Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети


I Мавзу Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

I Мавзу Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари, 
мақсадлари ва вазифалари 
Режа: 
1. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари. 
2. Инновацион менежментнинг моҳияти ва вазифалари. 
3. Инновацион менежментнинг мақсадлари. 
1. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари. 
Инновациялар ва инновацион бошқарувга нисбатан оширилган эътибор 
ҳозирги жамиятнинг ҳаётининг ўзи томонидан талаб қилинади, ахир 
инновацион жараёнларни янги маҳсулотлар ва янги техникада рўёбга чиқиши 
унинг социал – иқтисодий ривожланишининг асоси бўлади. 
Инновацион жараён инновацион ўзгаришларни тайёрлаш ва амалга 
оширишдан иборат бўлади ва ягона бир бутунни ташкил қилувчи ўзаро боғ-
ланган паллалардан ташкил топган. Бу жараённинг натижасида амалга 
оширилган ўзгариш инновация пайдо бўлади. Инновацион жараённи амалга 
ошириш учун диффузия – янги шароитлар ва қўллаш жойларда бир марта 
ўзлаштириб ва фойдаланиб бўлинган инновацияларни вақтда тарқатиш жуда 
катта аҳамиятга эга. Инновацион жараён давравий харакерга эга, буни 
иқтисодиётни ташкил қилиш ва бошқаришнинг ихчам тизимларини ишлаб 
чиқишда ҳисобга олиш зарур. 
Жаҳон иқтисодий адабиётларида “инновация” салоҳиятли илмий – 
техник тараққиёт (ИТТ)ни ҳақиқий, янги маҳсулотлар ва технологияларда 



рўёбга чиқадиганга айланиши сифатида талқин қилинади. Бизнинг 
мамлакатимизда янгилик киритишлар муаммолари кўп йиллар давомида 
илмий – техник тараққиётнинг иқтисодий тадқиқотлари доирасида ишлаб 
чиқилган. 
“Инновация” атамасидан Ўзбекистоннинг ўтиш иқтисодиётида ҳам 
мустақил ва ҳам бир қатор ўхшаш тушунчалар: “Инновацион фаолият”, 
“инновацион жараён”, “инновацион қарор” ва ҳ.к. белгилаш учун 
фойдаланилган. 
Ҳар хил олимлар, айниқса хорижлилар (Н. Мончев, И. Перлаки, В.Д. 
Хартман, Э. Мэнсфилд, Р. Фостер, Б. Твисс, Й. Шумпетер, Э. Роджерс ва 
бошқалар) бу тушунчани ўзларининг тадқиқотлари объекти ва предметига 
кўра ҳар хил талқин қиладилар, аммо инновацияларнинг бу ҳар хил 
таърифларининг таҳлили шундай хулосага олиб келадики, ўзгаришлар 
инновацияларнинг ўзига хос мазмунини ташкил қиладилар, ўзгаришлар 
вазифаси эса инновацион фаолиятнинг асосий вазифаси бўлади. 
Австрияли олим Й. Шумпетер томонидан бешта типик ўзгаришлар
ажратилган: 
1) янги техника, янги технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни янги 
бозор таъминотидан фойдаланиш (олди - сотди); 
2) янги хусусиятларга эга маълумотларни тадбиқ этиш; 
3) янги хом ашёдан фойдаланиш; 
4) ишлаб чиқариш ва унинг моддий – техник таъминотини ташкил 
қилишдаги ўзгаришлар; 
5) янги сотиш бозорларини пайдо бўлиши. 
Бу қоидалар Й. Шумпетер томонидан 1911 йилдаёқ шакллантирилган. 
Кейинроқ, 30 – йилларда у инновация тушунчасини, уни истеъмол 
товарларининг янги турлари янги ишлаб чиқариш ва техник воситалар, 
бозорлар ташкил шаклларини саноатга тадбиқ этиш ва уларда фойдаланиш 
мақсадидаги ўзгариш сифатида талқин этган ҳолда киритган. Баъзида 
инновацияга жараёнли тизим сифатида қаралади, шунинг билан янгилик 



киритишни вақтда ривожланиши ва яққол акс эттирилган босқичлилиги тан 
олинади. 
Бозор иқтисодиёти шароитларда инновацияларни баён қилиш 
методологияси халқаро стандартларга асосланади. Фан ва инновациялар 
ҳақидаги ахборотларни тўплаш, ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича 
ишларни мувофиқлаштириш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт 
ташкилоти (ОЭСР) доирасида фан ва техника кўрсаткичлари бўйича миллий 
экспертлар гуруҳи ташкил қилинган, Фраскати қўлланмаси (“Тадқиқотлар ва 
тажриба ишламаларини текширишлар учун таклиф қилинаётган стандартли 
амалиёт) ишлаб чиқилган. Ҳужжат бундай номни тавсияларнинг биринчи 
версияси 1963 йилда итальян шаҳри Фраскатида қабул қилинганлиги 
муносабати билан олган. 
Фраскати қўлланмасидаги қоидаларга даврий равишда аниқликлар 
киритилади, бу миллий ва халқаро даражалардаги илмий – техник сиёсат 
стратегияси, илмий тадқиқотлар ва ишламаларни ташкил қилишдаги 
ўзгаришлар билан асосланади. Фраскати қўлланмаси (1993 й)нинг охирги 
таҳрирларидан биридан илмий тадқиқотлар ва ишламалар (ИТТКИ), 
уларнинг таркиби ва чегаралари, ҳамда тадқиқотлар ва ишламалар билан 
банд бўлган ходимлар сонини ўлчаш услубиётига тегишли асосий 
тушунчалар мавжуд. Технологик инновациялар ҳақидаги маълумотларни 
тўплаш услубиёти 1992 йилда Осло шаҳри (Норвегия)да қабул қилинган 
тавсияларга асосланади. У “Осло қўлланмаси” номини олган. 
Халқаро стандарларга мувофиқ инновация бозорга тадбиқ этилган янги 
ёки такомиллаштирилган маҳсулот ёки амалий фаолиятда фойдаланилаётган 
янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёхуд социал хизматларга 
янгича ёндашиш кўринишида рўёбга чиққан инновацион фаолиятнинг 
якуний натижаси сифатида белгиланади. 
Инновацион 
бошқарув 
ғоятда 
мураккабдир. 
Инновацион 
жараёнларнинг 
ривожланиши 
қонуниятларини 
таҳлил 
қилиш 
учун 
иннвоацион менежерлар бўлган мутахассислар зарур, улар янгилик 



киритишларнинг ҳар хил ташкилий – иқтисодий жиҳатлари билан 
шуғулланадилар. Уларнинг инновацияларни бошқаришдаги асосий вазифаси 
– инновацион жараённи илгари суриш, эҳтимол бўлган тўсиқларни башорат 
қилиш ва уларни бартараф қилиш йўлларини белгилашдир. 
Бозор иқтисодиёти учун янгиланган маҳсулотлардан мансабдор бўлган 
мустақил фирмаларнинг рақобати, рақобатлашувчи янгиликлар бозорнинг 
мавжудлиги хосдир. 
Буюк компаниялар муваффақиятларининг кўп сонли тарихи бундан 
дарак беради. Шу сабабли янгилик киритишларнинг бозорли танлови 
мавжуд, унда инновацион менежерлар иштирок этадилар. 
Инновацион менежерлар ижодий жамоаларни ташкил қила туриб, 
янгиликларни қидириб топиш ва тарқатиш, илмий тадқиқотлар ва 
ишламаларга буюртмалар портфелини шакллантириш билан шуғулланган 
ҳолда, ҳар хил ташкилий тузилмалар (фанлар академияси, ОЎЮ, илмий 
жамиятлар, тадқиқот ташкилотлари, конструкторлик бюролари, инжиниринг 
компаниялари ва бошқалар)да ҳаракат қилишлари мумкин. Улар илмий 
жамоаларни бошқарадилар, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирадилар. 
Буларни барчаси инновацион бошқарувчилар малакаси олдига юқори 
талабларни қўяди: улар илмий техник ва иқтисодий – психологик салоҳиятга, 
ҳам анъанавий менежер ва ҳам тадқиқотчи олим сифатига эга бўлишлари, 
янгилик киритишларнинг самарадорлигини баҳолаш ва инновацияларни 
бошқаришга қодир малакали иқтисодчи бўлишлари керак. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish