Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

Икки қимсли кундалик 

Икки қимсли кундалик, синфда ўқувчилар томонидан ўқилган мақолалар, бошқа 
омиллар юзасидан мунозарага тайёргарлик жараёнида белгилаш ва изоҳ, шархлар 
келтириш учун, ишлатилиши мумкин. Ўқувчилар, ўқиш учун берилган материални


15 
ўқийдилар ва фикрлайдилар. Ўқувчилар, икки қисмли кундаликни тайёрлайдилар,
ўқилган муҳим жойларни белгилайдилар ( ўз қарашлари, муносабатларидан келиб
чиққан ҳолда ) ва ўқилган материалдан барча жавобларни ёзиб борадилар.
Ўқувчилар, ўз кундаликларини ёзувлари билан биргаликда синфга олиб келадилар.
Синфда, ўқувчилар муҳокамани бошлашлари, жуфтлик изоҳларини беришлари ёки
бошқа фанлар ва гуруҳий ишларда, ўз кундаликларидан фойдаланишлари мумкин 
бўлади. 
 
ЎҚИТУВЧИЛАР КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА 
АХБОРОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ 
Ибрагимов А. – ЎзПФИТИ катта илмий ходим-изланувчиси 
Маълумки, педагог ходимлар фаолият самарадорлиги ва муваффақияти уларнинг касбий 
тайёргарлиги, малакага эгалик даражаси, зиммасидаги вазифаларни бажаришга нисбатан 
ижодий ёндашиши ҳамда ўз устида қунт ва изчиллик билан ишлаши асосида таъминланади.
Ахборотлар ҳажмининг кун сайин ортиб, замонавий компьютер ва телекоммуникацион 
технологиялари воситаларининг мукаммаллашиб ва такомиллашиб бориши педагог 
ходимларнинг ахборотлашиш жараёнига доир касбий маҳоратларини ҳамда ахборот 
маданиятларини такомиллаштириш муҳим вазифалардан биридир.
Ҳар бир педагог ходим фаолияти давомида узлуксиз таълимга ва касбий маҳорати устида 
мустақил ишлашга бўлган талаб ва тайёргарлигини такомиллаштириш билан бир вақтда ўз 
соҳаси бўйича яратилаётган ахборотлар оқимининг муҳимлиги ва зарурлигини билиши
мустақил ҳолда ахборотларни ишлаши, турли манбалардан, яъни интернет тармоғидан, 
жумладан, Ziyonet тармоғи ва бошқа миллий ҳамда хорижий ахборот тармоқларидан 
ахборотларни олиши, уларни ўқувчиларга тушунадиган шаклда ифодалаши ҳамда дарс 
жараёнида самарали фойдаланиши лозим. 
Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи нафақат муҳим ахборотлашган билим ва малакаларга эга 
бўлиши, балки касбий маҳоратини такомиллаштирган ҳолда дарс жараёнини замонавий 
педагогик технологиялар асосида ташкиллаштира олиши ҳам зарур. 
Шунингдек, педагог ходимларни ахборот билан ишлаш маданиятини ўстириш ва 
шакллантириш ҳам жуда муҳимдир. Ахборот маданияти – бу кишининг кундалик ҳаёти ва 
фаолиятида ахборот технологияларининг барча турларидан тегишлича фойдалана олиш 
кўникма ва малакасидир. Бинобарин, малака ошириш таълими олдида ўқитувчиларни ахборот 
билан ишлаш маданиятини ўстириш ва шакллантириб боришдек долзарб вазифа турар экан, 
бу ўринда ўқитувчи тоборо маслаҳатчига, йўл-йўриқ кўрсатувчига, ўқув жараёнини 
бошқарувчисига айлана бориши, шунингдек унинг ахборот эгаси ва тарқатувчиси сифатидаги 
функциялари энди янги ахборот технологиялари зиммасига юклана бориши муносабати билан 
асосий масала, билимлар ва ахборот оламига кириш, бу оламнинг ресурсларидан қандай қилиб 
фойдаланиш ва уларни ўзлаштириш масаласи бўлиб қолади. 
Ўқитувчининг касбий маҳорати ва ахборот маданияти унинг ахборотлашган 
дунёқараши, ҳам анъанавий, ҳам янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш 
билан профессионал ахборотлашган талабини мукаммал қаноатлантириш бўйича мустақил 
иш фаолиятини таъминловчи билим ва малакаларининг тизими билан характерланади. Янги 
педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ўқитувчи педагогик фаолиятининг 
муҳим ва асосий томонларини ёритади, яъни ўқитувчининг касбий маҳоратини 
такомиллаштириш, уларда доимий равишда билимга бўлган қизиқиш ва интилишни уйғотиш, 
ахборотларни излаш, сақлаш, саралаш ҳамда олиган маълумотлар устида ишлаш, уларни 
баҳолаш кўникмаларини тўғри шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. 
Малака 
ошириш 
жараёнида 
педагог 
ходимларнинг 
касбий 
маҳоратини 
такомиллаштириш жараёнида кўпчилик ўқитувчиларнинг ахборотлар билан ишлаш бўйича 
етарли малакага эга эмаслиги, керакли сўровларни талаб даражасида баён эта олмаслиги 
фаолиятга тегишли материалларни, малака ҳужжатларини, ўқув дастурларини тузишда ва 
тайёрлашда қийинчиликларга сабаб бўлади. 


16 
Замонавий ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланиб ўқитувчиларни қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий маҳоратини 
такомиллаштиришда асосий эътиборни қуйидаги мавзуларни ўзлаштиришига қаратиш муҳим 
ҳисобланади: 
- жамиятдаги ахборотлаштириш жараёнининг таълим тизимидаги ўрни; 
- миллий ва хорижий ахборот тармоғи ва порталларидан ахборотлар излаш ва топиш; 
- ахборларни қайта ишлашнинг замонавий дастурлари ва усуллари; 
- таълим тизимини бошқаришда ахборот технологияларидан фойдаланиш; 
- ахборот технологиялари асосида ўқув-услубий ва педагогик-тадқиқот фаолиятларини 
шакллантириш. 
Бу жараён ўқитувчилардан бир қатор кўникма ва малакаларга эга бўлишликни, яъни: 
дидактик материалларни ва фаолиятига оид ҳужжатларни тайёрлашда матн муҳарриридан 
самарали фойдаланиш, мультимедиа тақдимотларини тайёрлаш, тармоқ ичида маълумотларни 
излаш ва мулоқот қилиш кабиларни талаб этади.
Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида 
ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва ахборот маданиятини такомиллаштиришнинг асосий 
воситалари сифатида ўқув ва амалий дастурлар, мультимедиа технологиялари, электрон ўқув 
адабиётлари, масофадан ўқитиш тизими, интернет тармоғи ҳамда амалий дастурлар 
пакетларини кенг қўллаш тизим самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish