www.ziyouz.com кутубхонаси
66
ифодалаб беролмайман. Таҳририятга сим қоқиб, журнални бошқа сонларини ҳам сўрадим.
Яҳши муомалада бўлиб"Манзилингизни айтинг, жўнатамиз", -дейишди. Уйладим, яшайдиган
жойимни айтмадим. "Ўзим бориб оламан", -дедим. Бордим. Уларга кўринишдан уялдим. 8-9
ёшли боладан сўратдим. Ўзим эса эшикда кутиб турдим. Бир жилдини беришди. Икки кунда
ўқиб тугатдим. Менинг дардларимни блишгандек ёзишган Нажот, озодлик - Аллоҳга қатган
аёллар эзилмоқда, дейилган. Улар ҳақ эдилар, журнал менга ҳмадард бўлмоқда эди. Ўнамни
кўз олдимга келтирдим. Кўчасига бордим. ОҲ! Ўша туйғулари ифодалай олсам эди. Деворга
суяниб йиғладим. Беш йилдан кейин уйимга биринчи бор келишим. Исми эсимдан чиққан
қўшни аёл кўрдим. Онамни сўрадим. Аёл фақат мени овозимдан таниди. Бўйнимдан қучиб:
- Онанг сенинг дастингдан ётиб қолдилар, икки ой олдин бафот этдилар, -дегач, бошқа
нарсани эшитмадим. Ҳушим бошимдан учди. Дарҳол инм\амникига бордим. Унинг қўллари
теккан эшикларни, оёғи теккан зиналарни қучиб, ўпмоқ истардим. Борсам уйдагилардан,
оиламиздан асар ҳам қолмабди. Онам ўлгач, отам қисжлоқдан кетибди. Акамнинг ҳотини эса
болаларини ташлаб қассоб билан қочиб қолибди. Болаларни онасининг онаси олиб кетибди.
Йиғлаб-йиғлаб қайтдим. Онамнинг, отамнинг, Қадаримнинг, акамнинг азоблари мнеи
қовурарди. Оҳ!Нималар қилиб қўйдим. Ниҳоят ҳотини Малакнинг шол бўлиб қолишига сабабчи
бўлган амакини ўқидим. У бир кишининг виждон азобида куярди. "Итдек ўлиб кетсам", -дерди.
Мен-чи? Мен?!Мен қайси виждон азобини ёзайин. Одамлар битта виждон азобидан ўлмоқ
истайди, мен эса...
Виждон азоблари билан яшардим. Яшардимми? Ана шундай Амина ҳоним... Сизни опа
десаммикин, билмаяпман. Журналингизни яҳши кўраман. Сизларни ҳам. Ҳаммангиз ўзимни
опамдексизлар. Опа, мен энди не қилай? Айта оласизми? Ҳозир 25 ёшдаман. Кеч - кундузим
изтиробда Қайғуга тўла. Танглик ва таназзулимни эса айтолайман. Буни ёзишингизни, чиройли
кийинишни, ичи чиркин, таши чиройли бўлган ҳаёт не эканини билишлари учун, тақлидчи,
ўзбошимча қизларга сабоқ бўлсин. Бу ҳаётдан айирилмоқ истайман. Қилмнишларимни эсласам,
ўлишдан ҳам қўрқаман. Қадарим, ота-онам, акам, энг уҳими- АЛлоҳга нисбатан қилган
ҳатоларимни қандай ҳал бўлишини, жавобини қай ҳолда беришимни ўйлаб қўрқаман. Бу
азобдаб қандай қутуламан? Сиздан ёрдан сўрайман. Ёзинг, опаларим!Биродарларим,
қардошларим. Юзимга тупурмоқ истасангиз ҳам майли, тупуринг.
Опажоним сизни қамоққа тушганингизни эшитиб ҳайрон қолдим. Сиз биз кабиларни
қутқармоқ истабсиз-у, жазо уйига тушибсиз. бу қандай дунё? Биз кабиларни фалокатга
судраганлар озодликда, сиз эса...
Бу қандай инсонлик? Бу ҳақиқатлар атрофимда экан, мен нега кўрмадим? Ҳар нени энди
кўрмоқдаман. Лекин ҳатоларимни тузатиш, қийинчиликларимни ўнглашни иложи йўқ. Шунга
қарамасдан сиздан кўмак истайман.
Бу кеча биринчи бор ҳуфтон намозини ўқидим. "Ибодатларимни қабул қиласанми, Ё, Раб!...
"дея йиғладим... Аллоҳдан уялман... Ўзимдан уяламан... . Онамнинг мозотини ҳам билмайман...
Барча мозорлардан уяламан... .
Мана мен шундайман. Ана қийноғим, виждон азобим... . Мени нима поклайди? Мени нима
инсон қилади? Мени АЛлоҳ, отам, онам, акам, болалар уйига берган, отасини ҳам билмайдиган
болам қандай қилиб кечиради? Сиздан бошқа кимим бор? Истанг қўлимдан титинг, истанг
уолқтиринг!ЙЁнмоқдаман. Ичим куймоқда Қлабим ёнмоқда. Бутунлай ёнмоқдаман. Мени
қутқаринг, қутқаринг бу ботқоқдан. Мени мендан қутқаринг. Буни қандайқ қиласиз -
билмайман, аммо қутқаринг. Қайғудан ўляпман.
Сизга келдим опа. Сизни кўргани жазо уйига келдим, лекин мени қайтариб юбордилар.
Фақат мактуб орқали дардимни тўка оламан. 32 саҳифа ёздим, қисқартириб17саҳифага
туширдим. Бундан камроқ саҳифага дардим сиғмади. Осмали масжид деган жойда тураман.
Уйнинг деворларига дардимни айтиб йиғлаймна. Ҳозир тунги соат тўрт. Ташқарида аёз саси. Бу
дунёдан нафратланаман, жирканаман.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |