36
ундаш;
-янги фойдаланиш имкониятларини топиш.
Бозордаги ўз улушини ошириш: товарларни ўтказиш бўйича фаол
хатти-ҳаракатлар орқали рақобатчи фирмаларнинг собиқ мижозларини жалб
қилиш, масалан: сотилаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматларни
яхшилаш; маркетинг позитсиясини ўзгартириш; нархни сезиларли
камайтиришга
журъат этиш; сотиш тармоғини мустаҳкамлаш; сотишни
рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Бундай хатти-ҳаракатлар бирламчи талаб кенгаймайдиган бўлиб
қолган, яъни товар яшаш сиклининг етуклик босқичида бўлган бозорларга
хосдир.
Бозорларни қуйидаги йўллар билан сотиб олиш:
-рақобатчи фирмани унинг бозордаги улушини қўлга киритиш
мақсадида
сотиб олиш;
-бозордаги катта улушни назорат қилиш мақсадида қўшма корхона
ташкил қилиш.
Бозордаги ўз мавқеини ҳимоя қилиш (мижозлар билан алоқа, сотиш
тармоғи, имидж): шу мақсадда оператсион маркетингни фаоллаштириш,
масалан:
-товар ёки унинг
позитсиясини бирмунча яхшилаш;
-нархни шакллантиришнинг мудофаа стратегияси;
-сотиш тармоғини мустаҳкамлаш;
-сотишни рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириш ёки қайта
йўналтириш.
Бозорни
рационаллаштириш:
ҳаражатларни
камайтириш
ёки
оператсион маркетинг самарадорлигини ошириш мақсадида хизмат
кўрсатилаётган бозорларни қайта ташкил қилиш. Масалан:
-энг рентабелли сегментларга эътиборни жамлаш;
-энг самарали дистрибюторларга мурожаат қилиш;
-энг кам буюртма ҳажмини белгилаб, мижозлар сонини камайтириш;
37
-баъзи сегментлардан кетиш.
Бозорни ташкил қилиш: иқтисодий
секторнинг самарадорлик
даражасига қонунчиликда рухсат берилган даражада таъсир кўрсатиш.
Масалан:
1) бошқарув органларининг ёрдамидан фойдаланган ҳолда тегишли
тармоқдаги рақобатчилик кураши қоидаларини ўрнатиш;
2) профессионал ташкилотлар ташкил қилиш (масалан, бозор ҳақидаги
маълумотларни йиғиш учун);
3) ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки барқарорлаштириш тўғрисида
битим тўзиш.
Бу сўнгги уч стратегия кўпроқ мудофаа ҳарактерига эга бўлиб,
уларнинг мақсади бозорга кириб бориш даражасини қўллаб-қувватлашдан
иборатдир.
Интеграцион ўсиш «MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси
фаолият доираси эгаллаб турган тармоқда етарлича мустаҳкам бўлганда,
айнан ўша тармоқ миқёсида ривожланиш йўлларини назарда тутади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси интеграцион ўсиш
стратегияси 3 турга бўлинади:
Хусусан, регрессив интеграция - «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси таъминотчиларини турли услублар билан назоратга олиши ёки
уларга нисбатан мустаҳкамроқ мавқега эга бўлиши учун қиладиган
уринишларидан иборат.
Прогрессив интеграция эса «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси тақсимот тизими устидан мустаҳкам мавқега эга бўлиши, назорат
этиши тушунилади. Масалан, қандолатлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг
барча минтақаларда ўзининг улгуржи компанияларини барпо этиши ёки
қандолатлар билан савдо қилувчи махсус чакана савдо шаҳобчаларини
очиши.
Горизонтал интеграция - «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси рақобатчи корхоналар устидан юқори мавқега эга бўлиши, назорат
38
этиши борасидаги уринишлари тушунилади.
Диверсификацион ўсиш - «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси ўзи фаолият кўрсатаётган тармоқ имкониятларига нисбатан бошқа
тармоқ йўналишида ривожланиши самарали ёки мақсадга мувофиқ бўлган
ҳолда белгиланади. Лекин, бунинг учун «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси ўзга тармоқда ривожланиши учун тўплаган
тажрибаси, илмий
изланишлар ва тадқиқотлар асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш,
дастлабки тармоқ бўйича ихтисослашувини ўзгартириш йўллари ва
имкониятларини баҳолаган бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: