9
Сабаб-оқибат
тадқиқотлари
сабаб-оқибат
алоқаларига
нисбатан
гипотезаларни қидиришда ўтказилади.
Тестли тадқиқотлар қабул қилинган маркетинг қарорларини тўғрилигини
текширишга йўналтирилган.
Прогноз тадқиқотлар объектнинг келгуси ҳолатини баҳолаш билан
боғлиқдир.
2 - расм. Маркетинг тадқиқотлари классификацияси
Маркетинг тадқиқотларининг йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
истеъмолчиларни, бозорни, макро муҳитни, фирманинг ички муҳитини,
рақобатчиларни, сотишни, силжитишни, нархни, товарни ўрганишдир.
Уларнинг
мақсади эса, яъни истеъмолчиларни ўрганишда бозорни сегментлаш, мақсадли
бозорни танлаш, бозорни ўрганишда – бозор сиғимини баҳолаш, макромуҳитни
ўрганишда ташқи имконият ва тазйиқларни баҳолаш, рақобатчиларни ўрганишда
фирманинг рақобатли устунлигини таъминлаш, сотишни ўрганишда самарали
сотиш тармоқларини
тузилишини, силжитишда ахборот билан таъминлаш
даражасини ва фирмага ва унинг товарларига нисбатан содиқлигини ошириш,
нархни ўрганишда нархни оптималлаштириш; товарни ўрганишда товарнинг
рақобатбардошлигини оширишдан иборат бўлади.
Маркетинг тадқиқотларининг асосий мақсади,
унинг вужудга келиш,
шаклланиш ва ривожланишнинг объектив сабаблари, зарурати билан белгиланди
Ўтказиш жойи бўйича
кабинет
дала
қамраб олиш даражаси
бўйича
тўлиқ
танланма
мақсади бўйича
қидирув
тушунтирув
сабаб-оқибат
тест
прогноз қилиш
10
ҳамда унинг мақсади ниҳоятда кенг ва мураккаб масалаларни ҳал қилишга
каратилгандир. У ишлаб чиқаришни харидор эҳтиёжига мослаштириб,
талаб ва
таклифни мувозанатига эришган ҳолда, уни ташкил этган корхона, ташкилотларга
юқори фойда келтиришдир. Бунга эришиш учун маркетинг куйидаги муҳим
вазифаларни ҳал этмоғи лозим:
• харидорлар (истеъмолчилар) эҳтиёжини ўрганиш;
• товарларга бўлган ички ва ташқи талабларни ўрганиш;
• корхонанинг фаолиятини харидорлар эҳтиёжига мослаштириш;
• талаб ва таклиф тўғрисидаги олинган маълумотлар асосида бозорни
ўрганиш;
• товарлар рекламасини ташкил этиш, харидорларни товарларни сотиб олишга
қизиқишини ошириш;
• товар яратувчи ёки уни сотувчи корхона тадқиқотларини амалга ошириш
учун маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш;
• товарни бозорга чиқаришдаги барча хизматлар тўғрисида
маълумотлар
олиш;
• тўлдирувчи товарлар ва урнини босувчи товарлар тўғрисида ахборотлар
йиғиш;
• товарларга бўлган талабни истиқболлаш, уларни амалга оширишни назорат
қилишдан иборатдир.
Маркетинг ахборотларини тизимли таҳлил қилиш, талаб ва таклифнинг
тахминий ҳисобини ишлаб чиқишга имкон беради. Буларсиз сотишнинг мақбул
даражасини белгилаш мумкин эмас. Бундай даражада одатда, минимум, максимум
оралиғида ҳисоблаб чиқилади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида экспорт товарлари
таркибини диверсификация қилиш стратегиясини
такомиллаштиришда
қуйидаги алоҳида дастурлар ишлаб чиқишни таклиф этамиз:
− маҳсулотнинг ягона идентификацияланган иқтисодий харидорини
танлаш (бозорни сегментлаш);
− маҳсулот харид қилишнинг иқтисодий оқибатлари ёки ҳал қилувчи
харид омилини аниқлаш;
11
− мақсадли харидорга тугалланган ечим таклиф этиш (тўлдирилган
товар);
− товар учун тўлдирувчи яратиш мақсадида ҳамкор ва иттифоқчилар
жалб қилиш;
− експорт товарлари учун алоҳида дистрибутсия ишлаб чиқиш;
− маҳсулот учун нарх шакллантириш стратегиясини танлаш;
− рақобатни баҳолаш;
− жойлаштиришни амалга ошириш;
− кейинги мақсадли харидорларни аниқлаш.
Харидорлар маҳсулот билан қониқтириладиган эҳтиёжларни яхши ҳис
қилмайдилар.
Бу
ҳолатда
потенсиал
харидорларга
(маркетинг
коммуникатсиялари доирасида) мурожаат мос келувчи эҳтиёжларни аниқлаш
ва жадаллаштиршига қаратилган бўлиши лозим. Ушбу ҳолатда аниқлаш
истеъмолчилар ҳали ҳис этмаган эҳтиёжларни топиш ва уларни сездириш
ҳисобланади.
«MASTER
CONFECTION”
Хусусий
корхонасида
экспорт
стратегиясини такомиллаштиришда тўлақонли маҳсулот
концепцияси катта
аҳамиятга эга. Агар технология қабул қилишнинг ҳаётийлик даврига
қарайдиган бўлсак, шундай хулоса чиқариш мумкинки, тўлақонли
маҳсулотнинг ташқи доиралари чапдан ўнгга томон ҳаракатланиш билан
тобора катта аҳамият касб этиб боради. Тўлақонли маҳсулот режалаштириш
– бозорда етакчилик қилиш стратегияси ишлаб чиқишнинг муҳим
жиҳатидир.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси ташқи
бозорларга
диверсификацияланган маҳсулот билан чиқишда бирламчи мақсадли
сегментга чиқиш учун талаб яратишга измат қиладиган тўғридан-тўғри сотув
усулларидан фойдаланиш зарур.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси ташқи бозорга
диверсификацияланган маҳсулот билан чиқишда тўғри коммуникатсион
12
канал танлаши лозим. Диверсификацияланган маҳсулот яратиш ҳақида
ахборот узатиш учун тўғри келадиган иккита канал мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: