17
Internet World Stats агентлигининг маълумотларига кўра, интернетдан 2,5 млрдга яқин
одам фойдаланаётган бўлса, мобил воситалар ёрдамида интернетдан фойдаланувчилар 4,5
млрдга етган.
Жумладан, Ўзбекистон аҳолисининг 30,2% Интернет фойдаланувчиси ҳисобланади.
Биргина UZ доменида рўйхатдан ўтган вебсайтлар сони 2007 йилда 2,0 мингта бўлган бўлса,
2015 йилга келиб улар 19,1 мингта бўлди. Давлат интерактив хизматлари сони 2008 йилда 49
та бўлган бўлса, 2015 йилга келиб улар 685 тага етди. Ziyonet таълим порталида 2008 йилда
7,3 мингта ресурс бўлган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони 65,3 мингтага етди. Албатта
бундай мисолларни кўплаб келтириш, ахборот технологияларининг афзалликлари ва
оламшумул ютуқлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин, лекин танганинг икки томони бўлгани
каби унинг вайронкор, ҳавф-ҳатарли жиҳатларига ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Масалан, хорижий тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра дунёда 76% дан ортиқ ота-
она болаларининг қандай сайтларга киришини билмас ва назорат қилмас экан. Бор-йўғи 11%
ота-оналаргина болаларига онлайн хавфсизлик ҳақида
тушунтириш берар экан, 12% ота-
оналар эса фарзандларига электрон тармоқда ишлашни таъқиқлаб қўйган экан.
Кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра 9 ёшдан 12 ёшгача бўлган 38%, 13–16 ёшдаги
77% болалар интернетнинг доимий фойдаланувчилари ҳисобланади. Статистик
маълумотларга кўра, 18 ёшгача бўлган 40% болалар таъқиқланган сайтларга кириб, улардаги
ман қилинган ахборотларга қизиқиши ва доимий равишда фойдаланувчи болаларнинг 44%
виртуал мулоқот пайтида ҳеч бўлмаганда бир марта, 11% эса бир неча бор таъқиб остига
олинган.
Ёшларнинг 14,5 % интернет орқали нотаниш одамлар билан учрашув белгилаган, 10 %
бундай учрашувларга ёлғиз борган, 7 % бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаган. Дунё миқёсида
эса 38% болалар зўравонлик руҳидаги
сайтларни, 26% миллатчилик характеридаги веб-
саҳифаларни мунтазам кузатиб бориши маълум бўлган. Ачинарлиси шундаки, дунёда 12-15
ёшли болаларда Интернетга қарам бўлиб қолиш мойиллиги кучли бўлиб, бундай ўғил болалар
қизлардан 10 баробар кўпчиликни ташкил этади.
Бундай ҳолатлар ҳеч кимни, ҳеч қайси миллатни, ҳеч қайси давлатни четлаб ўтмаслиги
муқаррар. Чунки, ахборот технологиялари, электрон тармоқлар, мобил алоқа воситалари
инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётир.
Бундай даврда таълим-тарбия
жараёнини мазмунан такомиллаштириш, ўқувчиларда таянч компетенцияларни, айниқса
ахборот билан ишлаш компетенциясини жадал ривожлантириш эҳтиёжи туғилиши табиийдир.
Демак, бугун болаларимизда медакомпетентликни шакллантиришни таълим-тарбия
жараёнида умумтаълим фанларига сингдирган ҳолда амалга оширмоғимиз лозим.
Бу муаммони ҳал қилиш учун мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги ўзига хос
тажрибаси, ривожланган давлатлар таълим тизимларининг ютуқ ва тажрибаларини эътиборга
олган ҳолда ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим
стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тажриба-тадқиқотдан
ўтказилмоқда. Тажриба-тадқиқот жараёнида ўқувчиларда шакллантирилаётган 6 та
таянч
компетенциялар аниқлаб олинди, булар:
коммуникатив компетенция;
ахборот билан ишлаш компетенцияси;
шахс сифатида ўзини-ўзи ривожлантириш компетенцияси;
ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси;
умуммаданий компетенция;
математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда
фойдаланиш компетенцияси.
Бевосита медакомпетентликни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: