Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

121 - САВОЛ
АФИНА ТАРБИЯСИ ҚАНДАЙ ТИЗИМ 
АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛГАН? 
ЖАВОБ: Афина тарбияси – милоддан аввалги V-VII асрларда 
қадимги Афинада болалар ва ўсмирлар тарбияси тизимидан иборат 
бўлган. 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар грамматика мактабида 
ўқитилган. Ўзига тўқ оилаларнинг фарзандлари машғулотларни 18 
ёшгача гимназияда давом эттирганлар. 18-20 ёшдаги ўсмирлар тар-
бияси эфебияда шуғулланиш билан шуғулланган. Маънавий тарбия 
гимнастик тарбия билан қўшиб олиб борилган. Жисмоний меҳнат 
билан шуғулланишга йўл қўйилмаган [ЎзМУ, I-том, 511 – б.].
КЎРСАТМА: Илмий педагогик ходимлар маданий-маърифий, 
илмий-маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга 
чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларда ўша манба (таълим-
тарбия) нинг тарихий асосларини доимо эътиборга олиб фаолият 
юритиш керак.
122 - САВОЛ: 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ – БУ ҚАН-
ДАЙ ЖАРАЁНЛАРНИ АКС ЭТТИРАДИ? 
ЖАВОБ: Ахборот технологиялари – жараёнларни бош-
қаришдаги асосий манба бўлиб ҳисобланади. Улар илмий ходим 
томонидан тайёрланган маълумотларни тизимларга ажратиш ва 


97 
қайта ишлаш ҳамда керакли мақсадлар бўйича қайта ишланган 
маълумотларни узатиш алгоритмларини ўз ичига олади. Шунинг 
учун ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш илмий 
ходимлар меҳнати маҳсулдорлигини оширади. 
У қуйидаги вазифаларни ҳал қилишнинг оптимал йўлларини 
таъминлаб беради: манба ва унда кечадиган жараён тўғрисидаги 
маълумотларни қайта ишлаш; жараён кетиши ҳақидаги даврий 
маълумотларни мунтазам олиб туриш ва улар асосида оралиқ 
назоратлар олиб бориш; ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг 
ўзида жавоб олиши, расмийлаштириш ва бошқаришга керакли 
тузатишлар кирита олиш. 
Ахборотлаштириш фақатгина илм-фан ва техника-технология 
ютуғи бўлмасдан, балки улар таълим, тарбия, санъат, тиббиёт, 
иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва шу каби соҳаларнинг 
ривожланишида ҳам доимо муҳим омил бўла олади. 
Ахборот технологиялари ва улардан мақсадли фойдаланиш 
туфайли инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти, унинг кундалик 
мулоқот соҳаси дунё цивилизацияси ишлаб чиққан тажриба, 
билимлар ва маънавий қадриятларни жалб этиш ҳисобига 
кенгайиб бораверади. 
КЎРСАТМА: Ахборот технологиялари жамият тараққиёти 
даражаларига қараб мунтазам равишда ривожланиб борадиган 
соҳа. Бу соҳада самарали фаолият юритадиган инсон қуйидаги 
ҳолатларга доимо эътибор бериш керак: ҳаёт нафақат ахборотлар, 
ахборот технологиялари, балки ахборот тизимларини яратишни 
тақозо этиб қолди ва улардан билимлар банклари, вазифалар, 
мантиқий хулосаларни ечувчи машина каби хизмат тизимларини 
ўз ичига олишини талаб қилмоқда. Бу талабларни ҳал қилиш 
ижтимоий ислоҳотларга боғлиқдир. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish