Master confection


Рақобатчи фирмалар сони, ва уларни қиёсий қуввати;  2



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#276540
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Намуна хисобот .docx 22

1.
Рақобатчи фирмалар сони, ва уларни қиёсий қуввати; 
2.
Рақиблар ҳаракатларининг диверсификациялашуви даражаси;
3.
Бозордаги талаб ҳажмини ўрганиш; 
4.
Маҳсулотни табақалашуви даражаси; 
5.
Истеъмолчининг бир ишлаб чиқарувчидан бошқасига кўчиш 
ҳаракатлари; 
6.
Бозордан чиқиб кетиш тусиқлари ва уларнинг даражаси. 
7.
Бозорга кириб келиш ва унинг даражаси. 
8.
Ёндош тармоқ бозорларидаги вазият. 


19 
9.
Рақиблар стратегиясидаги фарқлар. 
10. 
Ушбу бозорда рақобат учун алоҳида сабабларнинг бўлиши, рақобат 
даражаси бозорнинг алоҳида бир жалб этувчанлик ёки аксинча 
бездирувчанлик хусусиятлари билан ҳам белгиланади. 
Ж.Ж.Ламбен рақобатли устунликларни иккита кенг категорияларга 
гуруҳлайди – ташқи ва ички рақобатли устунликлар, яъни фирма ва товарни 
рақобатдошлигини тавсифловчи рақобатли устунликлардир
5
. Ташқи 
рақобатли афзаллик товарни «бозор кучини ифодалайди, яъни у бозорни 
имтиёзли рақобатчидагига нисбатан юқорироқ сотиш нархларини қабул 
қилишга мажбур қила олади ва мавжуд товарлардан норози бўлган 
харидорларнинг истакларини аниқлаш ва қондиришдаги афзалликларга 
таянади. Ички рақобатли афзаллик фирманинг ишлаб чиқариш харажатлари, 
рақобатчидан кўра камроқ таннархга эришишга имкон берувчи ва ишлаб 
чиқарувчи учун қиймат ҳосил қилувчи товарга асосланган ҳамда сотиш 
нархларининг бозор ёки рақобат томонидан пасайтирилишига кўпроқ 
даражада бардошли қилувчи юқорироқ унумдорлик оқибатидир». 
Товарни жалб этувчанлиги ва рақобатбардошлигини ифодаловчи 
омиллар классификацияси схемасини занжир кўринишида кўрсатиш мумкин: 
нарх – сифат – сервис – маркетинг муҳити. 
Рақобатбардошлик сифат ва қиймат омиллари билан боғлиқдир. Улар 
сифат, иқтисодиёт ва маркетинг кўрсаткичлари ёрдами билан тўлиқ 
тавсифланиши мумкин. 
Маркетолог учун биринчи навбатдаги вазифа товарнинг ташқи бозорда 
муваффақиятга эришишини таъминлаш, яъни унинг вазифаларини акс 
эттиришдан ташқари уни рақобатчилар товаридан жозибадорлиги юқори 
бўлишини акс эттирувчи хусусиятларини яратиш ҳисобланади. Шу 
муносабат билан «MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси янги товарни 
5
Ламбен Жан Жак Стратегический менеджмент: стратегияческий и операционнқй маркетинг. –СПб.: 
Питер, 2006. 


20 
ишлаб чиқиш жараёнини икки босқич - техник кўрсаткичларни 
шакллантириш ва бозор кўсаткичларини шакллантириш босқичлари 
мажмуаси сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Товарни ишлаб чиқиш учун аксари ҳолларда функциялараро гуруҳлар 
(фирма изидан борувчилар, дизайнерлар, маркетологлар) ташкил қилинади. 
Бу эса мутахассисларнинг биргаликда очиқ фаолият юритишини ва 
вазифалар ечимининг тезлашишини таъминлайди. 
Техник кўрсаткичларнинг шаклланиши янги товарни харидорларнинг 
аниқланган 
истакларини 
(еҳтиёжларини) 
қондирувчи 
функсионал 
хусусиятлар билан таъминлаш билан боғлиқ. Техник кўрсаткичларни ишлаб 
чиқиш билан илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари ва 
маркетологлар гуруҳи шуғулланади. Товар ғоясини техник нуқтаи назардан 
рентабелли маҳсулотга жорий қилар экан, ишлаб чиқувчилар бу маҳсулотга 
бўлажак товар тавсифномаларини ҳам киритиши лозим. Бу ҳолда «MASTER 
CONFECTION” 
Хусусий 
корхонаси 
маркетологларнинг 
вазифаси 
лойиҳаларни товарнинг зарур хусусиятлари ва харидорлар мазкур товар 
хусусиятларини муҳокама қилишига ёрдам берувчи хислатлари тўғрисидаги 
маълумотлар билан таъминлашдан иборат бўлади. 
Бозор кўрсаткичларини шакллантириш товар дизайни, унинг шакли, 
ранги, оғирлиги, ўрови, номи ва маркасини ишлаб чиқиш туфайли амалга 
оширилади. 
Шакл, ранг ва сифат товарни харид қилиш тўғрисида қарор қабул 
қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар ҳисобланади. Товар 
тўғрисидаги биринчи таасурот унинг ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлиб, 
унинг сифати ва функсионал хусусиятлари баҳоланишидан илгари юзага 
келади. Ташқи кўриниш товарни сотиб олишга ундовчи мотив, муайян бир 
товарнинг потенсиал харидорлари доирасини шакллантирувчи куч 
вазифасини бажаради. Бу эса истеъмол товарларидан ташқари ишлаб 
чиқариш-техника товарлари учун ҳам хосдир. 
Товар дизайни шундай воситаки, унинг ёрдамида потенсиал 


21 
харидорларга таъсир кўрсатиш, уларни товарни сотиб олишга ундаш ва 
ҳаракатларини тезлаштириш мумкин. 
Шу билан бирга товарни сотишда унинг сифати ҳам катта рол ўйнайди. 
Товарнинг сифати бу - унинг мазкур товарга хос бўлган (масалан, хизмат 
қилиш муддати, истеъмол қилиниш, сақланиш ва ҳоказо) хусусиятлари 
йиғиндисидир. 
Товар тайёрланган материал тури ва ранги ҳам у ёки бу товарнинг 
ўзига хос хусусиятлари, уларнинг бир-биридан фарқ қилувчи вариантлари ва 
имкониятларини аниқлашга хизмат қилади. 
Товар шакли товарни таниб олишга ва харидорда у тўғрисида маълум 
бир тасаввур уйғотишга кўмаклашади. 
Техник товарларнинг шаклини ишлаб чиқиш имкониятлари истеъмол 
товарлари шаклини ишлаб чиқишга қараганда анчагина чеклангандир. 
Янги товарнинг иқтисодий таҳлили уни ишлаб чиқиш, бозорга олиб 
чиқиш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, зарур оборотга эга 
бўлган янги товарни ишлаб чиқариш билан асосланувчи таваккалчилик ва 
фойдани баҳолаш билан боғлиқ. Бунинг учун зарарсизлик таҳлили услуби 
қўлланиб, у савдодан тушувчи даромад ишлаб чиқариш харажатларига тенг 
бўлувчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар минимал ҳажмини тавсифловчи 
зарарсизлик нуқтасини белгилашга имкон яратади. 
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси янги товари учун 
зарарсизлик нуқтаси қуйидаги формула асосида аниқланади: 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish