www.ziyouz.com кутубхонаси
63
кўр кўрона иш тутмайдилар. Албатта, оз бўлсада бизлардеклар ҳам учраб туради, шунинг учун
буларни ёзяпман. Ёзганларимни қанчасини ёритасизлар, билмадим, лекин буларни ёшлар
билишини истайман.
Ёшлар!!! Аллоҳнинг қули бўлмоқчи экансиз, мусулмон эканингизга ишонсангиз,
гуруҳингиздаг мусулмонларни камситманг, ҳурмат қилинг. Албатта, уларнинг ҳам ҳатолари
бордир, Аммо унутманки, ҳатосиз қул бўлмайди. Модомики, инсон эканмиз, қалбимизни кенг
қилайлик, бир-биримизни ҳатоларимиз билан севайлик. Жаҳолат инсонда мавжуд нарса ва у
кўп нарсани барбод қилади. Ман севган қизим, умримнинг ўн беш йили, соғлигим ва
инсонларга бўлган ишончимни қамоқҳонада йўқотдим.
Севгилим Феруза дунёда тенги йўқ қиз эди. Аммо уни бошқага бердилар... . Ёшлигим ўтди...
.
Сизлар эҳтиёт бўлиб қадам ташланг. Ўзимизни иҳтиёрига топширган инсон ким бўлса ҳам
пайғамбар эмаслигини билайлик...
Унутманг ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонга душманлик қилмайди. Ҳар бир киши Аллоҳ
ва Расулига Иймон келтирган бўлса, уни ҳурмат қилинг, юз бурманг. Аллоҳдан қўрқинг!!!
Шуни ҳам унутманки, Аллоҳдан қўрққан киҳси ўз ишончига куфр келтирмайди ва
бошқаларга душманлик қилмайди.
Билмадим мени ёшлар қанчалик тинглади экан. Бугн мени тушунмаганлар бир куни мени
англашига аминман. Ва Аллоҳга омонат бўлинг дейман. Дуоларингизда мен гуноҳкорни ҳам
меғфирта қилиҳсини Аллоҳдан сўранг... .
Яшар. Қ.
МEНИ МEНДАН ҚУТҚАРИНГ
Мен мутассиб бир оиланинг қизи эдим. 1965 йилда Истанбулга кўчдик. Мажидиякўйда
фабрикага ишга кирдим. Ҳар куни ишга боришдан олдин бувимнинг насиҳатларини эшитардим.
Зерикарли эди. Бувимни эса яҳши кўрардим. Сут солинган шишани қўйнига солиб иситмагунча
уни менга тутмас эди. Ҳа, мени шундай авайлаб ўстирди.
Eнди фабрикага ишга бориб келар эканман, ярим очиқ ўралган бошим учун, кийинишим
учун уялмай қўйдим. Гўё барча мени кузатиб камситаётгандек туюларди. Уйимдагиларни эса
жаҳли чиқа бошлади. Келииб-келиб бу қолоқ оилада туғилдимми, дея исён қилардим.
Уйдагилардан яширин бўяниб, рўмолимни сумкачамга солиб қўя бошладим. Ота-
онам:"Бошингни очма", деёшарди, лекин ўзларини иши мусулмонча эмасди.
Бир сотувчи бола билан дўстлашдик. Бир йил ҳеч ким билмади. Бир йилдан сўнг бир
диндор йигит мени қўлимни сўраб келди. "Аллоҳ сақласин, уйдагиларнинг диний ташвиқи
етмаганидай, ёмғирдан қутулиб, жалага тутиламанми, диндор эрга тегаманми", - дедим. Бу
сўзимни ўша йигитга етказдилар. Бир куни ўша йигит йўлимдан чиқиб:
- Синглим, энди менга турмушга чиқмочи бўлсангиз ҳам сизга уйланмайман, фақат шуни
билингки, сизнинг уйингиздагилар Исломни билмаган яҳши ниятли инсонлардир. Исломни
улардек тушунманг, шу ҳолда кетсангиз, баҳт нималигини билмай ўтасиз, бу менинг сизга
акалик насиҳатим, - дедию кетди.
Оқшом севган йигитим Юсуф билан учрашдик.
- Мени сўрамоқчи бўлсанг сўрат, мени бошқасига беришмоқчи, -дедим.
- Уйланишга ҳали эрта, биз дўстмиз, гавҳаим Оиша, -деди (Мени икки симим бўлиб, Оиша
дейишларини ёқтирмас эдим). Қайғуга ботдим. У мени севгили эмас, дўст деб биларкан. Ўша
куни ундан ажралдим. Бир ҳафат ўтиб оатм очилганимни эшитиб қутуриб кетди. Кўзимни
Намуна шифоҳонасида очдим. Нафратим янада ортди. Уйга келтиришди.
- Қолоқлар, ваҳшийлар, замондан орқада қолганлар, -дея овозимни борича бақирдим... .
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |