Восита: экологияга оид мультимедиа воситалари
(расмлар, слайд, тақдимот, компакт диск), экран,
компьютер.
Усул: намойиш қилдириш, машқ қилдириш.
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш.
Баҳолаш: рағбатлантириш, 3 баллик тизим асосида
баҳолаш.
Кутиладиган
натижалар
Тарбиячи: компьютер ëрдамида ўтказилган aмалий
машғулот орқали тарбияланувчилар томонидан ижобий
экологик таъсирлар ҳақидаги билимларни пухта
ўзлаштирилишига эришади. Тарбияланувчиларнинг
фаоллигини ва мустақил фикрлашларини оширади,
савол-жавоблар орқали уларда табиатга нисбатан,
атроф-муҳитга
нисбатан
қизиқиш
уйғотади.
Тарбияланувчиларни
рағбатлантириб
боради
ва
уларнинг
ўзлаштирган
элементар
экологик
билимларини баҳолайди ва ўз олдига қўйган
мақсадларига эришади.
Тарбияланувчи: ижобий, экология, экологик таъсир,
кислород манбаи, витамин манбаи каби тушунчаларни
пухта ўзлаштиради. Мустақил равишда табиатни
асрашга ҳисса қўшиш бўйича мос билимлар кўникмаси
шаклланади. Табиатга нисбан меҳр-муҳаббат туйғуси
шаклланади.
177
Келгуси режалар
(таҳлил,
ўзгаришлар)
Тарбиячи: тарбияланувчиларни салбий экологик таъсир
бўйича ўтказиладиган компьютерли машғулотларга
тайëрлайди. Мавзудаги матераиалларни болаларнинг
кундалик турмуши ва ҳаѐтий воқеалари билан
боғлайди.
Тарбияланувчи: мустақил равишда атроф-муҳитни
асраш, табиатни севиш, унга меҳр-муҳаббат қўйишни
ўрганади.
Таянч
тушунчаларни
кундалик
фаолиятларида бемалол ишлата олишни ўрганадилар.
Гулларга сув қўйиш, кўчат экиш ва қушларни инсонга
дўст эканлигини биладилар. Тарбиячи уйга берган
вазифаларни
жон-диллари
билан
бажаришга
киришадилар.
Машғулотнинг бориши. Тарбиячи барча гуруҳ тарбияланувчиларини
компьютер рўпарасига таклиф этади. Сўнгра дастурли ѐки ролли (ижроли)
усулда тайѐрланган ва компьютер хотирасига киритилган мультимедиали
материални очади ва машғулотни бошлайди.
Тарбиячи: гуруҳ болаларидан, экрандаги болалар нима қилаяптилар? деб
сўрайди.
Гуруҳ болалари: болалар гулларга ва майсаларга сув сепиб, уларни
парвариш қилаяптилар.
Тарбиячи: кадрни шу ерда тўхтатиб, болалар ўсимликлар – кислород
манбаидир ва у инсон қони учун жуда зарур. У нафас олиш йўли орқали
одамнинг қонига ўтади. Экрандаги болалар гулзордаги гулларга сув сепиб,
уларни парваришлаб тўғри иш қилаяптилар. Сизлар ҳам машғулотдан кейин
гулзордаги гулларни парвариш қиласизлар деб таъкидлайди ва кадрни
ҳаракатга келтиради.
178
Қарши шаҳридаги 6- сонли «Баҳор» номли МТМсида ўтказилаëтган
«Ижобий экологик таъсир» машғулотидан лавҳа
Тарбиячи: экрандаги болалар, энди нима қилаяптилар? деб сўрайди.
Гуруҳ болалари: экрандаги болалар тарбиячилар билан биргалашиб
дарахт кўчати экаяптилар, дейдилар.
Тарбиячи: кадрни шу ерда тўхтатиб, бир неча йилдан кейин дарахт
мевага киради, дарахт барги кислород манбаи, унинг мевалари эса – витамин
манбаи деб, уларнинг аҳамиятини содда, тушунарли қилиб болаларга айтиб
беради ва кадрни ҳаракатга келтиради.
Тарбиячи: бу экрандаги болалар нима қилаяптилар?
Гуруҳ болалар: қуш(каптар)ларга дон бераяптилар.
Тарбиячи: кадрни тўхтатиб, қушлар бизнинг дўстимиз дейди. Уларнинг
парвозини кўриб, завқланамиз. Сизлар ҳам ака-опаларингиз билан бирга
қафасда сайроқи қушлар боқинглар, қушларга уялар қуринглар, дейди. Шундан
кейин, болаларнинг табиатга нисбатан ижобий таъсирлари бўйича бошқа
мисоллар келтириб, уларни атроф-муҳитни эъзозлаш, табиатни ва ундаги
қушларни севиш, уларга меҳр-муҳаббат қуйиш ҳақидаги фикрларини баëн
этади.
Тарбиячи тарбияланувчиларга берган ҳар бир саволларига олган
жавобига қараб, болаларни рағбатлантиради ва билимларини 3 баллик тизимда
баҳолаб боради. Машғулотни якунлайди.
Эслатма. Машғулотни ўтказиш 30 дақиқага мўлжаллангани учун,
биринчи 15 дақиқадан сўнг, болалар учун 10 дақиқалик оралиқ дам олиш этапи
амалга оширилади. Бу вақт мобайнида тарбияланувчилар экологияга оид
179
шеърлар айтишлари, ўзаро баҳс қилишлари мумкин. Яхши натижага эришган
тарбияланувчилар рағбатлантирилади. Сўнгра машғулотнинг иккинчи ярми
бошланади.
Машғулотнинг 15 дақиқали биринчи босқичидан кейин, 10-15 дақиқали
иккинчи босқич (дам олиш босқич)и бошланади. Бу босқичда қуйидагилар
амалга оширилади.
1 .
Do'stlaringiz bilan baham: |