ТЮТОР ТУШУНЧАСИ МОХИЯТИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимидаги нутқида: “Биз узлуксиз таълимни такомиллаштириш, фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлашни тубдан яхшилашга алоҳида аҳамият қаратмоқдамиз” деб таъкидладилар.
Шу муносабат билан таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи малакали кадрлар тайёрлаш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
“Ёшлар халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи. Кенг кўламли ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда улар ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқмоқда. Айнан замонавий билим олган, илғор касб-ҳунарларни, инновацион технологияларни, хорижий тилларни пухта эгаллаган ўғил-қизларимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришда етакчи ўрин тутади”. Янги Ўзбекистон тараққиётида мамлакатимизда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш, уларнинг хақ хуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, уларни жамиятнинг тенг хуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида изчил ва кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, ёшлар янгича фикрлашга, янги-янги ғояларни дадил ўртага ташлаб, уларни амалга оширишга, муаммоларни ижодий ва ностандарт ёндашувлар асосида ҳал этишда уларининг билим олиши, илм-фан, инновациялар, адабиёт, санъат ва спорт соҳасидаги истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, уларнинг жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий хаётида фаол иштирок этиши учун барча шароитларни яратишда муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги бир қатор фармонлари сохада кузатилаётган эволюцион ўзгаришларни янада жадаллаштиришга оид давлат сиёсатини янги боскичга олиб чикишга каратилгани билан аҳамиятлидир.
Тютор таълим- тарбия жараёнининг муваффакиятли кечишини ва унинг самарадорлигини таъминловчи асосий маслахатчи ўкитувчи сифатида фаолият олиб боради. Тютор сузи лотинча" tutor", инглизча" Tutor" pyс тилида" домашний учитель"," репититор"," настовник" ўзбек тилида консультант укитувчи, маслаҳатчи, устоз маъноларини англатади. Тютор ходими таълим-тарбия ишларининг сифат ва самарадорлигини ривожлантириш, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш, назарий ва амалий билимларини таълим олувчилар томонидан тушуниб етиш ва талкин килишларида ёрдам бериш, уларга мустакил укишларни ташкил этиш масалаларида йўл- йўрик кўрсатиш, маслахат бериш кабиларни бошкариш кетма- кетлигини яхлит тизим сифатида амалга ошириш ушбу жараённи тўгри назорат килиш, фикр алмашиш, уларнинг ҳар бир кадами хакида маълумотга эга бўлиш вазифаларини амалга оширади. Тютор ходими ўз фаолиятида талабаларнинг ўкиш давомидаги ютук ва камчиликларни аниклаш керак бўлса уларга ўз вактида тегишли тузатишлар киритиш ва камчиликларни бартараф этиш имкониятларини амалга оширади.
Бунинг учун тютор ходими-ўкув жараёнида таълим олувчилар шахсини ўрганиб боришни, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини, мотивлари заминини хамда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларини аниклаб ва тахлил килиб бориш вазифаларини бажаради. У талабалар билан самарали мулокот асосида турли ахборотларга эга бўлиш, тарбия жараёни шакл ва усулларини такомиллаштириш, талабани идрок этиш, тушуниш, унинг ички холати, ниятлари, ўй-фикрлари, мойилликлари ва хис-туйгулари хакида турли маълумотлар тўгрисида тулик ва асосланган ахборотларни бахолаш аниклаш билан уларга ўз муносабатини билдиради. Бунинг учун тьютор ходими таълим мазмуни ва жараёнини тулик тасаввур килиши, ўз фаолияти натижаларини олдиндан кўра билиши аник максадга қаратилган вазифаларни белгилаб олиши, бошкариши, ахборот технологияларидан фойдаланиши, лойиҳалаштириши кабилар таълим-тарбия жараёнини самарадорлигини оширади. Тьютор ходими талабалар фаолиятида пайдо булаётган кийинчилик ва муаммоларга эътиборли бўлиши, уларни ўз вақтида кўллаб- кувватлаши ва тўгри маслахатлар бериб бориши, гурухларда соглом ижодий муҳитни ташкил қилиши учун режалаштирилган ишларнинг самарали бўлишини таъминлайди. Талабаларда идрок этиш, мулокотга киришиш, таълим- тарбияга оид ахборотларни англаб етиш, уларнинг ўзини бошкариш, ўз фаолиятини тахлил қилиш ва баҳолаш кабилар маънавий ва интеллектуал камол топишда намоён бўлади. Бунинг учун тьютор ходими талабаларда ўзини- ўзи ривожлантириш ва камолга эришиш, ўкув-билим фаолияти технологиясини ишлаб чиқиш ўкув жараёнининг мазмунини такомиллаштиришга ушбу жараёнларда тарбиявий ишларнинг илмий педагогик, илмий технологик харитаси ва уни амалда куллашнинг алгоритмик тизимини яратиш, шахс камолотини ривожлантириш имкониятини яратади. Чунки ушбу жараёнда бевосита ўкув- педагогик фаолияти сифатида таълим самарадорлигини таъминлашдаги масъулиятини белгилашни, шунингдек, куч ва вактларини тегишлича таксимлаш, бўлажак мутахассисларни тайёрлашни оптималлаштириш ( оптимал бошкариш) учун уларнинг маданий- маърифий, илмий- маънавий ва интеллектуал салоҳиятини хар томонлама рўёбга чикариш учун шарт- шароитлар яратади. Тютор ўз фаолиятини ривожлантиришда, ўз билими, кўникма ва малкаларини такомиллаштириб боришга алохида ахамият бериши-махсус психологик-педагогик ва ахборот- коммуникация технологиялари мухитида таълим олувчиларнинг мустакил ўкув-билимларини такомиллаштириши, уларнинг шахсий- касбий ривожланишда ўз самарасини кўрсатади.
Давлат олий таълим муассасаларида тьюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомининг умумий коидаларида кўрсатилишча тьютор- бу олий таълим муассасасида фаолият юритадиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган, юксак ахлокий фазилатларга эга бўлган ходим булиб, ўзига бириктирилган гурух талабларининг таълим олишларида, шунингдек, дарсдан бўш вактларини мазмунли ташкил этишларида кумаклашади, уларни инсонпарварлик, адолат, мехнатсеварлик, Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш, бешта мухим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгарак ва клубларига жалб этиш, таълим олиш жараёнида юзага келадиган барча масала ва муаммони ўрнатилган тартибда бартараф этишга каратилган фаолиятни олиб боради. Тютор турар жойларида, ижарадаги ва хусусий хонадонларда яшовчи талабаларнинг яшаш манзилларига мунтазам бориб, у ерда яратилган шароитлар ва талабаларнинг муаммоларини ўрганиб бориш ва уларни яхшилаш чораларини куриш фаолияти билан шугулланади. Тютор уз фаолиятида амалдаги конун хужжатлари, олий таълим муассасаси ички тартиб ва одоб- ахлок коидалари хамда ушбу низомга риоя этади.
Шу жиҳатдан тютор ходими олий таълим жараёнида ҳам катта ўзгаришларни амалга оширишда "Беш муҳим ташаббус" дастури, ёшлар иттифоқи билан хамкорликда талабалар фаолиятини мазмунли ўтказиши, тадбиркорлик соҳасидаги ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқаришда ётакчилик вазифаларини амалга оширади. Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонни барпо этишда тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган таълим-тарбия жараёнларини амалга ошириш тютор ходимиларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Чунки таълим ислоҳотлари тобора кенгайиб бораётган жараёнлар улар олдига янада улкан вазифаларни қўймоқда. Янги Ўзбекистоннинг ривожланиши тютор ходимининг доимий изланиши асосида ютуқлар билан бирга камчилик ва нуқсонларни бартараф этишни талаб этмоқда. Бу ўринда олий таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларни ташкил этиш ва бошқариш Янги Ўзбекистон ривожланишининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Тютор ходими талабаларни ўқитиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш, тарбия олиш асосида жамиятда ўз ўрнини топишда, орзу-интилишларини рўёбга чиқаришда шарт-шароитлар яратиш маҳоратига эга бўлиши уларда шижоат, дадил фикр ва таклифларни вужудга келтиради.
Ёшлар тарбиясида доимо изланиш ва интилишда бўлган, юксак марраларни кўзлаб, олдинга қараб интиладиган тютор ходими ўз олдига қўйган мақсадларга албатта эришади. Бундай тютор ходими талабаларнинг онгу тафаккурини юксалтиришга олиб келади. Бунинг натижасида талабаларда меҳр, вафо ва садоқат, ватанпарварлик туйғулари ривожланади. Ҳар бир мутахассиснинг ҳаётда нимага, қандай ютук ва натижаларга эришганлиги бевосита тютор ходимининг компетенциясига боғлиқ. Шунинг учун ҳам тютор ходими устоз сифатида талабаларга меҳр ва эътибор кўрсатиши муҳимдир. Чунки, жамиятнинг тарақкиёт ва маданият даражаси аввало уларга боғлиқ. Дарҳақиқат, таълим-тарбия жараёнида тютор ходими оила, маҳалла, жамоатчилик ҳамкорлигида жисмонан бақувват, маънавий ётук, мустақил фикрлайдиган, ишлаш ва онгли яшаш қобилиятига эга бўлган, замонавий фан-техника ва технология ютуқларини ўзлаштирадиган, маълум касб-ҳунарни эгаллаган баркамол авлодни шакллантириш муҳим ўрин тутади. Тютор ходими шахсининг миллий ва умуммаданий компетенцияси ижтимоийлашувида муносабатларга киришиш, касб-ҳунар ўргатиш, талаба ёшларнинг маънавий ва ғоявий қиёфасини шакллантиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади. Муайян жамиятнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда талаба шахсни таркиб топтириш ва ривожлантиришда ахлоқий тушунчалар, қонун-қоидаларни улар онгига сингдиради. Талабалар билан ижтимоий -иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок этишига қаратилган жараёнларни амалга ошириш асосида умуминсоний қадриятлар, миллий мерос, маърифат ва ҳаёт сабоқларини шакллантириш вазифасини амалга оширади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда тютор ходими бир неча авлодга мансуб шахсларнинг ўзаро муносабатлари узвийлигини таъминлашда фаол иштирок этади, уларнинг бир-бирлари билан билим, тажрибаларини ўрганиш, такомиллаштиришга оид ёш авлод тарбияси билан шуғулланадилар. Ёш авлодда моддий ва маънавий қобилиятларини шакллантириш учун узлуксиз равишда фаолият кўрсатадилар. Тютор ходими талабаларни мамлакат ҳаёти ва халқ тажрибаси билан таништириб бориш улар шахсининг ҳар тамонлама ривожлантиришда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиши янги Ўзбекистон тараққиятининг иқтисодий ва маънавий бойликларини нафақат чуқур ўрганиши, балки уларни талабалар онгига етказиши мухим ўрин тутади. Тютор ходими талабаларда маданият, кино, рақс ва тасвирий санъат соҳаларини, адабиёт ва китобхонликни ривожлантириши, миллий ҳунармандчиликни такомиллаштиришда машғулотлар жараёнида маданий бойликлар, буюк муқаддис боболаримизнинг диний ва илмий маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари, шунингдек, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиши, халқимизнинг бой диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш асосида талаба-ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш беқиёс ўрин тутади. Тютор ходими ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб, бу соҳадаги ўз фаолиятини янада кучайтириши, талабалар маънавиятини қўллаб-қувватлашида билим ва тажриба, ташкилотчилик салохияти, талаба улар учун фидойилик туйғусига эга бўлиши унинг фаолиятини самарали бўлишини таъминлайди. Шу жиҳатдан ҳам таълим ислоҳотларининг самарали амалга оширилиши биринчи навбатда тютор ходимиларнинг билим ва тажрибаси, ишбилармонлик хусусиятларига боғлиқ. Энг муҳими, улар талаба ёшларнинг ишончини қозонган бўлиши шарт. Бу ўринда уларнинг иши, фаолияти ва муомала маданияти, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий савиясига ота-оналар, кенг жамоатчилик баҳо беради. Лекин очиқ айтадиган бўлсак, баъзи бир тютор ходимларининг маънавий-маърифий тарбия соҳасидаги иш фаолияти, талаба ёшлар ўртасида етарли обрў эътиборга эга эмас. Бунинг учун тютор ходими таълим-тарбия жараёнида фанлар узвийлигига эришиш ва кенг қамровли ишларни амалга ошириш, уларни назарий ва амалий жиҳатдан ташкил этишда фалсафа, маънавият, педагогика, психология, социология, анотомия, физиология ва гигиена, этика, эстетика фанлари билан боғлиқликда олиб бориш муҳим ўрин тутади. Афсуски, кўпгина тютор ходими талаба-ёшларнинг дарду ташвишлари билан яшашни қандайдир иккинчи даражали иш деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам улар кўпгина масалаларда заиф ва ожиз бўлиб қолмоқда. Тютор ходимининг маданияти, ҳаётий билим ва тажрибалари бевосита талабалар билан мулоқот қилишдан бошланади. Тютор ходими талабалар билан бирга ишламаса, қанчалик шароит яратмаса таълим ислоҳотларининг ривожланиши қийин бўлади. Бугунги тютор ходими мустақил қарор қабул қилиб, мустақил иш олиб бориш имкониятига эга. Тютор ходими ниманидир билмаслиги ёки кўздан қочириши, хатога йўл қўйиши мумкин, лекин у ана шу хатоларни тузатишда янгича ишлаш, ўз билим ва тажрибасини ошириши талаба-ёшлар бахтини таъминлаш жараёнларини такомиллаштиришнинг асосини ташкил этади. Чунончи, тютор ходими таълим-тарбия ишларини тўғри ташкил қилиш ва талабаларга билим бериш жараёни орқали уларни ҳаётда қўллай олишга ўргатиш усул ва услубларини амалга ошириш масалаларни назарий ва амалий жиҳатдан ривожлантиради. Таълим жараёнида тютор ходими турли тарбия ишларини олиб боради. Масалан, йигит-қизлар ҳамда турли миллат вакилларидан иборат бўлган жамоа асосида тарбиявий ишларни ташкил қилади. Тарбиявий ишлар асосида талабаларда “Миллий тикланишдан миллий юксалиш”, “Янги Ўзбекистон тараққияти ёшлар иштироки” каби йўналишлари шакллантириш кабилар уларда Ватан, она-юртга садоқат, ахлоқ ва одоб билимларини ривожлантиради. Тарбиявий ишлар жараёнида тютор ходими талабаларнинг жисмоний ривожаниши, уларнинг анатомик физиологик хусусиятларини ўрганиши қандай яшаётгани, нима билан нафас олаётганини назорат қилиши, қандай масала ва муаммолар қизиқтираётгани, ташвишга солаётганини яқиндан билиши муҳим аҳамиятга эга. Тютор ходими кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаëтган барча муаммоларга эътибор қаратиши ва уларни машғулотлар, маънавий тадбирлар орқали талабалар онгига етказиш, уларга муносабат билдириш маданиятини ривожлантириш зарур. Тютор ходими тарбиявий тадбирларда талабаларга ёшлигиданоқ оилага юксак ҳурмат, эҳтиром, мамлакат, тинчлик, ҳамжиҳатлик, юксалиш, ҳуқуқ, жонажон Ватанимизга бўлган чексиз меҳр ва садоқат, билим ва тажриба, ақл-заковат, ягона халқ, ягона миллат, эзгу мақсад туйғуларини шакллантириши уларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қаторидан ўрин эгаллаш имконини яратади. Албатта ушбу жараенда талабаларининг билим, савиясини ошириш илм- маърифат, юксак маънавиятини ривожлантириш тютор ходимининг педагогик махорати, илғор тажрибалари мухим ахамиятга эга. Чунки тютор ходими илм- маърифатли кадрлар тайёрлаш, талабаларни турли сохаларга йўналтириш, таълим, жараёнларида ислохотларни амалга ошириш стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларни тарбиялаш, хориждаги илғор тажрибаларни чукур ўрганиш, таълим жараёнини янгилаш, ўқитиш методикаси, шакл ва методларини кўллаш кабиларни амалга оширишга маъсул шахс ҳисобланади. Хар бир тютор ходими Юртбошимизнинг," Илм йўқ жойда колоклик, жаҳолат ва албатта тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарк донишмандлари айтганидек" Энг катта бойлик- бу ақл- заковат ва илм, энг катта мерос- бу яхши тарбия, энг катта кашшоқлик бу билимсизликдир" деган ғоясини ўзига шоир килиб олиши асосида замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси булиш кабилар унинг эхтиёжига айланиши керак. Чунки янги Ўзбекистон тараккиёти бевосита талаба-ёшларнинг билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз билан боғлик.
Шу жихатдан хам талаба-ёшларнинг илм ўрганиши ҳар нарсадан юкори хисобланади. Демак, билим энг олий максад сари ётаклашнинг асоси хисланади. Бу ўринда тютор ходими ўз фаолиятини бошқариш ва ташкил этишнинг махсус тизимини яратиш, олий мактабларда ишлай оладиган ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш каби масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Олий таълим муассасалари фаолиятига инновациялар асосида илғор таълим шакллари, педагогик технологияларини жорий этиш, халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб килган холда ижодий фаолиятга эга бўлган педагогик кадрларни тайёрлаш механизмлари жорий этилади. Шу жихатдан хам тютор ходими хар бир ишига маъсулиятли, зийрак, хушёр, эртани кўра талабалар кайфиятини тез пайкайдиган ва шунга мос равишда ишлайдиган бўлиши керак. Акс ҳолда у талабалар эътиборидан четда колади. Ўз обрўсини йўқотади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тютор ходимининг педагогик маҳорати, иродаси ўзига ҳуш ёқадиган бирор нарсани килаётганда эмас, балки бирорта оғирроқ, кутилмаган, сезиларли зўр беришни талаб киладган вазифани бажараётганда намоён бўлади. У бу ишнинг катта жамоа ва бутун Ватанимиз учун зарурлиги ва фойдалилигига ишонганлиги учун самимий муносабат, ирода ва касбга бўлган маъсулият билан амалга оширади. Тютор ходими ўз фаолиятида ижтимиой ва иктисодий савиясини тинимсиз шакллантириб бориши, виждонан, сидқидилдан меҳнат қилиши, малака ва кўникмаларини тинимсиз ошириб бориши, педагогик маҳоратини юксалтириши, жамоа ўртасида катта ҳурматга лойик бўлиши каби масалалар таьлим-тарбия тараққиётининг кўзгусига такомиллаштиришнинг асосий негизи хисобланади. Шунинг учун ҳам ватан истикболи учун курашчи, чукур маъсулиятни хис киладган ёшларни тарбиялаш, жамият манфаати бунёдкорлик ишлари тютор ходимининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Тютор ходими ўзининг фаолиятида малакали ва тажрибали, чукур билимга эга, давлат тили ва чет тилларни, замонавий педагогик технологияларни ва ўқитишнинг иннавацион услубларини билиши, кластер методи асосида бошка ташкилотлар, йирик компания ва бирлашмалар билан алокада бўлиши, ўқитишнинг иннавацион шакл ва услубларини жорий килган ҳолда таълим мазмунини такомиллаштириши, миллий ва жаҳон адабиëти, мусика, кино, ҳайкалтарошлик, амалий санъат ва бошка ижодий йўналишлардаги билимларга эга бўлиши, ўкув жараёнида таълимнинг илғор шакллари, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш мақсадида хорижий таълим ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиши, замонавий талабларни ҳисобга олган холда ижодий танловлар, тест ва бошка синовлар асосида талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини, ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машгулотлар олиб бориши кабилар таълим- тарбия самарадорлигини оширади. Бу ўринда жамият хаётида ҳақиқий меҳнат қиладган инсонни вояга етказади ва ҳар бир шахсни етук мутахасис бўлишига тайёрлайди. Уларда миллий кадриятларни асраш, ривожлантириш демократик тамойилларига амал қилиш тарбияга эътиборли муносабатда бўлиш, ҳукук ва бурчларини ҳимоя килиш, соғлом турмуш фаолиятида ижтимоий фаоллик позициясига эга бўлиш, хусусиятларини амалиётда намоён этиш билим ва малакаларини ривожлантиради. Ушбу жараёнда тютор ходими талабаларга интизом ва маъсулият, кобилият умумий, махсус ва ижтимоий билимлар, топширилган ишни тез ва сифатли бажаришга интилиш, катийлик, касбий гурур, маҳорат ва ҳурмат, самимийлик, хаётий фаолиятда хурмат билан бир- бирига ёрдам бериш, ташаббускорлик ва мустакиллик, иш билармонлик ва тадбиркорлик, мехнатсеварлик, мулокот маданияти, самимийлик, уддабуронлик жамиятда ўзини тутиш маъсулиятига эга бўлиш, соғлом турмуш тарзини бўш вактини мазмунли ўтказиш аҳлоқий билимларга эга бўлиш, оилавий бурчларини бажариш, ўз ота- оналарига, ёши улугларга хурмат билан муносабатда бўлиш, асосида улар олдига куйилган максад ва вазифаларини амалга оширишида ишонч, малака, шахс сифатлари, одоб, хулк- атвор кирраларини такомиллаштиради. Тютор ходими фаолиятининг асосий максади ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришдир. Олий мактаб таълимининг демократик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган тютор ходими таълим- тарбия жараенида кўйилган аник максад асосида талабани ҳар томонлама ривожлантириш унинг кобилияти ва ютукларига ишониш асосида ўз-ўзини англаган шахсни шакллантиради. Ушбу жараёнда талабада, демократик карашлар ва инсоний позиция такомиллашади. Унинг касбини ривожланади. Ушбу жараенда тютор ходими тарбиянинг шахсга йўналганлигига талабанинг индивидуал лаёкатларини, кизикишларини, ўзига хос характерини, ривожлантиради. Тютор ходими талабаларнинг ҳохиш ва истакларини хисобга олиш билан чегараланиб қолмай ташкил этишда талабаларининг кизикишларини, ҳис-туйғуларини романтик карашлари, фуқаролик ва ўртоклик бурчлари мустакил фаолиятга ва инсонга бўлган интилишларини ҳисобга олган холда уларни жамоага бўлган муносабатларини мустаҳкамлаш, интизом талабларига амал килиш, унинг маънавий ахлокий жихатларини ривожлантириш асосида талаба шахсини шакллантиради. Олий таьлим муассасаларидаги тарбия жараенлари талаба стратегиясининг мазмуни ва воситлари уларни катта ҳаëтга таёрлаш негизини ташкил этади. Дарҳақиқат, бугунги кунда таълим сохасида амалга оширилаëтган ислохотларнинг мазмун мохияти шахсида жамият хаётига ижтимоийлашуви имкониятларини намоён килишга оид тегишли фаолият турлари асосида ижодий кобилиятларини ривожлантириш масаласини долзарб килиб куймокда. Шу жиҳатдан ҳам тютор ходими талабаларда ёшлигиданоқ соглом турмуш тарзи ва ижтимиоий ҳис туйғулари, нутк, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари ва ижодий жараёнини ривожлантириши асосида билим олишга фаол кизикиш, ўкув ахборотни топиш мустакил фойдаланиш, вокеа ходисаларга муносабат билдириш ва уларни хаётда куллаш кабиларни амалга оширади. Таълимнинг мазмун мохиятини унинг ва имкониятларини натижаларини такомиллаштиришни талаб этади. Бу эса талаба таълим марказида ривожланаëтган шахс, унинг имкониятини чикаришга интилиши, хусусиятларини намоён этади. Ушбу жараёнда турли талаб ва мажбуриятларни кабул тайёр бўлишини талаб этади. Тютор ходими таълим- тарбия жараёнини замонавий, инновацион, педагогик, психологик, дидактик, методик ёндашувлар асосида ташкил этишнинг узлуксизлик ва узвийликни таъминлашида индивидуал психологик ижтимоий компетенцияларига алохида эътибор каратиш ижобий натижаларга олиб келади. Хулоса килиб айтганда тютор ходими талабаларнинг аклий, жисмоний, ахлокий, эстетик тарбиялаш асосида жамиятнинг комил фукаросини ривожлантиради. Уларда сиёсий, гоявий дунёкараш ахлокий меъёрлар ва хулкий муносабатларни бунда тютор ходими талабаларни назорат қилиш назорат килиш, асосида уларни жамиятда белгиланган тартиб- коидаларига риоя килиш, таълим олиши учун шарт-шароит яратиш маьнавий томондан куллаб-кувватлаш ишларини олиб боради. Шу жиҳатдан тютор ходимининг хулки, дунёкараши савияси ва жамиятдаги ўрни талабалар учун ибрат намуна ҳисобланади. Шундай экан тютор ходими ўзиниг педагогик фаолиятида ижодий имкониятларини фаоллаштириш натижасида ўкув- тарбиявий ва, жараенда хар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришга ўз хиссасини қўшади. Тютор ходими ўз фаолиятида талабаларнинг хусусиятлари ва кобилиятлари, уларнинг ички имкониятларини ҳисобга олган ҳолда миллий ва умуминсонний кадриятларни улар онгига сингдириши, шахс, жамият ва атроф- мухитига бўлган муносабатларида ижодий фикрлаш, башорат кила олиш, мукобил фикрлашга имкон берувчи шакл, метод ва воситаларидан фойдаланиш, ижтимоий ахамиятли карорлар кабул килишга ўргатиш, мустакил таълим олиш, ўз-узини тарбиялаш, ўз-узини ривожлантириш кабиларни таълим-тарбия жараëнида узлуксиз амалга ошириши ўз самарасини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |