|
Dil-murod qurilish invest
|
Sana | 26.04.2022 | Hajmi | 17,68 Kb. | | #582510 |
| Bog'liq Наманган туманлараро иқтисодий судига
Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судига
Давогар: “DIL-MUROD QURILISH INVEST” МЧЖ
конх: 61110лими
001
имов кўчаси 55-уй
adorligini oshirishda qo'Наманган шаҳар С.Рахимов кўчаси 55-уй
Телефон +99899 313-00-65
Х/р 2020800040024226001
Банк: “Капитал” Наманган бўлими
МФО: 01085
ИНН: 302662734
ОКОНХ: 61110
Қарздор: Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси
Тўрақўрғон шаҳар С.Рахимов кўчаси 1-уй
Телефон +99899 442-30-05
Х/р 23402000300100001010
Банк: “Марказий банк” Тошкент шаҳри бош бошқармаси ХККМ
МФО: 00014
ИНН: 201122919
Даво ариза
(Пудрат шартномаси бўйича вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида)
“DIL-MUROD QURILISH INVEST” жамияти ва Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Янгиобод қишлоқ оилавий поликлиникасини капитал қурилиш, таъмирлаш ва пардозлаш ишларини бажариш тўғрисида 6-сонли шартнома тузилган.
Унга кўра Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий бўлимига ва Ибрат ҚВП бўлимига қурилиш хизматларини бажариб берилган.
Жорий йилда Тўрақўрғон тиббиёт бирлашмасига қарашли Янгиобод ҚВП биносини жорий таъмирлаш ишлари бўйича маҳаллий бюджет ҳисобидан 194.000.000 сўм ва очиқ бюджет ҳисобидан 440.000.000 сўм бажарилган қурилиш ишлар қиймати ҳисоб вароқ фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқ буюртмачи томонидан бажарувчи ҳисоб рақамига тушуриб берилган. Лекин 2021 йил 14 декабр кунидаги давлат харидлари биржасига қўйилган эълонга мувофиқ қолган 128.832.565 сўмни тумани ғазнасида тиббиёт бирлашмаси хисоб рақамида маблағ бўлмаганлиги сабабли қолиб кетди.
Бажарилган ишлар қиймати ҳисоб-варақ фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқ 128.832.565 сўмни ташкил қилган.
Бажарилган ишлар буюртмачи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан қабул қилиб олинган бўлсада 2022 йил январ ойи мобайнида бажарилган қурилиш таъмирлаш ишларини Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилган бўлсада. Вужудга келган мазкур қарздорлик хозирга қадар тўлаб берилмаган. Қарздорликни ундиришни сўраб талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 12 бандида иш бошлашдан олдин 30% миқдорида тўла иш бажарилгандан сўнг тақдим этилган хужжатларга асосан иш қийматининг 70% 20 кун ичида Бажарувчининг хисоб рақамига Буюртмачи томонидан тўлаб берилишига хар бир кечиктирилган кун учун “Буюртмачи” “Бажарувчи”га тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида жарима тўлашига келишилган.
Мавжуд 128.832.565 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тан олиниб, бу хақда 01.01.2022 холатига ўртамизда солиштирма далолатнома тузилган. Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодекси (кейинги ўринда - ФК)нинг 234-моддасига асосан кредитор қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш хуқуқига эга. Мажбуриятлар эса шартномада вужудга келади.
ФКнинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун хақ тўлаш мажбуриятини олади.
Бундан ташқари, ФКнинг 263-моддасига мувофиқ Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганидан қатий назар, кредитор қонунида белгиланган Неустойка (қонуний Неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бунга кўра 23.12.2021 йилдаги шартномага мувофиқ мажбуриятларни бажариш кечиктирилган пуллар учун хисобланган жарима асосий қарз суммасидан кўпайиб кетишини инобатга олган холда, асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида 51 533 026 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон республикаси хўжалик процессуал кодексининг 1, 6, 112-моддалигига асосан жавобгар Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси хисобидан жамиятимиз фойдасига 128.832.565 сўм асосий қарз, 51 533 026 сўм пеня жами 180 365 591 сўм хамда тўланган 1 283 325,65 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида хал қилув қарорини чиқариб беришингизни сўраймиз.
Илова: Даво аризаси
Талабнома
Шартнома
Солиштирма далолатнома
Бажарилган ишлар далолатномаси
Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги
хақида тўлов топшириқномаси
“DIL-MUROD QURILISH
INVEST” МЧЖ рахбари: Р.Бойдадаев
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|