351
4.5. Илмий – техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига бошқа
харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини ўзгаришининг хусусий
кўрсаткичлари:
1) аниқ илмий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 1 сўмлик
маҳслотнинг аниқ турларига бошқа
харажатларни пасайиши фоизи;
2) илмий-техник тадбирларни амалга ошириш натижасида бошқа
харажатларни нисбатан тежалиши;
3) фойда, қўшимча қиймат ва даромадни бошқа харажатлардан
фойаланиш самарадорлигида ўзгаришларни келтириб чиқарувчи
илмий-
техник тадбирларни амалга оширилиш билан боғлиқ интенсив ва экстенсив
омиллар ҳаракати ҳисобига ўсиши;
4) қўшимча қиймат, фойда ва даромадни уларни бошқа харажатлардан
фойдаланиш самарадорлигида ўзгаришлар кетириб чиқарувчи илмий-
техник тадбирлар билан асосланган ўсишларнинг умумий ҳажмларидаги
интенсив омиллар ҳисобига ўсишларининг улушлари.
Кўрсаткичларнинг таклиф қилинган тизими аниқ илмий-техник
тадбирларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини тўлиқ таърифлайди. У
илмий-техник тадбирлар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини
корхона ишлаб чиқариш самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичлари билан
мувофиқлаштириш ва илмий-техник тадбирларни амалга оширишга
ажратилган капитал киритмаларидан фойдаланишнинг
самарадорлиги
устидан назоратни амалга оширишга имкон беради.
Олдин таъкидлаб ўтилганидек, кўрсаткичларнинг ушбу тизими аниқ
илмий-техник тадбирлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таърифлайди.
Худди
шу
вақтда
бизнес-режаларни
ишлаб
чиқиш
ва
уларни
бажарилишининг таҳлилини ўтказиш жараёнида барча илмий-техник
тадбирлар умуман корхона ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий
352
самарадорлигига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш муҳимдир. Чамаси,
йиғма кўрсакичларни ҳисоблаш услубиёти аниқ илмий-техник тадбирлар
самарадорлигини ҳисоблаш услубиётидан фарқланиши керак. Масалан, аниқ
илмий-техник
тадбирларни
меҳнат
ресурсларидан
фойдаланиш
самарадорлигига таъсирини белгилашда ушбу тадбиларни татбиқ этиш
участкаларида меҳнат унумдорлиги қанча фоизларга ошганлигини бнлгилаш
муҳимдир. Барча тадбирларни меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигига таъсирини баҳолашда умуман корхона бўйича ушбу
тадбиларни ўтказишдан меҳнат унумдорлиги қанча фоизларга ўсганлигини
аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, барча тадбирларни умуман корхона ишлаб чиқариш
фаолияти самарадорлигига таъсирини умумлаштирилган ҳолда баҳолаш
учун даставвал уларнинг суммар самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш, кейин
эса корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ўзгаришига
таъсирини белгилаш зарур.
Илмий-техник
тадбирлар
ишлаб
чиқариш
самарадорлиги
кўрсаткичларини белгилаш услубиётини баён қилишдан аввал бундай
ҳисоблашларни
ўтказишнинг
айрим
босқичларидаги
хусусиятларини
таъкидлаймиз.
Ҳисобот
йилидаги
илмий-техник
тадбирларнинг
самарадорлиги
белгиланадиган биринчи босқичда янгилик киритишлар ва илмий
лойиҳаларнинг техник параметрларидан
уларнинг тегишли паспорт
маълумотлари даражасида, янги тўлиқ қувватда фойдаланиши шартларидан
келиб чиқиш керак. Бунда янгилик киритишлар ва инвестицион лойиҳаларни
ўзлаштиришни режалаштириш (меъёрий) муддати тугагандан кейинги
биринчи йил ҳисоблаш йили учун қабул қилинади. Демак, ҳисоблаш
йилидаги илмий-техник тадбирларнинг якуний натижалари қўшимча қиймат,
даромад, маҳсулотни қийматий ва табиий акс эттирилишида ишлаб
чиқаришини ўсиши ва бошқа кўрсаткичлар тадбирларни татбиқ этиш
353
пайтидан йилнинг охиригача ҳисобланган ёки йилга ҳисоблашдаги тегишли
натижаларга нисбатан энг катта бўладилар. Шунинг билан бир вақтда,
қоидага кўра, ҳисоблаш йилида маҳсулот бирлигига меҳнат
моддий ва
молиявий
харажатларни
тадбир
ўтказилишининг
биринчи
йилдаги
қисқаришларга кўра кўпроқ қисқариши кўзда тутилади.
Ҳисоблаш
йилидаги
илмий-техник
тадбирлар
иқтисодий
самарадорлигини белгилашнинг хусусиятлари улардан ишлаб чиқариш
самарадорлигининг истиқболли резервларини аниқлаш ва инвестицион
самарадорликнинг баҳоловчи кўрсаткичларини белгилаш илмий-техник
тадбирларни ўтказишга етарли эканлиги мақсадга мувофиқлиги устидан
назорат
қилиш
учун фойдаланишга имкон беради. Илмий-техник
тадбирларнинг йилига ҳисобланган самарадорлиги белгиланадиган иккинчи
босқичда меҳнат ва моддий харажатларнинг янгидан киритиладиган
нормативлари тадбирини татбиқ этиш пайтида эмас, балки йил бошида кўриб
чиқилганлиги, яъни бутун йил давомида амалда бўлганлиги шартидан келиб
чиқиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: