Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети


-расм. Технопарк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

4-расм. Технопарк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган 
масалаларнинг базавий чизмаси. 
Инкубаторларнинг ажралиб турган аломати ва ташкилий хусусияти 
шундан иборатки, улар аниқ товарни эмас, мустақил хўжалик субъектини 
ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Шундай қилиб, янги кичик инновацион 
фирмалар технопаркларнинг “маҳсулоти” бўлади. Инкубаторда ҳар хил 
ишлаб чиқариш бирликларини бўлиши фирмаларга уларни ушлаб туришга 
ҳаражатларни анча қисқартириш имкониятини беради. Бу ерда, мисол учун, 
иншоотнинг ижараси, секретарлик, телефон, компьютер хизматларидан 
биргаликда фойдаланиш учун пастроқ нарх белгиланган. тадбиркор 
фаолиятининг бошланғич босқичида инкубатор менежлари томонидан 
бошқарув соҳасида ёрдам кўрсатилади, у малакали юристлар, ҳисобчи, 
маркетологлар хизматлари тармоғига кира олади. Инкубаторнинг, тижорат 
корхонаси сифатидаги даромадлари иншоат ва идора ускуналарини ижарага 
олиш учун олинадиган ижара ҳақи, турли туман касбий хизматларни 
сотишдан даромадлардан вужудга келади. 
Бизнес паркда фирмаларнинг кенгроқ турли туманлиги ҳаракат 
қиладилар. Инкубаторда ташкил қилинган, унга тегишли бўлган ва 
технологияларни топшириш ва илмий-маслаҳат хизматларини кўрсатишга 
ихтисослашган муаллифлик фирмалари; инкубатордан чиққан мустақил 
фирмалар; йирик корхоналарга тегишли бўлган, паркка йирик саноатнинг 
фан, кичик ва ўрта бизнес соҳасидан ўтган бозорнинг ҳар хил талабларини 
ҳажми ва вақти бўйича қаноатлантирувчи илмий тадқиқотлар натижаларини 
ўзлаштирувчи фирмалар. Ушбу нуқтаи назардан уни ташқи муҳитга 
мослашиши тизимнинг муҳим хусусиятидир. Турли туман талабни 
қаноатлантириш учун корхона кичик серияли ва ноёб маҳсулотни ишлаб 
чиқаради, унинг катта қисми буюртмага, шартномага мўлжалланган. Бу 
бошидан ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги барқарор 
алоқаларнинг юқори даражасини белгилаб беради. 


57 
Кўпгина 
япон 
фирмаларининг 
ташқи 
муҳитга 
юқори 
мослашувчанлиги сотишлар ва маркетингни ташкил қилиш билан ҳам 
изоҳланади, чунки буюртамани шакллантириш, талаб ва сотиш каналларини 
шакллантириш одатда маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш 
босқичларидан олдин келадилар. Фирмаларни бозор талабларига юқори 
мослашувчанлигида рақибларни бозорга киришларини чегараловчи асосий 
тўсиқлар ташкилотнинг рақобат афзалликларини ташкил қилишга қобилияти 
бўлади, фирманинг илмий-техник тажрибаси, технологияларнинг даражаси 
ва янгилиги, патентли монополия, тадқиқот базасининг мавжудлиги, 
ходимларнинг юқори малакаси улар сифатида бўлади. Фирманинг тараққий 
этишида бойликлар, ижодий ёндашиш ва касбий ўсиш ва меҳнат 
фаолиятининг обрўсини ўсиши билан бирга бўлувчи инновацион 
ривожланиш ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Ишлаб чиқаришни инновацион йўналтирилганлиги бошқарувнинг 
инновацион характери билан яқиндан боғланган: маъмурий усуллар социал-
психологиклар 
томонидан 
сиқиб 
чиқарилади, 
ходимнинг 
меҳнат 
унумдорлигини ошиши эса уни бошқарув қарорларини қабул қилишга 
дахлдорлиги ва сифатан янги меҳнат ундовчи сабаблар билан боғланади. 
Стратегик марказ билан яқиндан боғланган кичик бўлинма 
ходимлари учун ўзини янги-инновацион фаолиятнинг фаол иштирокчиси 
сифатида кўрсатиб менежернинг ишончини оқлашга ҳаракат қилиш хосдир. 
Кичик бўлинмаларда меҳнатга ундовчи сабаблар сезиларли равишда 
кучайтирилади, ташаббус рағбатлантирилади. Бошқарувнинг инновацион 
характери яна шунда намоён бўладики, кичик мустақил инновацион 
бўлинмалар кундалик фаолиятда йирик бюрократик ташкилотлар учун хос 
бўлган, қарорларни горизонтал ва вертикал бўйича мувофиқлаштиришнинг 
мураккаб тадбирлари билан боғланган эмаслар. 
Замонавий япон корпорацияларида юқори менежер, инновацион 
ёндашишлар ва бошқариш рационаллиги тамойилларига амал қилган ҳолда, 
қаттиқ ёппасига назорат қилишни қўллашга ҳаракат қилмайди. Аксина, 


58 
эгилувчан шериклик алоқаларни мўлжаллаш энг катта самара беради 
(масалан, “Фудзицу”, “Сони”, “Мацусито” ва бошқа фирмалар). 
Бошқариш 
таъсирининг 
эгилувчан 
усуллари 
бошқарув 
вазифаларининг 
кўпчилиги 
(режалаштириш, 
ундовчи 
сабаблар, 
мувофиқлаштириш ва назорат)га, ҳамда бошқарув объектига. 
Инновацион ишлаб чиқаришнинг асосида технологик тизимларнинг 
эгилувчанлиги, ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлиги, ускуналарни қайта 
созланувчанлиги 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
қувватларини 
қайтадан 
ихтисослаштирилганлиги 
ётади. 
Технологияларни 
эгилувчанлиги 
ва 
ўзгарувчанлиги ишлаб чиқаришни инновацион жараённинг ҳар хил 
босқичларида параллел равишда фаолият юритиш асосида горизонтал бўйича 
ташкил қилиш билан бирлашади. Масалан машинасозлик ва асбобсозликдаги 
технологик жараёнларнинг кўпчилиги дискретли (узилишли) характерга эга, 
бу 
ноу-хауни 
билдиради. 
Бу 
фирмалар 
белгиланган 
шартларда 
технопаркнинг 
хизматлари: 
ахборот, 
коммуникация, 
маркетинг, 
патентлицензияли, реклама нашриёт, лизинг, воситачилик ва бошқа 
хизматларини харид қилишлари мумкин. Фирмани паркда бўлиши муддати 
шартномада келишиб олинган ва лойиҳада истиқболлиги ва уни 
истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти боғлиқдир. Паркнинг ҳимояси 
остида фирмалар янги технологиялар, тадбиркорлик усулларини фаол 
ўзлаштирадилар, маркетинг тузилмаларида касб эгаларидан фойдаланадилар 
ва 
натижада 
ўз 
маҳсулотларининг 
юқори 
рақобатбардошлигини 
таъминлайдилар. 
Технологиялардан ташқари Ғарбда технологияларни кичик ва ўрта 
бизнесга топшириш тизими кенг тарқалган. Масалан, Энхедеза, бундай ишни 
техник 
ва 
ижтимоий 
фанлар 
университети 
қилади, 
у 
ерда 
ихтисослаштирилган марказлар 1920 йиллардаёқ ташкил қилинганлар. Бу 
дастурларнинг асосий вазифаларидан бири ғоялар бўйича тадбиркорларни 
топишдир. Махсус дастур бўйича ишловчи мутахассислар газеталарда 
шахсий лойиҳаларини ёки бир қатор фирмалар менежерларининг ғояларини 


59 
босиб чиқарадилар. Бу ерда яна ўз ишини бошлаш ва бизнесни бошлаш учун 
маблағлар топиш таклиф қилинади. Тадбиркорларнинг жавоблари таҳлил 
қилинади, кейин улар билан суҳбат ўтказилади. Инкубатор даври давомида 
ИК одатда университет илмий гуруҳлари билан ҳамкор қиладилар. Бундай 
компанияларнинг ажралиб турувчи аломати-банкротликнинг жуда паст 
даражасидир. 
Инновацион марказлар, технопарклар ва технополислар мисолида 
инновацион инфратузилманинг аҳамият айниқса сезиларлидир, у фанни 
бозор муҳитига кириши, илмий-техник соҳада тадбиркорликни ривожланиши 
ва янгиликларнинг иқтисодий самарадорлигини ошишига ёрдам беради. 
Инновацияларнинг 
тижорат 
муваффақиятининг 
эҳтимоли 
махсус 
институтлар, ташкилотларни шаклланиши ва ягона инновацион соҳада 
шаклланган инновацион жараённи таъминлаш тизимлари туфайли кескин 
ошади. 
Инновацион соҳада инновацион инфратузилма марказий роль 
ўйнайди, у инновацион фаолиятни ривожлантириш учун маблағларни 
самарали тақсимлаш ва хизматлар кўрсатишга кўмаклашувчи шароитлар 
яратиш учун ташкилий, моддий, ахборот, молия ва кредит базасидан иборат 
бўлади. 
Инновацион инфратузилманинг ҳолати миллий иқтисодиётнинг 
иқтисодий ўсиш модели ва технологик ривожланиш даражаси билан маҳкам 
боғланган. Ривожланганроқ мамлакатларга хос бўлган иқтисодий ўсишнинг 
инновацион модели ўсишнинг нобуюмли, инновацион ва ахборот 
омилларининг ролини ошиши, ҳамда кўп илм истеъмол қиладиган соҳаларни 
жуда тез ривожланиши билан таърифланади. Бундай мамлакатларда 
инновацион тузилмани ривожланиши консалтинг, инжиринг, ахборот ва 
телекоммуникацион хизматларни ташкил қилинишига асосланган. 
Инновацион 
инфратузилмада 
илмий, 
давлат 
ва 
ижтимоий 
институтларидан ташқари молиявий, инвестицион ресурсларни жамланиши 
ва инновацион фаолият хатарларини диверсификациялашга ёрдам берувчи 


60 
инвестицион институтлар муҳим роль ўйнайди. Бу ерда суғурта 
компаниялари, 
нодавлат 
нафақа 
фондлари, 
инвестицион 
банклар, 
инвестицион ва венчурли фондлар, молиявий ва инвестицион компаниялар 
энг муҳим инвестицион институтлар бўладилар. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish