13
Жадвалдан кўриниб турибдики, «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси афзаллиги ўсиш манбаларини ўзаштиришни 4 та
асосий
стратегияларидан фойдаланиши мумкин:
1. Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси;
2. Товарни такомиллаштириш стратегияси;
3. Бозорни ривожлантириш стратегияси;
4. Диверсификация.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси диверсификацияни 3 та
туридан фойдаланиши мумкин: горизонтал, вертикал ва консентрик.
Горизонтал диверсификация деганда илгариги товарларга ўхшаш ишлаб
чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни
ишлаб чиқариш тушунилади.
Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чиқаришни сотув
йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини устиришни англатади.
Масалан, гўшт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон мол етиштиришни ва
селексия бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди.
Консентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб
чиқаришни кўзда тутади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида янгги товарларни
ишлаб чиқиш ва қўллаш инновация сиёсатининг тамойил ва услубларига,
хусусан, товар инновацияси жараёнига мос ҳолда
амалга оширилиши
мумкин.
Товар инновацияси жараёни 6 босқични ўз ичига олади:
− янги товар ҳақида ғояни қидириш;
− ғояни танлаш;
− янги товар ғоясини тижоратлашувини иқтисодий таҳлили;
− товарни ишлаб чиқиш;
− бозор шароитида уни тажрибадан ўтказиш;
− товарни бозорга қўллаш.
14
Товар инновацияси жараёни янги товар ҳақида ғояни қидириш билан
бошланади. Янги товар ғояни қидиришни асоси бўлиб товар ҳақидаги ички
ва ташқи ғоялар манбаи ҳисобланади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси учун ташқи товар
ҳақидаги ғоялар манбаи:
− Савдо корхоналари;
− Харидор ва истеъмолчилар;
− Рақобатчилар;
− Ярмарка ва кўргазмалар;
− Тадқиқот институтлари;
− Таъминотчилар;
− Вазирликлар ва бошқа давлат институтлари бўлиши мумкин.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида товар ҳақидаги ички
ғоялар манбаларига эса:
− маркетинг тадқиқотлари бўлими;
− ишлаб чиқариш бўлими;
− маркетинг бўлимини барча қисмлари;
− халқаро иқтисоий ҳамкорлик бўлими;
− товарни тайёрлаш бўлими кабилар киради.
Товар инновацияси жараёни босқичлари ўз мазмунига кўра янги товарни
режалаштириш жараёнини ифодалайди. Янги
товарни режалаштиришнинг
вазифаси муқобил вариантларни қидириш ва ишлаб чиқишдан иборатдир.
Янги товарни режалаштириш учун турли услублар қўлланилади. Янги товар
ҳақида ғояни баҳолашда бозорни тадқиқ қилиш ва ижодий услублардан
фойдаланилади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонасида экспорт товарлари
таркибини диверсификация қилиш стратегиясини такомиллаштиришда
қуйидаги омилларни инобатга олиш муҳим ахамият касб этади:
- корхона салоҳиятини оширишлари ҳамда қулай шароитлардан
фойдаланишлари мақсадида ҳамкор
хориж давлатларда савдо уйлари,
консигнатсия омборларини ташкил этишлари;
- жамиятнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида,
корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотларни
15
хорижга сотишда уларнинг ҳомийлари сифатида ҳамкордикда янада фаолроқ
иш олиб бориши;
- маҳсулотларни экспортга чиқарилишини нақадар долзарблигини
инобатга олиб, ушбу масалани доимо муҳокама қилиниши ва бундан кейин
экспорт миқдорини ошириш ва импорт миқдорини камайтириш мақсадида
корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бор имкониятларини
тўлиқ сафарбар этилиш;
- фан-техника тараққиётининг айни пайтда зарур бўлган йўналишларини
излаш ва аниқлаш;
- пул маблағларини ва бошқа зарур бўлган ресурслар (инвеститсиялар)
излаб топиш;
- замонавий илмий-техникавий ишламаларга ихтисослашган илмий-
тадқиқот
институтлари, конструкторлик, технологик ва бошқа илмий
муассасалар билан керакли алоқаларни боғлаш.
Албатта, юқорида келтириб ўтилган омилларни амалга ошириш маълум
бир ресурслар ва вақт сарфлашни талаб қилади. Бироқ бу муаммоларнинг
моҳияти ва аҳамиятини ўзгартирмайди. Амалиёт шуни кўрсатадики, замон
билан ҳамнафас ҳолда ҳаракат қилувчи,
барча фаолият турларида
тежамкорликка риоя этувчи, ўз салоҳиятидан унумлироқ фойдаланувчи,
замонавий фан ва техника ютуқларига таянувчи корхона ўзининг бугунги
кундаги муваффақиятларидан ташқари, келажакда ҳам муваффақиятларга
эришишини, жумладан, ташқи бозордаги ўз ўрни ва рақобатчилик муҳитида
қулай аҳволда бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: