I боб. Транспорт терминларининг тилшуносликда тутган ўрни ва аҳамияти


Тилшуносликда терминларни таснифлаш муаммолари



Download 44,43 Kb.
bet2/4
Sana26.02.2022
Hajmi44,43 Kb.
#472187
1   2   3   4
Bog'liq
FARZO

1.2. Тилшуносликда терминларни таснифлаш муаммолари
Мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса сифатида терминга нисбатан қизиқиш йўқолмаган, аксинча, ХХІ аср бошлари тилшунослигида ўзига хос ўринга эга. Олимлар терминни, шу билан бирга, унинг алоҳида типларини яхлит ҳолда ўрганиш билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларни тадқиқ қилмоқда.
Н.В.Сербиновская ҳақли равишда эътироф қилганидек, «Терминологик майдон вақт ўтиши билан янги билимлар ютуқларини ўзида акс эттирган ҳолда ўзгаради; унинг таркибидаги баъзи бирликлар йўқолиб, янгилари пайдо бўлади, терминологик майдон доирасида терминларнинг кўчиши, ўзга семантик гуруҳлар таркибига ўтиши, янги мавқе эгаллаши кузатилади» [38;-Б.11].
Бугунги кунгача кўплаб терминологик изланишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, ҳанузгача терминларни таснифлаш, хусусан, уларнинг соҳалараро интеграциясида қўлланадиган алоҳида турларини ажратиш муаммолари ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. «Терминларнинг ўзига хос жиҳатлари турлича таснифланиши ва тавсифланиши учун асос бўлиб хизмат қилади» [55;-Б.91]. В.П.Даниленко тўғри таъкидлаганидек: «Тилшунослик фанининг махсус лексикасига унинг алоҳида бўғинлари, яъни соҳавий системаларининг тобора юқори даражадаги тизимлилиги хосдир. Мазкур тизимлилик бир томондан белгиланган асослар бўйича муайян тушунчалар таснифларининг мавжудлиги бўлса, бошқа томондан эса, тилшунослик фанининг турли терминосистемаларни ўз таркибига бирлаштиришдаги иштироки билан шартланган» [60;-Б.57].
Терминологияда ўз ифодасини топган тушунчаларни таснифлаш имконияти ва зарурати терминологик лексиканинг умумхалқ тилига нисбатан фарқли хусусияти сифатида кўриб чиқилади. Чунки терминлар маълум илмий концепция билан боғлиқ, уларда илмий кашфиётлар, тадқиқотлар ҳамда назарий ва амалий натижалари ўз ифодасини топади. Терминлар махсус касбий соҳалардаги коммуникация, у ёки бу касбий соҳада юзага келадиган ҳодисалар, концепциялар, феноменларни тавсифлаш воситалари саналади. Бу табиий равишда ватанимиз, хориж олимларининг терминларни тартибга солиш, унификация қилиш ва тизимлаштириш учун уринишларига олиб келади. Терминларни махсус соҳалар бўйича таснифлаш ва тавсифлаш муҳим аҳамиятга эга: у илм-фан, ижтимоий соҳаларнинг маълум даврдаги тадрижий ривожланиш даражасини акс эттиради [97;-Б.63]. Гап шундаки, алоҳида олинган термин контекстдан ташқарида моҳият касб этмайди. Термин терминосистемада, яъни ўз тизими ёки бошқа махсус, кичик (ихтисослашган) тизимларнинг терминлари билан узвийлигида иштирок этади [56;-Б.135].
Мутахассисларнинг терминологияларни тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида таснифлаш тизимини яратиш зарурлиги ҳақидаги фикр ва қарашлари турличадир. Чунончи, Свен Якобсаннинг фикрига кўра: «...ижтимоий фанлар терминологиясида стандартлаштиришнинг мавжуд эмаслиги қатор фанларда янги тушунчаларнинг чекланмаган даражада ортишига олиб келди» [28;-Б.355]. Жуан Сагер эса: Махсус фан соҳаларининг терминологик майдонлари умумий тилнинг лексик майдонларидан фарқ қилиши лозимлигини таъкидлайди [28;-Б.358].
«Three types of terminologies» (Терминологияларнинг уч тури) мақоласида швед тилшуноси Свен Якобсон терминологиянинг тизимлилигини стандартлаштиришда, яъни терминнинг академик ёки касбий фаолият соҳасида мустаҳкамланишида эканини уқтириб, терминологиянинг қуйидаги уч турини ажратиб кўрсатади:
а) стандартлаштиришга бўйсунадиган, нотўғри талқиннинг олдини олиш имконини берадиган, терминлар ва экстралингвистик омиллар натижасида юқори даражада мувофиқ келадиган академик ёки касбий терминология;
б) фойдаланувчи томонидан терминнинг фаол қўлланилишига таъсири кўпроқ бўлган академик ёки касбий терминология;
с) терминосистема ва умумадабий тил перифериясида юзага келадиган, меъёрлаштирилишга қаратилган уринишларга қарамай, кўп ҳолларда оддий тил каби ривожланиш йўналишига эга бўлган терминология [28;-Б.356].
Манбаларда келтирилишича, биринчи турга мансуб терминологиялар фан ва технологиялар учун характерли экани таъкидланади.
В.М.Лейчик Ғарб терминшунослик концепцияларини таҳлил қилар экан, энг аввало, улар асосида Э.Вюстер ва унинг издошлари мактаби томонидан шакллантирилган тушунчалар тизими муҳим роль ўйнашига ишора қилади. «Агар у фақат «вертикал муносабатлар»дан иборат бўлса, у «дивизионал тизим» («divisional system») деб юритилади ва ўзининг тадрижий ривожланиш хусусиятларига кўра кўп иерархик саналади. Агар тушунчалар тизими нафақат вертикал муносабатлардан, балки мутлоқ «новертикал муносабатлар»дан таркиб топган бўлса, у «комбинатор тизим» («combinatorial system») ҳисобланиб, ўзининг формал хоссаларига кўра полииерархикдир. Иккинчи ҳолатда бундай «тасниф»нинг мантиқий хоссалари, уни тасниф қилиш усуллари ҳамда тамойиллари ўзгачадир, чунончи, терминологик тушунчаларни изчилликда таснифлаш усули бир-биридан фарқ қилади» [64;-Б.4].
В.В.Касьянов, инглиз-америка тадқиқотчиларининг терминология соҳасидаги ишларига шундай муносабат билдирган: таҳлилга тортилган ишларнинг ўхшашлиги терминларнинг ҳосил бўлиш манбалари ва усулларини таҳлил қилиш жараёнида кўзга ташланади. Бу ҳолат инглиз тилида терминларнинг семантик гуруҳини ажратишда намоён бўлади: терминларнинг айримлари умумадабий тилдан ўзлаштирилган бўлса; баъзилари бошқа тиллардан ўзлаштирилган; бир қисми калькалаш усули орқали интернационал элементлардан ҳосил қилинган байналмилал сўзлардир [81;-29 б].
XX Аср ва XXI аср бошларида нашр этилган терминологик адабиётларда терминларни таснифлашга доир турлича ёндашув ва нуқтаи назарлар мавжуд эди. Кўп қиррали ҳодиса саналган терминлар мантиқий, лингвистик, илмий ва бошқа тамойилларга кўра турли хил таснифларга ажратилган. Мазкур таснифлар умумлашган ҳолда терминларнинг жамият ҳаётидаги илмий, иқтисодий, сиёсий, бошқарув ҳамда бошқа соҳалардаги роли ва ўрнини белгилайди. «Терминларни тизимлаштиришда уларни мазмунига, шаклига, функционал-вазифасига, тилнинг ички ва ташқи белгиларига кўра лексик-семантик жиҳатдан гуруҳлаш мумкин. Табиийки, тадқиқотда санаб ўтилган барча таснифлар муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда терминларни турдош бирликлардан ажратиш; бошқа томондан эса терминологик тамойиллар асосида уларнинг семантик белгиларга мувофиқ барча турларини гуруҳлаш мақсадга мувофиқ» [95;-Б.88].
Терминологик тизимни таснифлаш ва тавсифлаш ғоялари терминларни тартибга солиш мезонларига кўра қай тарзда амалга ошириш соҳа лексикасининг таркибий конгломератига (қоришмасига) кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бу ўринда таснифланадиган терминларни турли асосларга кўра ажратишнинг мантиқий методи сифатида (Д.С.Лотте, Т.Л.Канделаки) структуралаш (тушунчаларни гуруҳлаш, кейинчалик тегишли терминларни семантик жиҳатдан гуруҳлаш) сифатида тушунилиши мумкин. «Тизим деганда биз терминологик элементларни муайян лексик-семантик муносабатлар ёрдамида ўзаро боғланган бутунликни тушунамиз. Тизимлилик, таснифлаш ва тавсифлаш тушунчалари ва терминологиянинг тизимлилиги муайян соҳа билимларининг тизимлилиги билан чамбарчас боғлиқ»[11;-Б.55].
Т.Л.Канделаки ва Г.Г.Самбурова турли лисоний белгилар терминологиянинг мантиқий-семантик структурасини шакллантиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлаган ҳолда, бу борада амалга оширилган ишларда таҳлил қилиш натижасида икки ҳолатни алоҳида фарқлаб кўрсатади:

  1. Таснифда қўлланадиган ҳар бир лисоний белги таснифланаётган тушунчалар ёки объектларнинг барчасига нисбатан қўлланилиши мумкин.

  2. Тушунчалар ва объектларнинг муайян қисмига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган белгилар мавжуд.

Т.Л.Канделаки ва Г.Г.Самбурова биринчи ҳолатда лисоний белгиларнинг мустақиллиги ҳамда юзага келадиган «параллел типдаги тасниф» ҳақида, иккинчи ҳолатда эса, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, «изчил типдаги тасниф» ҳақида фикр юритади [78;-Б.23]. Терминларни яратиш (ҳосил қилиш), таснифлаш, уларни тўғри қўллаш муаммосига кўплаб мутахассислар ижтимоий-гуманитар фанлар билан бир қаторда, табиий фанлар доирасида ҳам мурожаат қилишган. Айнан лингвистика соҳасидаги бу фаолият кўлами кенг қамровлидир [69;-372 б, 97; -160 б, 94; -80 б, 95; -256 б,]. Ваҳоланки, барчасининг таҳлили натижасида умумий фикр терминологик тамойилларни, тушунчалар ва категорияларни ташкил этувчи терминологик тизимларнинг ўзига хос семантик гуруҳларини аниқ ажратиш, типологик нуқтаи назардан ишлаб чиқиш шартлиги билан изоҳланади. Чунончи, А.Н.Барановнинг ёзишича, терминларни таснифлаш асосида уч асосий белги: терминологик бирликларни ўзлаштириш учун манба бўлган фан соҳаси; терминларни ўзлаштириш жараёнида соҳа мутахассисларга юклатиладиган эвристик ёндашувлар мажмуи; терминларни фаол қўлланиш соҳалари [29;-Б.96]. Аслида, аксарият тилшунослар терминларни ясаш (ҳосил қилиш), уларни таснифлаш масаласида шакл ва маъно хусусиятларининг ўзига хос эканлиги долзарб, деб қайд этади [35;-Б.7].
Бугунги кунда мавжуд таснифларнинг тўлиқ шарҳи В.М.Лейчик томонидан келтирилган бўлиб[94; -80 б, 95; -256 б], муаллиф тушунчаларни ажратишнинг 15 та асосий ифодаланган жадвалини ишлаб чиққан. Улар асосида эса терминшунослар томонидан қўлланадиган таснифнинг 10 та тури шакллантирилган. Улар қуйидагилар:

  1. ифодаланаётган тушунча турига (терминлар типологияси) кўра – умумилмий ва умумтехник терминлар, соҳалараро терминлар, тор ихтисосликка оид терминлар;

  2. муайян билим соҳасига кўра (номлаш (номинация) объекти бўйича тасниф) – илмий терминлар, техник терминлар, маъмурий-сиёсий терминлар, ижтимоий-маданий терминлар;

  3. мантиқий категорияларга кўра (мантиқий тасниф) – объектларни ифодаловчи терминлар, жараёнларни ифодаловчи терминлар, муайян белгиларни ифодаловчи терминлар, ўлчов-ҳажмларни ифодаловчи терминлар;

  4. абстракция (мавҳумлаштириш) даражасига кўра (фалсафий тасниф) – илмий-назарий терминлар, кузатув жараёнига оид махсус терминлар;

  5. муаллифликка хос – ижтимоий соҳаларда қўлланиладиган терминлар, индивидуаллика хос терминлар;

  6. қўлланиш хусусиятига кўра – универсал терминлар, кам қўлланилувчи терминлар;

Кейинги иккита: 5 ва 6 рақам остидаги таърифлар, В.М.Лейчикнинг фикрича, социологик тасниф учун асос бўлиб хизмат қилади;

  1. функционал-вазифасига кўра – муайян билимларни ифода этувчи терминлар, муайян соҳа асбоб-анжомлари ва жиҳозларини ифода этувчи терминлар, илм-фанга оид терминлар;

Қуйидагилар эса лингвистик таснифлар учун асос ҳисобланади:

  1. грамматик структурасига кўра – термин-сўзлар/лексемалар, термин-сўз бирикмалар, термин-аббревиатуралар/акронимлар, символ-сўзли терминлар ва ҳ.к.:

  2. семантик жиҳатига кўра – бир маъноли терминлар, кўп маъноли терминлар, эркин сўз бирикмалари шаклидаги терминлар, турғун сўз бирикмалари (жумладан, фразеологизмлар) шаклидаги терминлар;

  3. мотивацияланганлигига кўра – тўлиқ мотивацияланган терминлар, қисман мотивацияланган терминлар, мотивацияланмаган терминлар, сохта мотивацияланган терминлар;

  4. манба тилига кўра – «асос бўлиб ҳисобланадиган тил», яъни миллий тил асосида яратилган терминлар, ўзлашма терминлар, байналмилал терминлар, гибрид терминлар;

  5. муайян сўз туркумига мансублигига кўра – от сўз туркумига оид терминлар (субстантивацияланган сўз бирикма шаклидаги терминлар), термин-феъллар, термин-сифатлар, термин-равишлар;

  6. матнда фаол қўлланиш частотасига кўра – юқори частотали терминлар, ўрта частотали терминлар, паст частотали терминлар;

  7. меъёрлаштирилганлигига кўра (меъёрий тасниф) – стандартлаштирилган терминлар, тавсия қилинган терминлар, таъқиқланган терминлар, тавсия қилинмаган терминлар, параллел қўлланилувчи терминлар, пассив (нофаол) терминлар;

  8. замонавийлик муносабатига кўра (тарихий тасниф) – термин-неологизмлар (янги кириб келган терминлар), термин-историзмлар (тарихий терминлар), термин-архаизмлар (эскирган термин-сўзлар) [94;-Б.33-34].

Таснифларнинг хилма-хиллиги бугунги кун мутахассисларига уларнинг турли типларини бирлаштириш ва вариациялаш, терминологик майдонларни тадқиқ қилиш доирасида ўзининг гибрид таснифларини яратади. О.Л.Арискинанинг ёзишича: оламни, илм-фанни, тафаккурни ва ҳоказоларни муаллифлик қабул қилиш ҳисобига, (яъни муаллифлик ҳуқуқи ҳисобига деса ҳам бўлади (бизнинг изоҳ) барча шакллантирилган моделлар мавжуд бўлиш ҳуқуқига эгадир [24;-Б.17-19]. Т.В.Шетле банк терминологиясининг тизимлилиги масалаларига бағишланган тадқиқотида ижтимоий-гуманитар фанлар терминологиясини яратиш ва ривожлантиришда объектив баҳолашнинг холислигини кўрсатиб ўтади [166;-Б.89].
Трнспорт терминларини тадқиқ қилишга бағишланган тадқиқотимиз доирасида терминологик тизимда кечаётган лингвистик ҳодисаларни транспорт соҳасида қўлланиш тамойилларига мувофиқ икки тилли (инглиз, ўзбек тиллари) чоғиштирма таҳлилдан фойдаландик. «Кузатилаётган ҳодисаларни таққослашнинг натижаси тасниф (таксономия)» [58;-Б.18], умумий қонуниятлар ва ўзига хосликларни аниқлаш [16;-Б.11], тил лексик қатламидаги стилистик, фонетик, грамматик қурилишининг чуқур қонуниятларини аниқлашдир [49; -320 б]. Чоғиштирма методнинг тадқиқотимиз учун муҳимлиги тил универсалияларини типологик ёндашув нуқтаи назардан ўрганиш билан изоҳланади. Типология турли таркибга эга кўплаб объектлар (объектлар тўплами) билан иш кўради ва бу тўпламларни типларга ажратиш, тартиблаштирган ҳолда тавсифлаш ҳамда таснифлаш вазифасини ҳал қилади.
Ҳозирги ўзбек тилининг транспорт терминологиясини тадқиқ қилиш, таснифлаш, инглиз, рус тилларининг шу соҳага оид терминологияси билан чоғиштириш зарурати мавжуд. Транспорт сохасининг ривожланишнинг муайян босқичида мавжуд бўлган логистика, транспорт турлари фаолият сингари йўналишларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, транспорт соҳаси терминологик майдонини таркибий қисмларга ажратилиши муносабати билан махсус лексикага оид терминларнинг луғатларини яратиш [137;-Б.67-70], транспорт соҳасида қўлланиладиган транспорт терминларининг полиграфик ва электрон форматдаги билингвал луғатларини яратиш заруратини юзага келтирмоқда. Ғарб тилшунослигида мазкур масалани ўрганишга бағишланган тадқиқот сифатида Д.Заппаторе ва П.Т.Хакеннинг ҳамкорликдаги изланишларини мисол келтириш мумкин [214; -Б.325-335]. Россияда бу каби луғатларни яратиш, нашрдан чиқариш бўйича К.Я.Авербух ва бошқаларнинг ишлаб чиққан концепциялари асос бўлиб хизмат қилади: Жаҳон иқтисодиётидаги ривожланиш жараёнлари ва глобаллашув динамикаси терминологларни мазкур соҳага оид тиллараро коммуникация муаммоларига эътибор қаратишга ундамоқда. Замонавий шароитда инглиз тили касбий мулоқотнинг фанлараро тили мақомини эгаллаб бораётганини инобатга олган ҳолда, турли турдаги инглизча-русча луғатларни яратиш терминографларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланмоқда. Бундай янги авлод маълумотномалари илмий ва технологик соҳаларда турлича иқтисодий ривожланиш даражасига эга бўлган мамлакатларнинг интеграциясига қаратилган [23; Б.204-210].
Шунинг учун ҳам айни пайтда илмий асосланган, сифатли, мазмунан тушунарли, давр талабига жавоб бера оладиган монолингвал, билингвал ва, ҳатто трилингвал (инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча) терминологик луғатларни яратиш ва такомиллаштириш муаммоси долзарб ҳисобланади.
Шундай қилиб, терминларнинг кўплаб илмий тасниф ва тавсифлари мавжуд бўлиб, улар тушунчаларни таърифлашнинг турли аспектлар нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Бу таснифларнинг барчаси асосан бир мақсадга қаратилган, яъни терминларни ҳосил қилиш хусусиятлари, бошқаларидан келиб чиққан ҳолда тизимлаштириш, муайян турларга ажратиш асосида лисоний хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, термин ясаш усулларига кўра, транспорт соҳасида қўлланиладиган терминларини таснифлаш мақсадида қуйидаги асосий мезонларни ишлаб чиқишни маъқул деб билдик:

  1. фан ёки жамиятнинг ижтимоий фаолият соҳаларига кўра таснифлаш;

  2. катта терминологик система ичидаги кичик системаларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб таснифлаш.

Масалан, тилшуносликда: қиёсий тилшунослик, унинг ичида учта асосий йўналиш (фан): қиёсий-тарихий тилшунослик, лингвистик типология, чоғиштирма тилшунослик.
Транспорт терминологиясида ҳам айнан шундай: логистика (умумий), транспорт турлари (умумий) ва ҳ.к;

  1. терминлар ифодалайдиган тушунчаларга кўра таснифлаш;

  2. термин структурасига кўра таснифлаш;

  3. термин ясаш усулларига кўра таснифлаш;

  4. асл/туб миллий терминлар (ўзбек, инглиз ёки рус тилининг ўз ички имкониятлари асосида яратилган терминлар)га кўра;

  5. ўзлашма терминлар: а) лотин тилидан; б) грек тилидан; в) инглиз ва бошқа замонавий роман-герман тилларидан; г) рус тилидан ёки рус тили орқали ўзбек тилига; д) араб тилидан; е) форс тилидан кириб келган ўзлашма терминларга кўра;

  6. гибрид терминлар (она тилидаги ва ўзлашма терминларнинг ўзак ёки негизлари ва ҳ.к. ларни қўшиш йўли билан ясалган терминлар)га кўра.

Тилларнинг замонавий терминологик базалари асл миллий ва ўзлашма терминлардан таркиб топади. Иккинчилари (интертерминлар) XX—XXI аср бошларида нисбатан фаол, ҳатто мазмуний жиҳатдан хам, қўлланиш частотасига кўра асл миллий терминлар билан параллел ҳолда қўлланилади, аксарият ҳолларда, ҳатто етакчилик қилмоқда.
Бу каби ҳолат жамиятнинг ҳар бир соҳаси, ҳар бир фан соҳаси терминологиясини чоғиштириб ўрганиш ва тавсифлаш заруратини юзага келтиришга сабаб бўлади. Бу турдаги илмий-тадқиқот натижалари биринчи тил учун ҳам, чоғиштирилаётган тил учун ҳам, умуман, терминшунослик фани учун ҳам фойдалидир.
Шунинг учун ҳам инглиз, ўзбек тиллари транспорт терминлари, уларнинг транспорт соҳасида қўлланилиши, чоғиштирма таҳлили, тавсифлаш масаласи мазкур тадқиқот объекти сифатида майдонга чиқди.



Download 44,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish