“Ўзбек насрида тарихий тетралогия жанри генезиси ва такомиллашуви”



Download 75,81 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi75,81 Kb.
#124516
TuriДиссертация

Муҳаммад ал- Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали тадқиқотчиси Яхшиева Зебо Рашидовнанинг “Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати( Қарши-2021)га


ТАҚРИЗ

Мустақиллик шарофати боис, ўзбек насри янгича талқин ва тасвир усулига кенг қадамлар ташламоқда. Айниқса, узоқ ўтмишимиз – тарихий шахслар ҳақидаги салбий қарашларнинг барҳам топиши, тарихий мавзуларнинг ҳаёт ҳақиқатини бадиий тўқима асосида қайта кашф қилишга замин яратди. Бу борада кейинги йигирма йиллик бадиий изланишларнинг маҳсули сифатида таниқли ёзувчи, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий тетралогияси мисол бўла олади. Шу маънода, тўрт китобдан иборат роман-эпопеяни жиддий илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, унинг ютуқ ва камчиликларини баҳолаш, асослаш учун тадқиқотчидан ниҳоятда катта билим ва тажриба талаб қилинади. Диссертант бу ишни ўз ўрнида уддалай олган дейишимизга муайян асосларимиз мавжуд.


Тадқиқотчи Яхшиева Зебо Рашидовнанинг “Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси долзарблиги, муаммонинг ўрганилмаганлиги билан аҳамиятга моликдир.
Ишнинг кириш қисмида тарихий тетралогиянинг генезиси, ривожланиш босқичлари, ўрганилиш борасидаги қилинган ишлар, илмий янгилиги, вазифаси ҳамда иш мақсади тўғри ташкил қилинган. Айнан тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима яхлитлигини аниқлаб, ёзувчи қўлига қалам олишга ундаган бир неча омилларни тадрижий санаб, асослай олганлигини эътироф этиш жоиз деб ўйлайман.
Ишнинг биринчи боби “Ўзбек насрида тарихий тетралогия жанри генезиси ва такомиллашуви” деб номланган бўлиб, биринчи фаслида адиб тетралогиясининг юзага келиши жараёни ҳақида фикр юритар экан, диссертант шундай ёзади: “Адибнинг тарихий тетралогия яратиш истагига “Сарбадорлар” асари ёзилгандан кейинги изланишлар катта туртки бўлгани, Туронзаминда Амир Темур шахси ва унинг ворислари хусусидаги илк қарашлари кейинчалик “Улуғ салтанат” сингари муҳташам бадиий солноманинг юзага келишига замин ҳозирлади”.
Диссертациянинг “Тетралогиянинг поэтик хусусиятлари” деб номланган иккинчи бобида сюжет ва композиция бирлиги, уларнинг юзага келтирувчи омиллар, тарихий ҳақиқатнинг бадиий тўқимада акс этиши, Амир Темур шахсининг улуғворлиги, бадиий асар қиймати сингари қатор компонентларни асослай олганлигини кузатдик. Бироқ диссертант асарларни хронологик тартибда эмас, Амир Темур шахси ва характерини очишда ёзувчи қўллаган адабий мезонлар негизида очиб берган. Бу ишнинг янада мақсадли ёритилишида қўл келади. Айрим илмий мунозараларда иккиланишлар мавжуд. Диссертант ана шу жиҳатларни янада қайта кўриб чиқиши лозим, деб ўйлайман.
Тадқиқотчи тарихий тетралогияни илмий-назарий жиҳатдан баҳолар экан, айнан бу борада бир неча омилларни ажратиб олиб ўрганишни маъқул кўради. Масалан, портрет, пейзаж, лирик чекиниш, мотив сингари компонентларни алоҳида текширади. Бу ишнинг мантиқийлигини таъминлашга хизмат қилади.
Диссертантациянинг учинчи боби “Тарихий тетралогияда замон ва макон масаласи” деб номланади. Бу борадабадиий асарда хронотоп масаласи билан шуғулланган рус ва ўзбек назариётчи олимлар фикрлари асосида ўз кузатишларини аниқлаштиришга ҳаракат қилади. Таҳлил жараёнида туш ва диалог, мактуб ва йўл хронотопларини асар сюжетида рўй берган воқелик мисолида асослайди. Мана шу жиҳатлар ишнинг янада пухта чиқишига замин яратади.
Диссертант мазкур бобда ёзганидек: “Бадиий замон тетралогияда ниҳоятда катта даврни ўз ичига қамрайди. У катта вақт орқали кичик муддатларга бўлиниб, ҳар бир персонаж хатти-ҳаракати ҳамда воқеликнинг содир бўлиш тартиботини ёзувчи ўз қўлига олади. Унда воқелик ва замон, воқелик ҳамда макон ўзаро уйғунлашиб, психологик тарангликни юзага чиқаради”. Тадқиқотда замон, воқелик ва макон тасвири ўзаро уйғун ҳолда психологик тарангликни юзага чиқаришдаги омиллари меъёрида таҳлил қилинган.
Тўғри, ишда айрим камчиликлар учрайди. Бу бироз таҳрир сўнгида янада ўз ўзанига тушиб, тарихий эпопеяни илмий асосланишига кенг йўл очади. Баъзи ўринларда техник хатолар мавжуд. Авторефератни ўқиб чиққан мутахассис сифатида айтиш жоизки, Муҳаммад Али олиб борган 20 йиллик изланиш ва 20 йиллик ижодий меҳнатни илмий асослаш, бугунги нуқтаи назаридан баҳолашни фақатгина қўллаб-қувватлайман. Негаки, Амир Темур сингари улуғ бобокалонимиз олиб борган кенг кўламли стратегияни бадиий асар архитектоникасида намоён бўлиш вақти асосли ёритиш долзарб масалалардан бири эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман.
Ишнинг охирида келтирилган бир неча банддан иборат хулоса ҳар барча боб ва фасллардаги илмий-назарий мулоҳазаларни юзага чиқаришга қаратилган.
Яхшиева Зебо Рашидовнанинг “Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги ОАК Низомининг илмий даражалар бериш учун кўрсатилган талабларига тўлиқ жавоб беради.


Тақризчи: Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси академиги,
Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби,
Давлат мукофоти лаурати,
Наим Каримов

Download 75,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish