3. Янгиликлар яшаш даври концепциясининг моҳияти
Жаҳон ва мамлакатимиз техник – иқтисодий ривожланишининг узоқ
муддатли тенденцияларни тадқиқот қилиш шуни кўрсатадики, миллий
иқтисодиётлар тузилмаларининг ўзгаришлари ва олға силжишлари ва
халқаро меҳнат тақсимот билан бирга бўлувчи қайта ишлаб чиқариш
жараёнларининг динамикаси илмий – техник тараққиёт ва инновацион
ўзгаришлар билан тўғридан тўғри боғлиқ иқтисодиётнинг даврий
тебранишларига боғлиқдир. Худди инновацион ривожланишнинг даврий
концепцияси илмий-техник тараққиётни бир томондан ишлаб чиқариш
такомиллаштиришнинг муҳим йўли сифатида тушунишга олиб келади.
8
Инновацион жараёнлар, маҳсулотлар ва тизимларнинг яшаш даврлари
концепцияси асосида ишла чиқаришнинг барча жараёнлари ва босқичларини
вақтли, ресурсли ва ташкилий синхронлаштириш мумкин. Инновацион
жараёнларни даражалар бўйича ва босқичма босқич ўрганиш учун маҳаллий,
вақтда бўлинган ахборотлар характерлидир, шунинг билан бир вақтда яшаш
8
А.М. Мухамедияров “Инновационный менеджмент”-М.: Инфра-М., 2008
80
даврали ёндашиш янгиликларни яратиш ва ўзлаштириш жараёнини динамик
синхронлаштирилган тизим сифатида кўриб чиқади.
Инновацион фаолият битта мантиқий занжирга бирлаштирилган бир
қатор тадбирлардан ташкил топади. Бу занжирнинг ҳар бир бўғини
(инновацион давранинг) ҳар бир босқичи ривожланишнинг ўзининг
мантиқига бўйсунади, ўзининг қонуниятлари ва хусусиятларига эга. Илмий
изланишлар, тажриба – конструкторлик ва технологик ишламалар,
инвестицион – молиявий, маркетинг тадбирлари, ишлаб чиқариш қувватлари
ва ташкилий тузилмалар бирга бирлашган ҳолда битта асосий мақсад –
янгиликни яратишга бўйсунади.
Маркетинг тадқиқотлари бағрида вужудга келган товарлар, талаб ва
технологияларнинг яшаш давралари қисқа вақт ичида иқтисодий объектлар,
жараёнлар ва тизимларни ўрганишда устувор ҳолатни эгаллаганлар. Мисол
учун, ташкилотлар, саноат ишлаб чиқариши соҳалари, техник буюмлар,
қурилиш конструкциялари, машиналар ва механизмлар яшаш давралари
концепцияси анча ривожланганлар.
Инновацион фаолиятни ўрганиш учун янги товар, янги техника ва
технологиялар,
ҳамда
очиқ
тизимлар
сифатидаги
инновацион
ташкилотларнинг яшаш давралари энг катта аҳамиятга эга.
Иқтисодий объектлар сифатидаги технологияларнинг эволюцияси ва
ўзгаришни ўз ичига олувчи катта технологик тизимлар концепцияси яшаш
давраларининг унумдорроқ замонавий ғояси бўлади. Масалан, катта
технологик тизимларнинг яшаш давраларини тадқиқот қилиш ҳам анъанавий
ҳам янги технологик парадигмалар (намуналар) доирасида ривожланаётган
техника ва технологиялар авлодларининг назариясига олиб келади.
Технологик тизимларни ривожлантириш икки йўналиш бўйича:
базавий технолгияларни такомиллаштириш ва тубдан янгиларни яратиш
билан
амалга
оширилади.
Технологияларни
яхшиланиши
ва
модернизацияланиши, уларни етуклик босқичига ўтиши ва бозорни ушбу
81
товарлар билан тўлдирилганлиги сари эски прагдама доирасидаги бундан
кейинги технологик ривожланиш фойдасиз бўлиб қолади, сотишлар ҳажми
ва фойда пасаяди. Вужудга келган технологик тартиб доирасида тубдан янги
қарорлар, “ёриб ўтувчи” технологиялар вужудга келадилар, бу янги
технологик тартиблар, ишлаб чиқаришлар, соҳаларга асос солади.
Барча иқтисодий объектлар, жараёнлар ва тизимларнинг яшаш давраси
бир хилдаги назарий базага эга: ҳар қандай яшаш давраси яратилишдан
бошланади, ўсиш, етуклик, сўниш ва таназзул босқичларини ўтади.
Товарнинг намунавий яшаш давраси 1 - расмда берилган. Инновацион
менежментнинг кўп сонли объектлари: инновацион корхоналар, янги техника
ва технология, янги товарлар ва хизматлар яшаш даврасининг худди шундай
динамикаси тузилишига эгалар.
Босқич
Товарнинг
сотишлар
ҳажми
вақт
6-расм. Янги товарнинг яшаш давраси:
82
I-яратилиш ва ўсишни бошланиш босқичи; II-тез ўсиш, Ш-ўсишни
секинлашуви, балоғат; IV – барқарорлашиш, V – Сўриш, эскириш, таназзул.
Инновацияларнинг яшаш давраси концепцияларининг афзаллиги
шунда намоён бўладики, 4 қуйидагиларни таъминлайди:
вақтли омилини ҳисобга олишни,
жараённинг марказий тенденциясини аниқлашни,
ўзгаришлар динамикасини намунавийлигини,
жараённи кучайишининг мантиқини,
моддий, ахборот ва молия оқимларининг кўргазмалилиги ва
равшанлигини;
босқичларни жараёнларни математик моделлаштириш имкониятини,
башоратлашнинг муқобил усулларини қўллаш имкониятини;
Товар-техника-технология, янги товар - талаб – технология, ишлаб
чиқариш омиллари – фирманинг рақобат афзалликлари – фирмани
ривожланиши туридаги ҳар хил иқтисодий объектларнинг ўзаро алоқаларини
аниқлашни.
Яшаш давраларининг математик моделларини яратиш инновацион
менежментдаги яшаш давраси концепциясининг энг муҳим афзалликларидан
бири бўлади.
Яшаш давралари динамикасини таърифловчи математик вазифалар 4 –
жадвалда берилган. Яшаш давраси алоҳида участкалардан ташкил топган,
улардан ҳар бири ҳар қандай иқтисодий объектни ривожланиши даражаси
вақтни у ёки бу қисмида вужудга келадиган ички ва ташқи шароитларни
ривожланиши даражасига боғлиқлигининг математик баёнига эга. Бу
инновацион менежерга ривожланишнинг суръатлари ва даражасини
ўзгариши бўйича қарорларни ишлаб чиқаришга имкон беради.
4- жадвал
Яшаш давралари динамикасини баён қилувчи математик вазифалар.
83
Яшаш давраси босқичи
Вазифани
белгиланиши
Вазифани
бошқарилиши
Вазифани баён
қилувчи эгри
чизиқнинг
кўриниши
Яратилиш
Комбинацияланган
экспоненионал
(намойиш
қилинувчи)-
босқичли вазифаси
Ўсишни жадалашиши
Экспоненциал
вазифа
Ўсишни секинлашиши
Торнквистнинг
Иккинчи вазифаси
Етуклик
Паробола
Пасайиш
Тўғридан тўғри
Инновацион менежер мувофиқ қарорларни қабул қилиш учун энг
натижавий имкониятни очиқ тизим сифатидаги ташкилотнинг таҳлили ва
батафсил яшаш давраси асосида олади. Ташкилотнинг яшаш давраси 7-
расмда кўрсатилган.
Самара
I
II
III
IV
V
етуклик
ўсиш
таназзул
яратилиши
вақт
84
7-расм. Ташкилотнинг яшаш давраси.
I – инновацион тадбиркорлик босқичи, юқори ижодий имкониятлар; II –
инновацион фаолиятни фаоллашиши, номоддий активларни шакллантириш,
жамоадаги норасмий мулоқат; III-янгиликларнинг йирик серияларига чиқиш,
барқарор ташкилий тузилмалар, иқтисодий самарадорликка эътибор бериш;
IV-тузилмаларни мураккаблашиши, ривожланишнинг янги вариантларини
қидириб топиш, марказлашишни тугатиш, ҳар томонлама ривожланиш, янги
бозорларга ўтиш, V-қўлдан берилган имкониятлар ва технологияларни
эскириши, инновацион фаолиятни давом эттириш учун бирлашишлар ва
ютилишлар зарурияти.
Ташкилотларнинг уларнинг рақобати курашида мавжуд бўлишилари
нуқтаи назаридан яшаш давралари назарияси И. Адизес томонидан кўриб
чиқилган. И. Адизес концепцияси 1990 йилларнинг ўрталарида Ҳарбий
иқтисодиётда кенг тарқалган эди. Вазиятли таҳлилга асосланган И. Адизес
концепцияси ташкилотни яратилиши, тез ўсиши, етуклиги, барқарорлиги ва
таназзули босқичларини батафсил тадқиқот қилади. Муаллиф фирмани
ўсиши касаллиги унинг ташқи ва ички муҳитдаги вазиятларга боғлиқ
ҳулқининг хусусиятларини кўрсатади, уларнинг сабабларини тадқиқот
қилади, “ташҳис” қўяди ва “башорати”ни беради: “соғломлаштириш” ёки
“ўлимга олиб борадиган” имкониятлари ва йўлларини кўрсатади. И. Адизес
биринчи марта фирманинг яшаш давраси босқичларини “касалликнинг
оғирлиги” билан, яъни давра фазаларини мувофиқ ўтишидан четга чиқишлар
билан боғлайди.
У менежментнинг хатоларини ва уларни тузатиш бўйича тўғри
харакатларни кўрсатади, шунинг билан бир вақтда чорасиз вазиятлар ва
менежер ҳаракатларнинг фойдасизлигини ажратади. Фирманинг ўсиш
назарияси фирманинг кўпгина “касалликлари” ни олдини олишни намойиш
85
қила туриб, тадқиқотчилар эътиборини эскириш сабабларига жамлайди.
Масалан, тараққий қилиш ва эскириш ва таназзулни келишидан узоқлашиш
омиллари орасида фирманинг инновацион фаоллиги ва устувор рақобатли
афзалликларни шакллантириш ажратади.
Ташкилотни ташкил қилиш босқичида ижодий жараён эркин ўтади, у
ташқи
муҳит
вазиятларини
таҳлил
қилиш
ва
айниқса
рақобат
механизмларини ўрганишга асосланади. Фирмани ташқи муҳитга вазиятли
ёндашиши ўсиш имкониятларини ҳис қилиш ва керакли ресурсларни
олинишини таъминлашдан иборат бўлади, улар орасида янги билимлар ва
технологиялар, ноу-хаулар алоҳида роль ўйнайди.
Биринчи босқич учун ташқи ва ички муҳит омилларининг юқори
ноаниқлиги хосдир. Адизес рационал кутишлар гипотезасини таҳлилнинг
қуроллари
кўринишида
таклиф
қилади.
Бозорлар,
рақиблар
ва
истеъмолчиларни товарга жавоблари ҳақидаги менежер олиш мумкин бўлган
барча ахборотлардан фойдаланган ҳолда, талабнинг ўртача кутилган
даражаси, нархларнинг динамикаси, рақиблар билан курашиш натижасининг
эҳтимолини белгилаш мумкин.
Рационал кутишлар гипотезаси объектив ва субъектив эҳтимоллар
нисбати муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қилади, яъни мослаштирилган
кутишлар ва кутилган фойдаликнинг эртароқ назариясига катта улуш
қўшади.
Ташкилот яшаш даврасининг иккинчи босқичида инновацион бизнес
кенгаяди, яъни самарали яратиш ва янгиликларни тадбиқ этиш фирмани
иқтисодий ўсишига асос бўлиб хизмат қилади. Худди янгиликлар рақобат
афзалликларини ички ресурслар (малакали ходимлар, янги техника ва
технология,
инвестициялар)дан
мувофиқ
фойдаланиш
имкониятини
яратадилар.
Ушбу босқичда бошқарувнинг адекват ташкилий тузилмалари ва
усулларини танлаш муҳим вазифа бўлади. Фирмани ўсиш босқичи Адизес
86
тахминларига асосланади, тўлиқ бўлмаган ахборотлар шароитида кутилган
фойдаликни кўпайтириш гипотезаси танловни таҳлил қилишнинг дастлабки
жойи бўлиши мумкин. Худди шу ерга ташкилотнинг узоқ муддатли ютуқни
кўпайтириш мумкин бўлган стратегик ҳулқини моделлаштириш имконияти
қўйилган, қисқа муддатли даврда барча янгиликлар ҳам фойдани
катталишишини намойиш қилмайдилар.
Молиявий барқарорлик ва ўсишнинг динамиклигини таъминловчи
жараёнларнинг мувофиқ нисбати ушбу босқичда ташкилот соғломлигининг
ўлчами бўлади. “Касалликларни олдини олиш” ақлий активларни
шакллантириш, мустаҳкам илмий-техник базани яратиш, бошқарувнинг
норасмий психологик усулларидан фойдаланишга тўғри ёндашишдан иборат
бўлади.
Етуклик
босқичи
барқарор
ва
унумдор
технологияларнинг
пойдеворига, инновацияларнинг самарадорлигини ошишига асосланади. Бу
ерда фирма фаолиятнинг турли туманлигини кенгайтириш, сотишлар
ҳажмини анча кўпайтириш, янги тузилмалар ва бўлинмаларни пайдо
бўлишини мўлжаллайди. Кўпинча фирма йирик, иерархик мураккаб
ташкилотга айланади, унда бозор иштирокчиларининг сони нисбатан катта
эмас ва улар фаолиятнинг кўламлари, рақобат афзалликлари ва иқтисодий
натижалар бўйича солиштириш мумкин. Битта иштирокчининг ҳулқи
умуман бозорнинг ҳолатига ва демак, рақибларнинг ҳолати ва ҳулқига
албатта таъсир кўрсатади.
Агар инновацион бизнесни яратилиши босқичида хўжалик юритувчи
субъектларнинг ҳаракатлари муҳитнинг ҳолатига ҳеч қандай сезиларли
таъсир кўрсатмаса, чунки мукаммал рақобат сифатида бозорнинг бошқа
иштирокчиларининг хулқи ҳам бойликлар нархига ғоятда кам таъсир
кўрсатади, унда бу ерда кутишлар назарияларининг қуроллари кенг
қўлланилади. Етук йирик фирма олдини олиш учун на мукаммал олдиндан
кўришга ва на рационал танловга эга. Барқарорлашиш босқичида рақобат
87
курашидаги таназзул ва мағлубиятдан қочиш учун ривожланишнинг янги
вариантларини
қидириб
топиш,
марказлаштириш
жараёнларини
ваколатларни бошқача топшириш билан мувофиқ бирлаштириш зарур.
Юқори инновацион фаолликка эга энг муваффақиятли фирмалар ишлаб
чиқаришни ҳар томонлама ривожлантиришлари, шунинг асосида бундан
кейинги янгиланиш стратегиясини қуришлари ва янги бозорларга бостириб
киришлари керак.
Аммо кўпгина йирик фирмаларни ривожланишида ҳамма вақт ҳам ҳар
томонлама ривожланиш ва инновацион ривожланишнинг афзалликларидан
фойдаланиб бўлмайди. Қўлдан чиқарилган имкониятлар, товарлар ва
технологияларни эскириши фирмани оғир “касалликлар”га олиб келади.
Аввалги рақобат афзалликларини “суғуриб олиш”, янгилаш ва қайтаришга
катта меҳнат билан эришилади. Кўпгина фирмалар, самарали йўлни топа
олмай, қайта ташкил қилишлар, бирлашишлар ва ютиб юборилишларга
мурожаат қилишга мажбурлар. Қўлланган ҳаракатларнинг самарасизлигида
фирманинг “касаллиги” зўраяди ва банкротлик эҳтимоли ўсади. Адизес
назарияси ҳозирча бизнинг шароитимизда камроқ қўлланилади, аммо катта
имкониятлар ва истиқболларга эга.
Ташкилотнинг
яшаш
даври
концепция
асосий
дастлабки
тамойилларининг алоҳидаги аҳамиятини намойиш қилади, улар иқтисодий
объектлар ва тизимларни уларнинг ўзини ўзи ривожлантириш ва
такомиллаштириш нуқтаи назаридан ўрганишни талаб қилади. Давравий
ёндашишларнинг тизимли таҳлил билан яқин алоқаси шунинг билан
изоҳланади, бунинг асосида инновацион фаолиятни бошқариш жараёнига
тизимлилик, бутлик ва якунланганликни киритиш мумкин бўлади.
Инновацион фаолиятда корхона, ташкилот, техника ва технология,
товарлар ва хизматлар каби иқтисодий объектлар ва тизимлар узлуксиз
янгиланишга йўналтирилган воситалар ва усулларнинг яхлит йиғиндиси
сифатидаги иерархик бирга тобе бўлиш ва ўзаро ҳамкорликда кўриб
88
чиқилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар хил кўлам ва даражадаги инновацион
жараёнлар иқтисодий тизимларни ривожланишининг асосини ташкил
қиладилар.
Ҳар хил ишлаб чиқариш, илмий-техник, ташкилий, креатив ва социал
тизимларда ўтувчи инновацион жараёнларнинг хусусиятларни тадқиқот
қилиш инновацион менежментнинг натижавийлигини оширишнинг асосида
ётади.
Инновацион жараёнда динамик тизим сифатида нафақат янги ғоялар,
янги билимларни яратиш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тизимчасини,
балки ғояни тажрибали намунада ишлаб чиқаришли рўёбга чиқариш учун
янги ускуна, янги технология, янги материалларни қўллашни ҳам ажратиш
керак. Янгилик киритиш илмий-техник гавдалантириш босқичини ўтади, у
муҳандислик
таклифлари,
лаборатория
синовлари,
конструкторлик
ҳужжатларини яратилиши, тажриба намуналарини яратилиши ва ишлаб
чиқаришни
технологик
тайёрлашнинг
натижаси
бўлади.
Янгилик
киритишдан
ҳақиқий
самара
фақат
унинг
бозор
шароитларидаги
тарқатилиши, диффузияси ва тижоратлаштирилиши натижасида намоён
бўлади.
Инновацион менежментдаги бошқарув жараёнларини батафсил таҳлил
қилиниши ва такомиллаштирилиши тизимли ёндашишда тўлиқроқ очиб
берилади. Тизимли таҳлилнинг марказий тушунчаси тизимдан, яъни
мураккаб ички қурилишга, бир бирлари ва атроф муҳит билан ўзаро
ҳамкорлик қилувчи таркибий қисмлар ва элементларнинг катта сонига эга
объектдан иборатдир.
Инновацион менежмент учун ташкилотни очиқ тизим сифатида
тушуниш асосий далил бўлади. Ташқи муҳит билан яқиндан ўзаро
ҳамкорликка эга бўлган ҳолда, у ташқи муҳит томонидан ҳам тўғридан тўғри
ва ҳам воситали кўп сонли таъсирларга дуч келади. Бир вақтда ташкилот
89
ички микромуҳитга эга, унинг элементлари ҳам ташқи муҳит омилларига
ўзаро боғлиқликда бўладилар.
Тизимнинг
элементлари
мустақил
ва
шартли
бўлинмайдиган
бирлиқдир.
Ҳар бир типик жараён ягона ҳаракатлар тизим элементларидан ташкил
топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |