Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

645 - САВОЛ
“ТИЗИМИЙ 
ЁНДАШУВ” 
ТАДҚИҚОТ 
УСУЛИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ҚАНДАЙ 
АСОСЛАР КЕРАК БЎЛАДИ? 
ЖАВОБ: “Тизимий ёндашув” тадқиқот усулини жорий этишда 
қуйидаги асослар керак бўлади: 

ўрганилаётган манба бўйича назарий ва амалий 
маълумотлар банкини тайёрлаш; 

тайёрланган маълумотлар банкини таълим технологияси ва 
мақсадига қараб тизимларга ажратиш; 


422 

ўрганилаётган фан мазмунини “тизимий ёндашув” нуқтаи 
назаридан таҳлил қилиб чиқиш; 

“Тизимий ёндашув”нинг манбага нисбатан мақсадини 
аниқлаш; 

“Тизимий ёндашув ” тузилишига қараб тизим элементлари 
ва қисмтизимларини аниқлаб чиқиш; 

“Тизимий ёндашув” вазифасини аниқлаш; 

“Тизимий ёндашув” тадқиқот усулини қўллаш алгоритмини 
ишлаб чиқиш; 

“Тизимий ёндашув” тадқиқот усули ёрдамида ўқитиш 
дастури ва жараёнини дастлабки экспертизадан ўтказиш; 

“Тизимий ёндашув” тадқиқот усули ёрдамида ўқитишга 
кўрсатма ва услубий тасвирлар тайёрлаш; 

олинган натижаларни баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш; 

мақсадга эришганлик даражасини аниқлаш мезонини ишлаб 
чиқиш; 

“Тизимий ёндашув” тадқиқот усули ёрдамида таълимни 
бошқариш тўғрисида хулоса чиқариш ва бу методологиядан 
амалиётда фойдаланишга тавсиялар тизимини тайёрлаш. 
КЎРСАТМА: Педагогик илмий тадқиқот ишларини олиб 
боришда тадқиқот объектини ва мақсадини “Тизимий ёндашув” 
тадқиқот усули нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш керак ва шу 
асосда маълумотларни тўплаб, фойдаланишга қулай ҳолга 
келтириб тизимларга ажратиш керак. 
646 - САВОЛ: 
УЗОҚ МУДДАТЛИ ХОТИРА ДЕГАНДА 
НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Узоқ муддатли хотира – бу хотиралар ўртасида энг 
муҳимидир. Узоқ муддатли хотира инсон миясининг 
қобилиятлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, унда 10 миллиард 
нейроннинг ҳар бири маълум ҳажмдаги маълумотни ушлаб қолиш 
қобилиятига эга.
КЎРСАТМА: Инсон бир соатда мураккаблиги кўпайтириш 
жадвалига тенг бўлган мингта тасвирни қабул қилишга қодир. 
Узоқ муддатли хотирага янги маълумотларни киритиш, 
шунингдек, бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги маълумотларни 


423 
чиқариб юбориш учун куч ва вақт талаб қилинади. Шунинг учун 
ҳам олимлар ҳисоблаш машиналарини яратишда инсон мийяси 
ишлашига тақлид қилинган, чунки ЭҲМларни одам мийяси 
бошқарганда маълумотларни йиғиш, уларни муаммо қўйилишига 
мослаб синфлаш, узатиш ва муаммо ечимини топиш учун қайта 
ишлашнинг қуйидаги тизими (анологияси) мавжуд: “кўз қулоқ
нерв канали мия нерв канали мускуллар оёқ қўллар
бошқа ростланувчи органлар манба”. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish