345
Иккинчи гуруҳга янгилик киритишлар ва инвестицион лойиҳаларнинг
корхона молиявий фаолияти самарадорлигига таъсирини таҳлил қилиш учун
мўлжалланган, янгилик киритишлар ва инвестицон лойиҳаларнинг молиявий
самарадорлиги кўрсаткичлари деб аталувчи кўрсаткичлар киритилган.
Учинчи гуруҳга янгилик киритишлар ва инвестицон лойиҳаларнинг
корхона инвестициолн фаолияти самарадорлигига таъсирини таҳлил қилиш
учун мўлжалланган кўрсаткичлар киритилган. Улар янгилик киритишлар ва
инвестицион
лойиҳалар
илмий-техник
тадбирларнинг
инвестицион
самарадорлиги кўрсаткичлари деб аталади.
Янгилик киритишлар ва инвестицион лойҳалар ишлаб чиқариш,
молиявий ва инвестицион самарадорлигининг бутун мажмуаси бундан кейин
(қисқартириш
мақсадида)
илмий-техник
тадбирлар
иқтисодий
самарадорлигини кўрсаткичлари деб аталади.
Илмий-техник тадбирлар иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини
ҳисоблаш ўрта босқичда ўтказилади:
- биринчидан- илмий-техник тадбирларнинг ҳисобот
йилидаги
иқтисодий самарадорлиги белгиланади. Ҳисоблаш натижаларидан
илмий-
техник тадбирларни аниқ шароитларга нисбатан амалга оширишнинг
мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш,
яъни бу тадбирларнинг
лойиҳавий (ҳисоблаш) самарадорлигини сармоядорлар талабларига мос
келиши даражасини ўрганиш учун фойдаланилади. Шунинг билан бир вақтда
ҳисоблаш натижалари бизнес режаларини ишлаб чиқиш ва корхона иши
иқтисодий самарадорлигини оширишнинг хўжалик
ички резервларини
аниқлашда қўлланиладилар;
-иккинчидан-
ҳисобот
йилига
ҳисоблашдаги
илмий-техник
тадбирларнинг режавий ва ҳақиқий самарадорлиги ҳисобот маълумотларидан
корхона иши иқтисодий самарадорлигини оширишнинг жорий резервлари
(ўтувчи тежалиши) мўлжалланган миқдорини белгилаш, ҳамда илмий-
346
техник
тадбирлар
самарадорлигининг
лойиҳавий
(ҳисоблаш)
кўрсаткичларини ўзлаштирилганлик даражасини таҳлил қилиш учун
фойдаланилади. Жорий резервнинг миқдори бундай тадбир йил бошидан
татбиқ этилган деган шартдан қилиб чиқиш билан ҳисобланган илмий-
техник тадбирларнинг шартли самарадорлиги ва тадбир татбиқ
этилган
пайтдан бошлаб ҳисобот йилининг охиригача ҳисобланган ҳақиқий
(режавий ва амалдаги) самарадорлик ўртасидаги фарқ сифатида
белгиланади;
-учинчидан- илмий-техник тадбирларнинг уларни татбиқ этилган
пайтидан ҳисобот йилининг охиригача режавий ва ҳақиқий самарадорлиги.
Ҳисоблаш натижаларидан илмий-техник тадбирларнинг иқтисодий
самарадорлиги
бўйича
бизнес-режаларни
ишлаб
чиқиш,
уларни
бажарилишини таҳлил қилиш, асосийси эса- инвестицион лойиҳалар ва
янгилик киритишларнинг корхона ишлаб чиқариш,
молиявий ва
инвестицион фаолияти самарадорлигини таърифловчи асосий техник-
иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини белгилаш учун фойдаланилади.
Илмий-техник тадбирлар самарадорлиги кўрсаткиларини ишлаб чиқиш
учун уларни амалга оширилишига сабабчи бўлган якуний режадан келиб
чиқиш зарур. Шунинг билан бирга илмий-техник
тадбирлар самарадорлиги
кўрсаткичлари тизими корхона ишлаб чиқариш, молиявий ва инвестицион
фаолияти
самарадорлиги
кўрсаткичлари
тизими
билан
тўлиқ
мослаштирилган бўлиши керак.
Шундан
келиб
чиққан
ҳолда,
айрим
илмий-техник
тадбирлар
самарадорлигини белгилаш учун, фикримизга кўра, умулаштирувчи ва
хусусий кўрсаткичларнинг қуйидаги тизимидан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: