ЙИГИРМА ЙИЛДАН СЎНГ
Олтмиш ёшга кирдим. Зобит ўғлим:"Менинг иш ўрнида ўсишим бор, она, ўранган
ҳолингиздан уяламан", дея мени укасиникига олиб келди ва кичик ўғлимникида қолдирди.
Аммо кичик ўғлимнинг ҳам бундан унчалик ҳушланмаётгани сезиларди. Набирамнинг
тундлашишидан ҳам сезиларди. Ҳар созъни ўзимга олиб эзилардим. Оҳир таҳминим тўғри
чиқди... .
- Она, - деди бир куни ўғлим, - укамникида қолинг.
Қолдим. Тўғрироғи қоляпман. Алиникида эканимда Муродим келди. Кўзлари нам. Балки
йиғлагандир.
- Она, биласизми мен Зайнабга қай шартлар билан уйланганимни? Унга:"Мен кўрмайман,
онам менга муҳтож бўлганида менга кўз бўласанми? Онамни қабул қиласанми? Сен менинг
онамни қабул қилсанг, мен ҳам сенинг ота-онагни қабул қиламан", дедим. У эса:" Сизни
онангизни ўз онамдек севолмасман, аммо онамга бўлганчалик марҳамат қиламан", деди.
- Нима демоқчи бўляпсан болам?
- Сизни бизнинг уйимизга, ўзингизни уйингизга олиб кетмоқчиман.
- Энди менинг уйим йўқ, болам. Менинг уйим менга муҳтожлигингизда бор эди. Мен сизга
муҳтож бўлгач йиқилди уйим.
- Ундай деманг, она. мен сизга доим муҳтожман. Болалар оналарининг назарида доим бола
бўлиб қолишади.
- лекин мен бу ерда бемалолман, ҳузурлиман, болам.
- Ёлғон айтмаяпсизми, она?
- Қайдан биласан?
- Кўрлар билмасми, она? Улар қалб кўзлари билан кўрадилар-ку. Сизсиз ҳеч қаерга
кетмасман. Онажоним, сизни ҳеч кимга муҳтож қилмасман!
Шундай қилиб ҳозир Муродим билан биргаман ва баҳтлиман.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
61
МEНИ КEЧИР, АЛИ
Мен Али Фардин билан боғлиқ виждон азобимни ҳеч ҳам унутолмайман. 1984 йил. Литсей.
Риёзиёт дарслари. Али ҳаракатчанлиги, яҳши ҳулқи билан диққатни тортарди. Бир куни Алини
иситгич ёнида намоз ўқиётганини кўрдим. Демак, бу аксилҳаракатчи, қолоқ, ортда қолган.
Алининг ҳеч қачон муаллим бўлолмаслиги, ҳалқ билан мулоқот қилмаслиги лозим деб ўйладим.
Бу йўлда қпўлимдан келганини қилдим. Шундай бўлди ҳам. Биринчи ишни синфда уни
ранжитишдан бошладим. У ҳафа бўлиши, ўзига бўлган ишончини йўқотиши лозим эди.
- Али!-дедим бир куни, - сен густоҳ, жинни, аҳмоқсан, одам эмассан.
Ҳа, уни руҳан байрон қилишни ўйладим. Юзимга қаради.
- Аҳмоқман дейман, густоҳлигимга эса имкон йўқ. Сизнинг бундай паст кетишингизга
менинг намоз ўқиётганим сабаб бўлмасин яна? - дея мени ҳайрон қолдирди. Ва ҳурмат билан
муомалада бўлишни давом эттириб, мени ерга киритиб юборганини ҳазм қилолмасдим. Икки
шапалоқ туширдим... .
- Яна бир урсангиз, қаршилик кўрсатишимдан огоҳ бўлинг. Менинг эътиқодимда аёл
кишини уриш йўқ, лекин ундан таёқ ейиш ҳам йўқ, - деди ва бурилиб кетди.
Алининг нозик жойидан тутгандим. Уни ҳақорат қилиб, ўзимни урдирмоқчи, уни эса
мактабдан ҳайдатмоқчи бўлдим. Муаллим бўлиб, ота туркчи ёшларга Исломни
аралаштирмасин. Етар бас! У ҳолда гап таёқ ейишимда қолди. Ва ўйлаганимни қилдим. Синфда
уни ҳақорат қилдим. Қолоқ, қўпол, ваҳший ва ҳакозолар дедим. Бир куни яна урдим. Шиддат
билан менга ҳам икки шапалоқ туширди. Дарҳол муҳокамага бердим. Али куйиниб ўзини ҳимоя
қилди. Аввал мени урганимни айтди. Аммо буни тасдиқлайдиган гувоҳ тополмади. Зеро,
ўқувчиларимга жуда яҳши муомалада бўлардим. Ҳеч бир талабани синфда қолдирмасдим.
Вақтларини қадрлардим. Ишончимга ҳизмат қиладиган талабалар ўз бурчини адо этишни
бошлаши, аксилҳаракатлар ҳавфидан ўлкани қутқариши лозим эди. Иккинчи марта яна Алини
ҳақорат қилдим. Риёзиётдан қасддан қолдирдим, йиқитдим. Мудир ҳам мен томонда эди. Ва
1986йилда Али мактабдан ҳайдалди... .
Орадан икки йил ўтди. Турмуш қурдим... Жуфтим билан ҳамфикр эдик. Бир куни Қудрат
Шондронинг Исломга кираганини эшитиб қолдим. Уни яҳши танирдим. Мусиқали рақс устаси -
устоз эди. Шондро довруғи ва шов-шуви билан яшаётагнимзида, яна бир оилавий дўстимиз,
машҳур прифессор Исломга қайтганини эшитдим. Ҳайратим янада ошди. Тезда уни топдим.
- Қайдан Аллоҳга эҳтиёж сездингиз, Унга муҳтожлигингиз йўқ эди-ку, - дедим сурбетларча.
- Балқи сувдаги вақтида, сувга эҳтиёжи борлигини англамайди. Сувдан чиққач эса, кўринг...
. Мен балиқ эмасман. АЛлоҳнинг менга берганларини, неъматларини қўлимдан кетмасидан
олдин англаҳим керак эди, англаб етдим, - деди.
Неч кунлар шу сўз таъсирида юрдим. Биеинчи ўйга толишим шундан бошланди. 1988йил
Америкага бордим. Бир оила билан танишдим, улар Исломга қайтишимга сабабчи бўлишди. Ва
мен мусулмон бўлдим.
1990 йил. Ниам кечган бўлса ўшанда бўлди. Алини Маҳмуд пошода пайпоқ сотаётганини
кўриб қолдим. Эзилиб кетдим... Йиғлай боҳладим... Бориб ундан пайпоқ сўрадим. Исломий
кийиниб олганим учун мени танимади. Овозим эътиборини тортди. Танишга қийналди. Мен
эса:"Али, бу менман... ", -деим. У эса ишонолмади. Узр сўрадим. Сиртадн ўқишни тамомлашини
айтдим. Аммо бу тавсияларим ҳам мени виждон азобидан қутқаролмади...
Мани авф эт, Али! Кечир мени! Аллоҳ учун авф эт! Мен... сени умр бўйи унутолмайман,
Али!...
Дуоларингизда мени ҳам эсланг...
Ф. Кўчок.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |