Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-§. МТМ тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия беришда



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

4-§. МТМ тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия беришда 
мультимедиа технологиясидан фойдаланиш 
Ҳозирги даврда экологик муаммо жаҳон миқѐсидаги муаммолардан бири 
бўлиб, болаларга экологик таълим-тарбия беришни МТМ лардан, ҳатто 
оиладан бошлаш зарурлигини тақозо этади. Ўзбекистон мустақилликка 
эришиши биланоқ, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида (1992 йил, 9 декабрь) 
дастлабки қарор қабул қилинди ва маълум бир тадбирлар белгиланди. 
Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида эса, 
―таълимнинг 
барча 
даражаларида 
экологик 
таълим-тарбияни 
такомиллаштириш‖ қайд этилган. 
Таълим тизимида экологик таълим-тарбиянинг долзарблигини инобатга 
олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 
Халқ таълими вазирлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
биргаликда ―Республикада экологик таълимни ривожлантириш ва экологик 
кадрларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини 
янада такомиллаштириш истиқболлари‖ тўғрисида қарор қабул қилдилар.


173 
Қарорда МТМ ларга тегишли бандлар бўлиб, тарбияланувчиларнинг 
руҳиятига аста-секин экологик тушунчани сингдириб бориш, яшаб турган 
атроф-муҳитни булғамаслик, табиат билан танишув, ―Ҳайвонот дунѐси‖, 
―Ўсимликлар дунѐси‖ бўйича экологик саѐҳатлар уюштириш ва бошқаларга 
эътибор бериш тавсия этилган. 
Шу билан бирга, ―Халқ таълими‖, ―Мактабгача таълим‖ ва бошқа 
журналларнинг саҳифаларида тез-тез экологик таълим-тарбияга оид илмий ва 
услубий мақолалар чоп этилиб турибди. Масалан, «Мактабгача таълим» 
журналининг 2002 йилдаги 6-сонида экологияга тааллуқли 4 та мақола чоп 
этилган. Бу ҳам, муаммони долзарб эканлигини кўрсатади. Экологик таълим-
тарбиянинг долзарблигини ҳисобга олиб, Б.Жўраева МТМ лар ўқув режаси ва 
жадвалига янги ―экология‖ машғулотини киритиш кераклигини таклиф этган. 
Ҳақиқатдан ҳам, ушбу машғулотни МТМ ларнинг ўқув режасига киритилиши 
фойдадан ҳоли бўлмас эди. Ҳозирча, МТМ ларда экологик таълим-тарбия 
табиат билан таништириш бўлими доирасида олиб борилмоқда. 
МТМ ларнинг тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия бериш 
бўйича кўплаб рисолалар, услубий қўлланмалар, мақолалар чоп эттирилган. 
Масалан, П.А.Юсупованинг ―Мактабгача ѐшдаги болаларга экологик тарбия 
бериш‖, Н. Равшанованинг ―Мактабгача таълим муассасаларида экологик 
таълим-тарбия‖ номли услубий қўлланмалари шулар жумласидандир. 
Биринчи қўлланмада, мактабгача ѐшдаги болаларни экологик тарбиялаш, 
уларда табиатга муҳаббат ва унга нисбатан эҳтиѐткорликнинг мазмуни ва 
услублари 
кўрсатилган. 
Шунингдек, 
унда 
Ўзбекистоннинг 
иқлим 
шароитларида ўсадиган ўсимликлар ва яшайдиган ҳайвонлар тўғрисида 
қисқача маълумот берилган, болаларни Она табиат билан таништириш 
машғулотлари, дидактик ўйинлар, шеър, ҳикоя, эртак, топишмоқларнинг 
намуналари келтирилган. Иккинчисида эса, болаларга экологик таълим-тарбия 
беришнинг мақсад ва вазифаларини турли кўргазмали қуроллар, табиат 
қўйнида ўтказилган амалий машғулотлар, топишмоқлар, тез айтишлар, 
мақоллар, ўйинлар орқали амалга оширилиши кўрсатилган. 


174 
Ушбу услубий қўлланмада, асосан, болаларнинг табиатга бўлган меҳр-
муҳаббатларини уйғотиш тараннум этилган. Аммо, ҳозирги даврда МТМ 
тарбияланувчиларига экологик таълим беришда, уларни фақатгина Она табиат 
билан таништириш етарли эмас. 
МТМ тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия беришни қуйидаги 
йўналишлар бўйича олиб бориш мумкин:
1) болалар ва катталарнинг табиатга, атроф-муҳитга нисбатан ижобий 
таъсирлари;
2) болалар ва катталарнинг табиатга, атроф-муҳитга нисбатан салбий 
таъсирлари. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, болаларга салбий 
таъсирларни ўргатиш, ижобий таъсирларни ўргатишга қараганда муҳим 
ҳисобланади. 
3) МТМ ларда экологик таълим-тарбия беришда, ахборот технологиялари 
фанига асосланган – мультимедиа технологиясидан фойдаланиш услубиѐтини 
ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этишдан иборат. 
МТМ тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия беришда қуйидаги 
уч йўналишни таклиф этиш мумкин: 
1. Ижобий экологик таъсирлари.
2. Салбий экологик таъсирлари. 
3. Компьютерларнинг экологик салбий таъсирлари. 
Экологик таъсирларини таълим-тарбияда амалга ошириш услубиѐтини 
келтирамиз. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish