39
Фармонда судьялик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш, судьялар
малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш яхшилашга эътибор
қаратилган. Бу борада хорижий амалиёт ва халқаро стандартлардан келиб
чиққан ҳолда ўқиш ва амалиёт ўташ даврини узайтириш орқали судьяликка
номзодларни тайёрлашга янги талабларни қўйиш кутилмоқда.
Шунингдек, судьяларни суд амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича
мунтазам равишда тадбирлар ўтказиш шаклида малакасини ошириш кузда тутилган.
Мазкур
Фармоннинг мақсади судлар фаолиятини ташкил этиш судья кадрларни танлаш, тайёрлаш ва
лавозимга тавсия этишда янги механизмлар
шакллантириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини
чуқурлаштириш, одил судлов самарадорлигини ошириш йўлидаги тўсиқлар ва мавжуд
камчиликларни бартараф этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Судьялар юқори
салоҳиятга бўлса ва буни ўз фаолиятида намоён қила олсагина фуқароларнинг судга бўлган
ишончи ортади.
Бугунги давр талаби айнан шу соҳада изчил ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Хусусан, бўлажак судьяларни тайёрлаш курсида тингловчиларнинг одил судловни амалга ошириш
соҳасидаги кўникмаларини шакллантириш, суд процесси иштирокчилари билан мулоқот олиб
боришнинг самарали усулларини қўллаш, судьянинг ўз хизмат вазифасини бажариш жараёнида
ўзини тутиши, шунингдек суд этикаси қоидаларини ўзлаштириб олишга эътибор қаратилади. Бу
эса, ўз навбатида, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун
устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашга хизма қилади.
Мамлакатимизда суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик
тамойилларга асосланган
тизими шакллантирилиб, судьяликка заҳирага олинган шахсларга
қўйиладиган талаблар кучайтирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012
йил 2 августдаги “Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони суд ҳокимияти нуфузини оширишда ҳамда суд
мустақиллигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Унинг мантиқий давоми сифатида
эса, судлар фаолиятини ташкил этиш судья кадрларни танлаш, тайёрлаш ва лавозимга тавсия
этишда янгича
механизмларни шакллантириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш, одил
судлов самарадорлигини ошириш йўлидаги тўсиқлар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 ноябрдаги “Судлар
фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони
қабул қилинди.
Суд этикасига оид халқаро стандартларни жорий этиш бўйича ривожланган давлатларнинг
тажрибаси кўриб чиқиш бугунги кунда муҳим масала ҳисобланади.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида судьянинг фаолияти суд этикасининг
кодекслари билан тартибга солинади, унга кўра ўзини тутишнинг тўғри
усулини танлаш, суд тизимидаги тегишли тузилмаларга ёрдам сўраб мурожаат
қилиш имконияти судьянинг ўзига берилади.
Юқори талабларга жавоб бериш нафақат давлат ва суд органларининг, балки қонунчиликка
киритилган ўзгартиришларга бевосита алоқадор судьянинг ҳам мажбуриятидир.
Ўзбекистонда суд кадрларини тайёрлаш ва суд этикасининг қонунчилик асослари тўғрисида.
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун судьяларнинг ҳуқуқий
ваколатларини аниқлаб беради ва улар олдига давлат ҳокимиятини амалга ошириш, адолатни
қарор топтиришда фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, ҳамда давлат ва
жамоат манфаатларини ҳимоя қилишдек махсус мақомига мувофиқ талабларни қўяди.
Судда иш кўриш тартибига апелляция,
ярашув институтлари киритилди, судда иш кўриш
тартибини енгиллаштириш учун чоралар қабул қилинди, шунингдек, суд ваколатларини
кенгайтириш бўйича ҳамда суд тизимига янги ахборот технологиялари тадбиқ этиш бўйича
чоралар кўрилмоқда. Буларни барча судьялардан ўз устида доимий ишлаб боришни талаб қилади.
40
Судьялар томонидан ўз касбий мажбуриятларини адолатли ва виждонан бажариши, уларнинг
қарор қабул қилишдаги мустақиллиги ҳуқуқбузарликларни самарали бартараф этилиши,
жамиятнинг адолатга бўлган ишончини мустаҳкамлашда, суднинг холислиги ва мустақиллигини
кафолатлайди.
Мустақил суд ҳокимиятини
кучайтириш, кадрлар билан ишлашда демократик асосни
мустаҳкамлаш, суд корпусининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича
олий малака комиссияси фаолият юритаётган бўлиб, улар суд ҳокимиятининг мустақиллиги
тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий тамойиллар ва умумэътироф этилган нормаларга мувофиқ келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларини амалиётга тадбиқ этиш мақсадида
Do'stlaringiz bilan baham: