Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети


 Янгилик киритиш ва тақдим этишни бошқариш



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

4. Янгилик киритиш ва тақдим этишни бошқариш 
Ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг қайд этилган ишлаб чиқариш 
омиллари ва детерминацияланган турига мўлжалланган марказлашган 
бошқарув қайтарилмайдиган ҳолда ўтмишда қолди. Бозор иқтисодиёти 
шароитларида ҳар қандай фирма ўз инновацион стратегияси ва ташкилий 
тузилмасини мустақил равишда белгилайди, қўлланиладиган технологиялар 
турини танлайди, зарур технологик ускуналарни танлаб олади ва керакли 
миқдор ва сифатдаги моддий ва номоддий ресурсларни оборотга жал этади.
Фирманинг янгилик киритишдан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини 
ташкил қилиш алоҳида босқичлардан иборат ғоят мураккаб тадбирлардан 
ташкил топади, улар умуман янгиликнинг яшаш даврига таъсир кўрсатади. 


190 
Лойиҳавий ёндашув бутун илмий ишлаб чиқариш доирасини чиқишга 
асосланади, унда янгиликларни ишлаб чиқиш, яратиш, татбиқ этиш ва 
тарқатишдан тортиб маҳсулотни фойдаланишдан олиб ташлашгача бўлган 
жараён тушунилади. Инновация бўйича илмий-ишлаб чиқариш давра 
тушунчаси принципиал техник-технологик тизимлар ҳамда тажрибали 
намуналар алмашуви ва ускуналарнинг мавжудларини алмаштиришга 
тегишлидир.
Ишлаб чиқаришдаги технологик қарорлар, техника ва тайёр 
маҳсулотлар моделларининг доиравий айланиши ва алмашуви инновацион 
жараённинг асосий мазмуни ҳисобланади. Ишлаб чиқариш тизимларининг 
яшаш даври ишлаб чиқиш босқичидан бошланади. Бу ерда илмий 
тадқиқотлар, тажрибавий намуналарни тузиш ва яратиш, синовларни 
ўтказиш амалга оширилади.
Маҳсулот мураккаблашгани ва модернизациялангани сари бу босқич 
боргани сари каттароқ аҳамият касб этади. Биринчи босқич серияли ишлаб 
чиқаришга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан якунланади. 
Маҳсулотнинг илм истеъмоли қанча юқори бўлса, кичик серияли ишлаб 
чиқаришнинг 
роли 
ва 
қўлланилаётган 
технологик 
қарорларнинг 
эгилувчанлиги ва мослашувчанлиги шунчалик юқори.
Кейинги босқич ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш ва 
технологияларни танлашни ўз ичига олади. Янги материаллар ва 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш усулини танлашга ишлаб 
чиқаришнинг техник-иқтисодий тайёргарлигини ташкил қилиш тизими ва 
зарур технологик ускуналарнинг таркиби катта таъсир кўрсатади. Ишлаб 
чиқаришни технологик тайёрлашнинг ягона тизими (ИЧТТЯТ)га мувофиқ 
маҳсулотларни оммавий ва серияли ишлаб чиқаришга технологик тайёрлаш 
технологик жараёнларни ишлаб чиқиш, жиҳозларни лойиҳалаштириш ва 
ишлаб чиқариш, маҳсулотнинг тажрибавий намунасини ишлаб чиқариш ва 


191 
синовдан ўтказиш, умуман ишлаб чиқариш тизимини ташкил қилиш ва 
вужудга келтиришни ўз ичига олади.
Технологик жараённи ишлаб чиқишда таъсир кўрсатиш усуллари 
операция турлари ва уларнинг изчиллиги, маҳсулотла, оралиқ турлари, 
деталлар ёки қисмларни олишусуллари белгиланади. Ниҳоят, жараённинг 
асосий, ёрдамчи ва якуний босқичлари бирлаштирилади. Технологик ускуна 
унинг техник таърифлари (қуввати, ишончлилиги, унумдорлиги) ёши, 
эскириш даражаси, таъмирланишнинг технологик таърифлари бўйича танлаб 
олинади.
Яратилаётган ишлаб чиқариш тизимларида керакли ускунанинг 
тузилиши алоҳида аҳамиятга эга. У монтаж қилинаётган ускуна ҳамда 
мавжудларини модернизациялаш ва эскирганларини ҳисобдан чиқариш 
таҳлили нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Ускунанинг ишлашидаги 
тайёрлаш-якунлаш ва ёрдамчи вақтни қисқартириш имкониятига эга бўлиш 
муҳим аҳамиятга эга. Яратилаётган технологик тизим дейилганда техникани 
танлашда ускунанинг ишлаш тартибидан тўлиқроқ фойдаланиш, иш вақтини 
технологик, операция ичидаги, тизим ичидаги ва бошқа йўқотишларини 
қисқартиришга қаратилган ташкилий-технологик тадбирларни кўзда тутиш 
зарур.
Технологик жараённинг сифати унинг янгилик яратиш қобилиятида 
амалга оширилади. У техник-технологик таърифлар ҳамда иқтисодий 
кўрсаткичлар 
нуқтаи 
назаридан 
баҳоланади. 
Таҳлилнинг 
кенг 
қўлланиладиган техник-иқтисодий ва вазифавий-қийматий моделлари 
жараёнларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни 
ўрнатиш ва ишлаб чиқариш тизимларини мувофиқ фаолият юритиш 
алгоритмини топиш имконини беради. 


192 
Ишлаб чиқариш ҳажми ҳам табиий, ҳам қийматий акс эттиришда 
баҳоланади. Бунда барча ишлаб чиқариш харажатлари, янги маҳсулот 
бирлигига сотиш нархи ва сотишдан кўзда тутилган тушумни кўрсатиш 
муҳимдир. Шуни ҳисобга олиш керакки, инновацион лойиҳаларнинг кўплиги 
учун бошланғич даврда қувватларни юклаш 20% ва ҳатто камроқ бўлиши 
мумкин.
Бундай вазият ҳам янги маҳсулотни бозорга чиқишигача тижорат 
қийинчиликлари, ҳам хомашё, бутловларни етказиб бериш, ускуналарни 
созлаш, янги ускуналар ва янги технологияларга хизмат кўрсатувчи 
ходимларни танлашнинг кенг доираси натижасида вужудга келади. Бундай 
жиҳатлар техник-иқтисодий асослашни тузиш ва инновацион лойиҳани 
муҳандислик ўрганишида кўриб чиқилади.
Ишлаб чиқариш босқичида янги маҳсулотни ўзлаштириш, тажрибавий 
партияни ишлаб чиқариш ва янги маҳсулотни серияли, сўнгра оммавий 
ишлаб чиқаришга ўтиш бўйича ишлар мажмуаси амалга оширилади. Ишга 
туширилаётган қувватлар эҳтиёжни белгилаш кетма-кет босқич ва ҳар бир 
кетма-кетлик учун янги маҳсулотни таклиф этилаётган ишлаб чиқарилиши 
ёки савдолар ҳажмининг оралиқ миқдорларига мувофиқ алоҳида амалга 
ошириш керак. Ҳар бир босқич учун материал ва ишчи кучига аниқ 
эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда ускуналардан фойдаланишнинг энг янги 
варианти (параллел, изчил, аралаш ёки хавфсиз-айланма)га афзаллик бериш 
керак.
Ресурсларга эҳтиёж ва харажатлар ҳар бир босқич учун ҳисоблаб 
чиқилиши ва молиявий ресурслар ва савдолар ҳажми билан аниқ тузатишлар 
киритилиши мумкин. Йўқотишлар, брак, тўхтаб қолишларни кўзда тутиш 
керак. Қувватларнинг турлича юкланишида ишлаб чиқаришнинг турли 
босқичларидаги 
харажатлар 
харажатларни 
тўлиқ 
ишлаб 
чиқариш 
қувватларидаги мутаносиб тақсимланиши асосида ҳисоблаб чиқилади.


193 
Шундай 
қилиб, 
техник-технологик 
янгиланишнинг 
усули 
ва 
вариантини танлаш унинг аниқ вазияти, янгилик киритишнинг характери, 
корхонанинг соҳаси, ресурслари ва илмий-техник салоҳиятига мос келишига 
боғлиқ.
Технологик тизимларни мувофиқлаштириш учун инновациялар турини 
алмаштиришга режали ўтиш бўйича тадбирлар тизимини қўллаш зарур. 
Масалан, ишлаб чиқаришнинг бир туридан бошқасига ўтишнинг бир неча 
вариантлари мавжуд. Одатда бошқасига ўтишнинг изчил, параллел, аралаш 
усуллари ажратилади. Қоидага кўра, ишлаб чиқаришнинг янги турига ўтиш 
қўлланилаётган жараёнлар ва бўлғуси янгиликларнинг техник ва технологик 
хусусиятлари билан узвий боғлиқдир. 
Самарали изчил – параллел (аралаш) усул бир қатор афзалликларга эга. 
Аммо уларни амалга ошириш учун ўтувчи ёки гибридли деб аталувчи 
моделларни яратиш зарур. Янги маҳсулотларга изчил – параллел ўтиш текис, 
ишлаб чиқаришни тўхтатмай, маҳсулотларни гибридли гибридли моделларни 
қўллаш йўли билан аста-секин янгилашда амалга оширилади. Ишлаб 
чиқаришни модернизациялаш ва инновациялаларни татбиқ этишнинг бундай 
усули Зил, BMW, FordВаз ва бошқа автомобил гигантларида кенгроқ 
тарқалган. “Ишлаб чиқариш ҳажми - вақт” боғлиқликлар графиклари 
кўринишидаги янги маҳсулотларга ўтишнинг асосий усуллари 3-расмда 
кўрсатилган. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish