ҳ.к. лардан фарқланади» [38;-Б.5]. Р.Дониёровнинг ишида «Термин билан профессионализмлар ўртасидаги фарқ шуки, термин бу муайян фан, саноат соҳаси, қишлоқ хўжалиги, техникадаги тамомила расмий бўлган, қонунлаштирилган бирор тушунчанинг ифодаси ва номидир. Профессионализм эса бирор касб, мутахассислик, кўп ҳолларда илмий услубдаги тилда кенг тарқалган, аслини олганда, тушунчанинг қатъий, илмий тавсифига эга бўлмаган ярим расмий сўздир» [63;-Б.59] деб қайд этилган.
Бугунги кунда тилшуносликда термин ва терминология билан алоқадор бўлган терминотизим, терминосфера сингари тушунчалар тез-тез қўлланилмоқда. Шу маънода, «умумэътироф этилган таърифнинг мавжуд эмаслиги сабабли ҳар бир тадқиқотчи ўзининг «ишчи» таърифи ва изоҳини қайд этмоқда» .
Лингвистик терминологияга кўра «терминосфера» тушунчасининг пайдо бўлишига асосий омил ҳисобланувчи тилшунослик ҳам ҳар қандай бошқа фан сингари динамик, ўз-ўзини янгиловчи ва узлуксиз ривожланувчи фандир. Шунга мувофиқ равишда илмий тушунчалар тизими инсон билим даражасини мукаммал, аниқ ва объектив баҳолай олиш учун узлуксиз ривожланиш ва ўзгариш босқичидадир. Ҳар қандай ривожланаётган фан илмий тушунчалар тизимининг ўзгариши ва ўзгача маъно касб этиши 1974 йилда В.И.Сифоров томонидан таъкидланган [40; -Б.104 – 114].
Терминшунослик фани тараққиётининг жорий босқичида «терминосфера» лингвистик тушунчасига нисбатан ҳам ўша тенденция кузатилади. Мазкур тушунчанинг якдил таърифи ёхуд талқинининг изоҳи жаҳон тилшуносларининг қуйидаги луғатлар ва луғат-маълумотномаларида ҳам ёритиб берилмаган: «Словарь лингвистических терминов» (О.С.Ахманова), «Словарь-справочник лингвистических терминов» (Д.Э.Розенталь М.А. Теленкова), «Лингвистический энциклопедический словарь» (В.Н.Ярцев), «Словарь социолингвистических терминов», словарь-справочник «Термины и понятия лингвистики: Общее языкознание. Социолингвистика» Т.В.Жеребило; Словарь по языкознанию (Тiл бiлiмi сөздiгi); Словарь социолингвистических терминов (Элеуметтiн лингвистика терминдерiнiн сөздiгi) ва ҳоказо. Шунга қарамай, «терминосфера» тушунчаси илмий адабиётларда фаол қўлланилмоқда. Бу эса тушунчанинг рус илмий услуби билан бир қаторда, айрим МДҲ давлатларининг илмий тилларида, хусусан, ўзбек, қозоқ тилларида ҳам фаол қўлланаётгани далолат беради.
Н.В.Сербиновскаянинг тадқиқоти терминологик майдонга бағишланади. Терминологик майдон марказида терминларни махсус тушунчаларнинг белгилари сифатида бирлаштирадиган; ўзаро алоқадор муносабатга киришувчи ҳамда кесишувчи терминосфераларнинг йиғиндисидан иборат бўлган терминосистема жойлашган. Ҳар бир терминосферанинг ядровий бирлиги сифатида тушунарлилик, аниқлик, бир маънолилик, дефинитивлик, тизимлилик, кодланганлик каби белгиларга эга бўлган терминлар мавжуд. Шунингдек, терминологик майдон перифериясини ҳосил қиладиган, терминларга нисбатан қўйиладиган талабларга тўлақонли жавоб бера олмайдиган бошқа махсус номинатив бирликлар: терминолди тушунчалар (предтерминлар), терминоидлар, номенлар, квазитерминлар, профессионализмлар ажратиб кўрсатилади.
Д.К.Ефимов инглиз ва рус тилларидаги ОАВ (оммавий ахборот воситалари) терминосфераларига бағишланган қиёсий тадқиқотида терминосферани ягона терминосистемани ўзида акс эттирмайдиган қандайдир бир «гибрид (чатишма)» сфера; умумхалқ лексикаси ва ОАВ терминологиясида ўзаро кесишадиган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган доира сифатида кўриб чиқади [66;-Б.8].
Инглиз-америка тилшуносларининг терминология соҳасидаги етакчи мутахассис Кью Кагеуранинг тадқиқотларида «a terminological sphere» (терминологик қобиқ) ва «a terminological space» (терминологик бўшлиқ) каби сўз бирикмаларини учратиш мумкин. У терминологиянинг мустақил фан сифатидаги аҳамиятини асослаган ҳолда агар бирон бир лексик бирлик термин, дея баҳоланса, унда у аввалдан мавжуд бўлган терминологик бўшлиқда жойлашган бўлишини; шу тарзда терминология концепциясини «терминологик бирликлар»нинг йиғиндисидек, эмпирик моддийлаштириш сифатида жорий қилишини исботлайди [28;-Б.1-8]. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, лингвистик матнга оид терминологик сферадан фарқли ўлароқ, ҳамиша лексик сфера компоненти бўла оладиган терминологик майдон мавжуд бўлади.
Шундай қилиб, К.Кагеуранинг нуқтаи назарига кўра, «терминологик сфера» ва «терминологик бўшлиқ» термини бошқа терминлар билан тизимли муносабатларга киришган ҳолда уларнинг қаторига ўрнашиб, терминосистемани шакллантирадиган муайян муҳитни ўзида намоён этади.
Мазкур ҳодисалар анологияси уларнинг идентик хусусият ва тавсифлар жамланмасини акс эттиради. Масалан, тизимлилик; терминосистеманинг бундай хусусиятлари юзасидан Б.Н.Головин ва Р.Ю.Кобрин шундай ёзган: «терминология – тизимлидир, сабаби терминологиянинг алоҳида қисмлари ва жиҳатларини акс эттирувчи ҳамда хизмат қилувчи оламнинг ўзи тизимлидир» терминосфера ҳам тизимлиликка эга [55;-Б.78].
Лингвистик ёндашувга мувофиқ терминлар тизимлилик билан характерланувчи ва илмий таъриф орқали ифодаланган, бир маънога эга бўлган объект сифатида талқин қилинади. Аксарият ҳолларда термин контекст таъсирига учрамайди. У услубий жиҳатдан нейтрал бўлиб, асосан функционал муҳитда, яъни турли соҳа мутахассислари ва тадқиқотчилари томонидан ишлатиладиган матн ҳамда ҳужжатларда қўлланилади. Соҳалараро терминологик бирликлар ўзаро алоқада бўлиб, яхлит ҳолда терминологик майдондаги терминосистеманинг ядросини ташкил қилади.
Аслида «терминосфера» тушунчасининг табиатидан келиб чиқиб, унинг таърифи ва хусусиятларига доир фикрлар хилма-хиллиги «терминосистема» ва «терминосфера» тушунчалари ўзаро анологик (ўхшаш, яқин) деб ҳисоблашимиз мумкин. Аммо турли олимлар томонидан келтириб ўтилган ҳар хил лингвистик илмий ёндашувлар призмасида кўриб чиқилгани боис айнан бир хил эмас, деган хулосага келиш имконини берди.


Download 44,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish